4351 12.01.2018

“Ҳилол” нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси “Ҳилол” нашриёт-матбааси директори Абдулвоҳид Саттиевга падари бузрукворларининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Ушбу мусибат муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло  охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, аҳли аёллари, фарзанду набираларига сабру салвон бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.


Жаноза жумъа намозига, шайх Зайниддин (Кўкча) масжидида бўлиб ўтади.

“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун”

“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз”