1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: “Рамазон қори” жомеъ масжиди имом хатиби М.Абдуллаев

15:09 / 19.04.2017 2728 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ОИЛА 

Оила тушунчаси мукаддас деб бежизга айтилмайди. Чунки Ватан оиладан бошланади. Оила мстаҳкамлиги-Ватан мустаҳкамлиги, оила тинчлиги - юрт тинчлигидир. Оиланинг Ватан олдидаги бурчи бекиёс. Зеро, оиланинг тинчлигини саклаш бу ватанни кадрига етиш демакдир. Фарзандларимиз жисмонан руҳан соғлом, тетик бўлмоши учун биринчи галда ота-оналар соғлом бўлмоқлари лозим. Холбуки, соғлом фарзандлар соғлом ота-оналардан туғилади. Шу нуқтаи-назардан юртбошимизнинг, ҳукуматимизнинг алоҳида эътибори билан никоҳдан ўтаётган ёшларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари йўлга қўйилган. Ўзининг эртанги куни ва келажак авлодининг камолини ўйлаган ёшлар никоҳланишдан олдин албатта тиббий кўрикдан ҳам ўтишни зарур деб билмоқдалар. Албатта бу мукаддас динимизнинг талаби ҳамдир.Афсуски, буни канчалик инсон наслини соглом булишига хизмат килишини тушунмай, лоқайдлик билан қараётганлар ҳам бор. Сир эмаски, дину-диёнатхали халқимиз орасида ҳам аср вабоси ҳисобланган ОИТС ва гиёҳвандлик каби иллатлар учраб қолмоқда. Бундай иллатга чалинганларнинг келажак фарзандлари, , ногирон, майиб-мажруҳ бўлиб туғилаётганини тиббиёт исбот килган.

Муҳтарам юртбошимиз 2013йилни “Обод турмуш”йили деб атаганларида ҳам чукур маьно бор. Нене орзу ва умидлар,қийинчилик ва заҳматлар билан тўпланган даромадига тўй қилади. Агар туғилган фарзанд соғлом бўлса максади хосил бўлади. Аксинча бўлиб, келин ёки куёв юқорида айтилган иллат ёки бошқа бирор дардга чалинган бўлса-чи?! Улардан туғиладиган майиб-мажруҳ, ногирон болаларга ким айбдор? Энг аввал албат¬та тиббий кўрикка енгил-елпи қараган янги оила кураётган ёшлар, ота-оналар, уч-тўрт сўм пулини олиб, текшириб-текширмай «соғлом» деб ёзиб берадиган тиббиёт ҳодимлари айбдор ҳисобланади. Йигит қизларимиз ўз ихтиёри билан тиббий кўрикдан ўтиши келажак авлодни соғломлигига куйган пойдеворидир. Пайғамбаримиз (С.А.В,) «Сизлар никоҳланмокчи бўлсаларингиз, бир-бирларингизни кўринглар» деб марҳамат қилдилар. Улар бир-бирини кўриш билан оёқлари, қўллари, юз ва кўзлари ноқислик йўқлигига гувоҳ бўладилар. «Қуда бўлаётганлар бир-бирига бегона бўлсин» деб марҳамат қилдилар. Соглом фарзандни дунёга келтирадигон аёлга уйлниш динимиз таьлимоти.Қондош-кариндошлар ўртасидаги никоҳ сабабидан туғи-ладиган фарзанд ўта ориқ (ноги¬рон) ҳолда дунёга келади» дедилар. Дарҳақиқат, бу ҳолатнинг ҳақ эканлигини тиббиёт ҳам бир неча йиллардан буён эътироф этиб келмоқда. Пайғамбаримиз (С. А. В.) ўз умматларининг соғлом бўлишлари ҳусусида қайғуриб, турмушга ҳозирлик кўраётган ёшларга ҳам алоҳида насиҳатлар қилганлар. Йигитларга “Сизлар турмуш ўртоқ яъни ҳотин танлашда эҳтиёт бўлинглар. Чунки сиз ўзингизни келажагингиз бўлган фарзандларингиз қандай қоринда вояга етади, шунга аҳамият беринг. Албатта, она соғлом, одоб-аҳлоқли, ҳалоли-пок, меҳнатсевар каби ҳайрли бўлса. фарзанд шу томирдан жўшиб оқиб турган қондан суғорилади.

