1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

09:37 / 23.09.2017 10125 pdf Ўқиш режими + -

Муҳаррам ойининг илк кунида, илк жумасида юртимизда Қуръони Каримга катта хизмат қилиб келаётган, қадим Мовароуннаҳр диёридаги Қуръон таълими анъанасининг муносиб давомчиларидан бўлган қадрдонимиз, устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ ўғлининг волидаи меҳрибонлари Саййида она Тўхтамиш қизи оламдан ўтдилар.

Исмига монанд Саййида онамиз шамсий‑қамарий йил ҳисобида эндигина олтмиш бир ёшга тўлган эдилар. Ана шу мазмунли, ибратли умрлари мобайнида марҳума онамиз уч қиз, уч ўғилни оқ ювиб, оқ тараб, уларни дину диёнат хизматига, юл-юрт, Ватан хизматига ярайдиган, ҳусни хулқли қилиб, гўзал тарбияладилар, икки ўғил ва бир қизларини эса ҳофизи Каломуллоҳ, аҳли илм қилиб етиштирдилар. Бу шарафли мартаба, юксак мақомга эришишда нафақат фарзандларнинг хизмату илтифотларидан узоқ бўлиш, балки йиллар давомида уларнинг фироқига, соғинчига ҳам матонат билан рози бўлдилар.

Саййида онамиз фарзандларни ўзлари учун эмас, динимиз учун, халқимиз учун тарбия қилиб, эл-юртга тақдим этдилар, бу йўлда ҳар қандай меҳнат ва машаққатни зиммаларига олдилар. Бу эса бу волидаи муҳтараманинг Қуръони Каримга, илм-маърифатга ихлосу муҳаббатларининг буюклигидан эди. Ана шундайин ҳимматларининг маҳсули ўлароқ Аллоҳ йўлига тиккан фарзандлари Алижон қори тиним билмай Қуръони Каримга хизмат қилмоқдалар. Қадим Миср ўлкасида, Ватандан узоқда истиқомат қилиб,  нафақат юртимиздан, балки бутун Марказий Осиёдан борган толиби илмларга Қуръони Каримдан таълим бермоқдалар.

Шу муносабат билан «Ҳилол-нашр» ҳамда ислом.уз портали жамоаси барча аҳли Қуръонлар, аҳли илмлар номидан, бутун ўзбек халқи номидан Саййида онамизнинг фарзандларига, хонадон аҳлига, қариндошлари, яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломига хизмат қилаётган шундай муносиб фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялаган мушфиқа онамизни Ўз раҳматига олсин!

Ортларидан қолган Қуръон ходиму ходималарининг хизматлари ва тиловатларидан қабрларини мунаввар қилсин, амал дафтарларига қиёматгача узлуксиз ажру савоблар бориб туришини насиб этсин!

Барча азизларимиздан бу волидаи муҳтарамамизнинг руҳи покларини тиловат ва хайрли дуолар билан ёд этишларини сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг .Ёшлар прессклуби,да Умра2019 мавсуми бўйича брифинг ўтказилди. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар давоми...

2829 22:10 / 08.10.2019
Иордан дарёсининг жанубий соҳилларида Лут алайҳиссалом яшаган уй қолдиқлари топилди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Бу топилмани иорданиялик археологлар давоми...

4796 14:38 / 10.08.2021
Рамазон ойи яқинлашган сари мўминмусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган давоми...

3846 17:32 / 07 март
Шаҳримизда барпо этилаётган масжид ва маърифий мажмуага президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган давоми...

9811 22:08 / 09.02.2018
Аудиолар

120344 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41979 14:35 / 11.08.2021