1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Тавҳиднинг ўрни

23:57 / 02.12.2016 3451 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Лаа илаҳа иллалллоҳу – Ундан бошқа илоҳ (ибодатга сазовор зот) йўқ.  Ушбу калима тавҳид калимаси бўлиб, барча пайғамбарлар шунга даъват қилганлар. Ушбу калима билан одам ширк зулматидан чиқиб, иймон нурига киради.

    Далиллар: «Илоҳингиз ёлғиз илоҳдир. Раҳмону раҳийм бўлган Ундан ўзга илоҳ йўқдир» (Бақара, 163).
«Бас, билгин, албатта, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир» (Муҳаммад, 19).
«Аллоҳ, фаришталар ва илм эгалари адолат ила туриб гувоҳлик берурларки, Азизу Ҳакийм бўлган Зотдан ўзга илоҳ йўқдир» (Оли Имрон, 18).
«Албатта, илоҳингиз ёлғиз илоҳдир» (Анбиё, 108).
«Албатта, У ёлғиз илоҳдир» (Анъом, 19).

 

    Тавҳид ҳақида келган ҳадиси шарифлардан намуналар: 

 

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким, Аллоҳдан ўзга илоҳий маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир, албатта, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, Унинг Расули, Марямга ташланган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир, деб гувоҳлик берса, Аллоҳ уни нима амал қилган бўлса ҳам, жаннатга киритади», дедилар». Икки Шайх ривоят қилган.
Ушбу ҳадисда иймон ва тавҳиднинг фазли, яъни қуйидаги нарсаларга иймон келтириш ҳақида сўз кетмоқда:

 

  1. Аллоҳдан ўзга бандалар ибодатига сазовор илоҳий маъбуд йўқ.
2. Аллоҳ – яккаю ёлғиз Зот.
3. Аллоҳнинг шериги йўқ.
4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – Аллоҳнинг бандаси ва Расули.
5. Ийсо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг бандаси ва Расули.
6. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг Марямга ташланган калимаси, яъни «Бўл!» деганида отасиз дунёга келган зот.
7. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳдан бўлган руҳ.
8. Жаннат ҳақ.
9. Дўзах ҳақлигига иймон келтириш.

  Ҳадисда ушбу нарсаларга шоҳидлик берган одамни нима амал қилган бўлса ҳам Аллоҳ таоло жаннатга киритиши таъкидланмоқда.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима?» деди.
У зот: «Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса, жаннатга кириши, ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга кириши», дедилар
». Муслим ривоят қилган.
Яъни, икки сифат икки нарсани вожиб қилар экан. Шу икки сифат ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа ва қониқарли жавоб бердилар:
1. Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолида ўлса жаннатга кириши вожиб.
Яъни, мувваҳҳид – Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлиш. Бу сифат жаннатга киришни вожиб қилади. Бунга эга бўлган одам жаннатга кирмай қолмайди. Гуноҳига яраша дўзахда ётгандан кейин бўлса ҳам жаннатга киради.
2. Ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга кириши вожиб. 
Ундай одам дўзахга кирмай қолмайди. Чунки Аллоҳ таоло ўзига ширк келтиришни асло кечирмаслигини қатъий равишда таъкидлаган.

 

  Тавҳиднинг фойдаларидан:

  1. Тавҳид бағрикенгликнинг энг улуғ сабабидир. Чунки у Аллоҳ таолога нисбатан бўладиган одобнинг энг улуғ даражасидир.
2. Ким тавҳид ҳақиқатини рўёбга чиқарса, ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга киради.
3. Қалбда тавҳиддан ачитқининг бир донасича бўлса ҳам, дўзахда абадий қолишни ман қилади. Агар у қалбда мукаммал бўлса, умуман дўзахга киришни ман қилади.
4. Тавҳид ила гуноҳлар мағфират қилинади ва ёмонликлар ўчирилади.
5. Тавҳид – бу дунё ва охират ғамлари кетишининг бош сабаби.
6. Тавҳид ила киши шайтондан сақланади.
7. Тавҳид ҳасадгўйнинг ёмонлигини даф қилади.
8. Тавҳидда бўлганларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари насиб бўлади.
9. Тавҳидда бўлганлар қиёмат куни Аллоҳ таолонинг изни ила ўз қариндошларини шафоат қиладилар.
10. Тавҳид соҳибига бу дунё ва охиратда ҳидоят, камолот ва омонлик ҳосил бўлади.
11. Тавҳид Аллоҳ таолонинг розилиги ва савобига эришишнинг асосий сабабидир.
12. Тавҳид барча гап-сўз ва амалларнинг қабул ва савобга сабаб бўлиши учун асосий шартдир.
13. Тавҳид бандага яхшиликларни қилишни, ёмонликлардан четланишни осон қилади ва мусибатларда тасалли беради.
14. Тавҳид қалбда камолга етса, эгасига иймонни маҳбуб қилади ва зийнатлайди ҳамда унга куфр, фисқ ва исённи ёмон кўрсатади.
15. Тавҳид бандани махлуқларга қул бўлишдан, улардан қўрқишдан, қарам бўлишдан озод қилади.
16. Тавҳид ила Аллоҳ таоло бу дунёда нусрат, иззат, шараф, ҳидоят ва осонликни кафолатлайди.
17. Тавҳид ила Аллоҳ таоло бу дунё ва охиратнинг ёмонликларини даф қилади ва фаровон ҳаёт ҳамда хотиржамлик ато қилади.
18. Тавҳид комил бўлса риё, нифоқ каби ботиний гуноҳи кабираларни даф қилади.
19. Тавҳидда бўлганларнинг ортидан қилинган дуо ва садақалар фойда беради. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибодатларни бошқанинг номидан ўташЗакот, садақа ва каффоротлар каби соф молиявий ибодатларни бошқанинг номидан ўташ жоиздир. Хоҳ зиммасига ўташ тушган киши давоми...

4118 18:48 / 24.05.2017
Аллоҳга ширк келтиришнинг турларидан бири, нафс бандаси бўлишдир. Бундай кишилар ҳавойи нафси нимани буюрса, шуни қилишга мажбурдирлар.Аллоҳ таоло .Фурқон, давоми...

4116 00:08 / 03.12.2016
.АрРофеъ, исми .кўтарувчи, маъносини англатади. Мисол учун, У Зот мўмин ва тақводорларни азизу мукаррам қилиб, уларнинг мартабасини кўтаради. Бирор жисмни давоми...

8780 14:50 / 13.03.2018
islom.uz middot 010 Илм нима Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, ақийда ўта ишончли илмга асосланган бўлиши керак. Хурофот, хаёл, илҳом, оддий шаклдаги илм билан исломий ақийда давоми...

5958 13:02 / 21.09.2020