Бундай онадан туғилган фарзанд албатта соғлом, бақувват фарзанд бўлади”, деган бўлсалар, қизларни турмушга беришда ҳам эҳтиёткорликка чақирадилар. “Қизларни турмушга узатишда йигитни ҳар тарафлама кузатишни, юриш-туришлари, соғлик-саломатлиги, ичкилик гиёхвандлик каби манфур иллатлардан узоқлигини билиб сўнг узатинглар!” деганлар. Албатта, Пайғамбаримиз (С,А,В) нинг оила қуриш ҳақида бизга қолдириб кетган ҳадислари, муҳтарам юртбошимизнинг бу борадаги фармон ва қарорлари ҳамда мамлакатимизнинг қонунларида ёшларимиз олдига қўйилаётган оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ҳақидаги талаблар оилаларимиз мустаҳкамлиги ва авлодларимизнинг соғлом бўлиши йўлидаги талаблардир. Айни бугунги кунда ёш вояга етмаган кизларимизни турмушга узатилиши юқоридаги талабларни қўпол тарзда бузиш, ёш қизчаларини хақ хуқуқлари поймол булиши, келажак авлод носоглом дунёга келиши йўл қўмаяпмизми? Тиббиёт далолат беришича, ногирон, касалванд, майиб-мажрух, бола туғилишига ОИТС, гиёхвандлик каби иллатлардан ташқари бўлажак онадаги камқонлик, оиладаги салбий муҳит хам таъсир кўрсатар экан. Шунинг учун қайнона-қайноталар, куёвлар ҳомиладор аёлини сўкиб-сўзлаб, ўтирса-ўпоқ, турса-сўпоқ, деб ҳақоратламасдан, уларга “Ўзингизни уринтирманг, вақтида овқатланинг, кучлироқ нарсаларни истеъмол қилинг” деб ғамҳўрлик қиилишлари шарт. Шундай қилинганда ҳомиладор келинчак соғлом, ақлу ҳуши жойида нобирани дунёга келтирадику ахир. Келинглар, азизлар, фарзандларимизга меҳр-оқибатли бўлайлик. Чунки улар ҳаётимизнинг, давомчилари ҳисобланади. Авлодларимиз ҳам ўзимизга ўхшаган соғлом бўлишини истасак, уларга меҳрибон бўлмоғимиз лозим. Қурилаётган ҳар бир оиланинг мустаҳкам, фаровон, бахт¬ли бўлиши ўзимизга боглиқ эканлигини унутмайлик. 

Ўтганларни эслаш ҳайрли амал

Муқаддас динимиз барчамизни уз ибодатга чорлаб, яхшилик қилишга буюриб савобларини ўтганларнинг рухларига ҳадя қилиш ҳам мумкин эканлигини таълимни берган. Зеро, вафот этган мўмин-мусулмонларни хотирлаб, уларнинг ҳақига дуои истиғфор айтиш биз тирикларнинг бурчимиздир. Қуръони Каримда: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Роббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан! » -деб мархамат қилган Ушбу оят вафот этган кишиларни хайрли дуолар билан эслаш яхши амаллардан эканлигига далолатдир. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг 9 май-“Хотира ва Қадрлаш куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланмоқда. Бу кунда улуг ватан уруши , катогон йиллари миллатимиз, юртимиз келажаги йўлида қурбон бўлганларни хотирлаш билан бир каторда халқ фаровонлиги учун фидокорона меҳнат қилган табаррук ёшдаги оталаримиз ва оналаримизга ҳам чексиз иззат ва эҳтиром кўрсатиш айёмидир. Шунингдек, она-Ватанимизнинг тараққиётига муносиб улушлар қўшган барча фахрийларимизни эъзозлаш, қадрлаш байрамидир. Инсон ўтмиш аждодларини хотирлаш билан қандай халқ вакили эканини яна бир дилдан ҳис қилади. У бу дунёни тарк этиб, дорулбақога рихлат этган қавму қариндош, ёру биродарларини эслар экан, ҳаёт ўткинчилигини бу оламда ҳеч ким абадий қолмаслигини янада равшанроқ англаб етади. Пайғамбаримиз с.а.в. “Бу дунёдан ўтган биродарларингизни яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини эслашдан сақланинглар!”-деганлар. Шундай экан ўтган аждодларимизни ҳамиша хотирлаб бизларга қолдириб кетган бой маънаний-маърифий жасоратларини ўрганиб ҳаётимизга татбиқ этишимиз керак. Ривоят қилинишича, бир йигит Пайғамбаримизнинг хузурига келиб, онасининг вафот этганини айтади: “Нима қилсам онамнинг рухини шод этган бўламан?”-деб сўрайди. Пайғамбаримиз “ Қудуқ қазиб, сув чиқар” –дедилар. Шундан сўнг йигит қудуқ қазиб сув чиқарди ва “Бунинг савобини онамга бағишладим”-деди.( Имом Хоким ривояти). Бугунги ривож топаётган хур ватанмизда амалга оширилатган барча хайрли ишларимиз утганлар рухини шод этади. Яхши инсонларнинг қилган ҳар бир хайрли иши кўпчилик қалбида нур ёқади. Бу нур қалбларни ғубордан тозалайди. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилдилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар ” Қабрларни зиёрат қилиб туринглар, чунки, у сизларга ўлимни (охиратни) эслатади” . Аллоҳ табарока таоло ўтмишда ўтган юртдошларимизни барчаларини ўз рахматига олиб, қолганларни фаровонликда ҳаёт кечиришларига насиб қилсин.

ИСЛОМ ДИНИ ҲУШЁРЛИККА, ПОКЛИККА УНДАЙДИ

Мовароуннаҳр диёрига ис¬лом дини кириб келгандан буён аждодларимиз, ота-боболаримиз, мужтаҳид уламоларимиз томонидан қуръони карим ҳадиси набавияга асосланган ҳанафий мазҳаби таълимотига мувофиқ эътиқод ва ибодат қилиб келганлар. Ҳозирги даврда ҳам халқимиз ханафий мазҳаби асосида ҳаёт кечирмоқдалар. Ислом дини тараққиёти йўлида юртдошларимиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний ва бошқа бир қанча алломалар муносиб хизмат қилганлар. Шу боисдан мамлакатимизда амалда бўлган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда ҳам халқимиз руҳига мос келадиган иймон-эътиқод, меҳр-оқибат, ор-номус, иффат ва ҳаё каби эзгу фазилатлар ўз аксини топган. Ўзбекистон ҳудудида яшовчи халқларни урф-одатлари, миллий анъаналари ҳурмат қилиниши кафолатланган. Дин давлатдан ажратилган бўлсада диний ташкилотлар ва бирлашмалар қонун олдида баробар. Мустақилликдан олдин дин таълимини ўрганиш ва унга ошкора амал қилиш таъқиқланган тизимда яшаган ёшлар яширин тарзда диний сабоқ ола бошладилар. Араб дунёсидан келган ҳар хил диний адабиётлар орқали ғаразли, бузуқ ғоялар аста-секин ёшлар онгини заҳарлаб пок ҳанафий мазҳабидан адаштирди. Мусулмонлар орасида турли хил иҳтилофлар, келишмовчиликлар, низолар пайдо бўла бошлади. Ўзларини «Ваҳҳобийлар» деб ном-лаган кимсалар ёшларимизни Ватанга, халққа қарши қилиб тайёрладилар. Бу оқим таъсирига тушган айрим кимсалар диний илмларга улкан ҳисса кўшган аждодларимиз тутган йўлларини қоралаб, ҳаттоки ўтган уламоларимиз, авлиёларимиз қўйингки мусулмонларни иймонсиз кофир ва мушрик ҳаёт кечирган дея уларга қарши чиқдилар. Аждодларимизга отилган бўҳтон тошлари диёримиздаги «Ваҳҳо6ийлар»ни ҳор қилди. Хозирда улар юртдан қувғин ҳолатда тоғу тошларда ҳаёт кечирмоқдалар. Буларнинг одобсизлиги, катталарга ҳурматсизлиги оҳиратда ҳам хор қилади. Мустақиллик даврида динимизга эркинлик берилиб, бу эркинликка ношукурлик қилган баъзи кимсалар турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб динимизга зарарли бўлган ихтилофлар келтириб чиқаришди. Тинчлигимизни бузиб қатор ҳунрезликларни амалга оширдилар. Биз ўзлигимизни, аждодларимиз ким эканлигини билиб ўз даврларида бутун ислом оламига дарс берган устозларимиз изидан бориб покиза ақида ҳисобланган аҳли сунна вал жамоа эътиқодида амал қилсакгина ёшларимизни «Ваҳҳобий, «Хизбут-таҳрир» «Акромийлар» ва шунга ўҳшаш гуруҳлар таъсиридан сақлаймиз. Даъватчилар одамларни гўё адашган гумроҳ деб энди буларни тўғри йўлга солиш, ҳидоятга бошлаш мақсадида ўзларига турли мавзудаги адабиётлар, дисклар, варақаларни пинҳона тарқатиш билан халқимизни тоифа-тоифага ажратиб ўрталарида турли низолар келтириб чиқаришга уринмоқдалар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Дин-насиҳатдир» деб марҳамат қилганлар. Шундай экан диёримиздан чиққан уламолар, фузалолар бизларга мерос қилиб қолдирган китоблари бизни тўғри йўлда юришимизда кифоя қилади. Оллоҳ ҳеч биримизни ўзи кўрсатган тўғри йўлдан адаштирмасин. Юртимизни тинч осмонимизни мусаффо қилсин. Президентимиз И. А. Каримов айтганларидек: «Дин одамзотни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди. Дин бу дунёни ўткинчи эканини, оҳиратни эслатиб туради. Одам боласини ҳушёр бўлишга ҳаром йўллардан узоқ юришга, яхши бўлишга, яхши из қолдиришга ундаб туради».


“Рамазон қори” жомеъ масжиди имом хатиби

М.Абдуллаев 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Акром Малик Акром Маликов 1990 йил 19 сентябрь куни туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети битирувчиси. давоми...

2698 15:22 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳамдлар фақат олмамлар роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таологадир. Унинг ҳабиби ва сўнгги расули Муҳаммад Мустафога дуруди давоми...

4482 15:49 / 19.04.2017
Бу имомнинг исми Бурҳонуддин азЗарнужийдир. Бурҳонуддин азЗарнужий Ўзганднинг Зарнуж шаҳрида ҳижрий олтинчи асрнинг иккинчи ярмида туғилган. Бурҳонуддин давоми...

3708 15:03 / 19.04.2017
Маълумки, гиёҳвандлик ер юзи бўйлаб асримиз вабоси сифатида тез суръатлар билан тарқалиб бормоқда.Гиёҳвандликнинг жисмоний ва маънавий зарарлари тўғрисида Дуне давоми...

2242 15:46 / 19.04.2017
Аудиолар

120158 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41819 14:35 / 11.08.2021