1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Оммавий маданиятнинг салбий таъсиридан огоҳ бўлинг!

15:20 / 19.04.2017 2960 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замон билан ҳамнафас яшашга интиладиган кишилар ўзларининг кимлигини унутиб бориши ва ўзига ва атрофдагиларга инсоний кўз билан бир бора боқишга жазм эта олмай бораётган инсонларни кўрган пайтда ҳар қандай кишининг ҳам ичи ачишиб кетади. Аммо бу ҳолатга омманинг ҳам кўникиб бораётганлиги алам устига алам олиб келади.

Кечагина одамларнинг кулгусига сабаб бўлган антиқа кийимларни бугун ўзимизнинг миллий либосларимизга алмаштириб юбораётган ёшлар, куни кеча телевиденияда олиб берилганда, оила катталарининг жиддий эътирозига сабаб бўлган сериаллар бугун оммавий ҳолатда кўриладиган кинолар қаторига кириб қолганлиги ёки эндигина тили чиқаётган болаларнинг қандайдир алламбало сўзлар билан ўзгаларни ҳақорат, қилиши бизнинг ўзбекона ҳаётга мутлақо бегона ва янгидан, кутилмаган томонлардан кириб келаётган иллатлар ҳисобланиши борасида ва уларнинг айни пайтда менталитетимизга бераётган оғир зарбалари ва оқибатлари борасида ўйласам юрак бағрим эзилиб кетади.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан ёшларнинг тарбиясини ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган ҳаракатлар самарасидан эндигина ҳурсанд бўлиб турган бир паллада, аксарият ёшлар ўзлари ҳам маънисини (нимага шаъма қилувчи) билмайдиган кийимларни кийиб олиб, жамият онгига раҳна солувчиларга ҳизмат қилиб юришлари кимни қувонтиради дейсиз? Эътибор бериб атрофга қарайдиган бўлсак, айни пайтда аксарият ишларда маънавий бир уйғунликка чорловчи ёки аксинча ҳолатлар кузатилгани каби, кийимларда ҳам бунга гувоҳ бўламиз. Масалан, жамоат кўпроқ борадиган манзилгоҳлар бозор, шифохоналарга борсангиз кираверишда назорат ҳодимларига йўлиқасиз. Уларга эътибор беринг, гўёки ўзбекча сўз қуриб кетгандек, киймлари ортига "секурити" деган ёзуви тушииган махсус кийимдагиларни кўрасиз. Бу кийим уларни “қоровул” эканлигига далолат қилади. Шифохонада эса, махсус либосларида инсонлар ғамини еяётган оппоқ либослида кўришингиз билан уларни шифокор эканлигини фаҳмлайсиз. Гарчи унинг эгнида “шифокор” деган ёзув топилмаса ҳам. Ёки кўча – куйда кўзга кўп тушадиган милиция ҳодимлари устидаги махсус либослари, уларнинг шу соҳада ишлашига далолат қилади. Ваҳоланки, унинг пешонасида “милиция” деган ёзув йўқ. Ҳўш, ўша машҳур чармқўлқоп устаси Майкл Тайсон ёки дунёнинг бир неча карра “энг яхши футболчи”си дея тан олинган Аргентиналик ЛЕО Месси ёки Португалиялик Роналдунинг сурати туширилган футболкани, айни балоғатга етган қизлар кийиб юриши нимага далолат қилади..?!

Эътиборли бўлайлик азизлар! Шунчаки сурат туширилган футболкани мисол келтирдик ҳолос. Бунақанги мисолларни истаганча давом эттиришимиз ва мулоҳаза юритишимиз мумкин. Ундан кўра, ўзингиз атрофга бир синчиклаб боқингда, фикр юритинг. Мана шу манфаатлироқ бўлади.

Мухтарам юртбошимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшларни "тил ўрганиши” борасида, ёшларни бўш вақтларини самарали ўтказиш борасида бир қатор амалий ва назарий ислоҳотлар олиб борилаётган бир паллада, ёшларни ўз онгини бузадиган, дунёқараши ва ақлий ўсишини сусайтирадиган ўйинларни ўйнаб, турли "GAME CLUB”ларни тўлдириб ўтирган болалар кишининг эътиборини ўзига жалб қилади. Нима, улар бу ислоҳотлардан бехабар ёки мустасно эканми?! Уларнинг ота-онлари бу болаларга шу қадар бефарқми? Ахир, мана шу бола унинг ва шу мустақил ватаннинг эртаси эканлиги борасида бир ўйлаб кўрдимикан?

Ўша клубларда ўтирган болаларнинг аксарияти турли хил ўйинларни ўйнаб ўтиришганлиги уларнинг кўпчилиги қуролли ўйинларни ўйнаётганлиги ҳам кишининг эътиборини тортади. Қизиқ, нима сабабдан улар бу каби отишмаларни, одам ўлдиришдек қабоҳатларни амалга ошириш каби ўйинларни ўйнайди? Улар бундан қандайдир манфаат олишадимикан? Яратганга чексиз ҳамду санолар бўлсинки, мамлакатимиз тинч бўлса, юртимизда инсон қадри улуғ бўлса, қатор эркинликлар яратилиб берилаётган бўлса-ю, уларни четга суриб ёшлигидан бўлмағур ишлар билан банд болалар кишининг чуқур ҳаёлга чўмдиради.

Энди ақли-ҳуши жойида бўлган ўсмирлар ёки мутлақо камолотни исини кўрган катталарнинг бу борада ёшларга ўрнак ўрнида қабоҳатлар эшигини очиб, ёшларга "марҳамат” дея лоқайдларча туришларига нима дейлик.

Ҳозирги очиқ гапларимга кимдир асоссиз гаплар дея, муаллифни койишни бошлаб юборган бўлса не ажаб. Аммо бу истаймизми йўқми аччиқ ҳақиқат. Шу ўринда ўша мавзу, клублардаги болалар борасида битта мисол келтириб ўтсак, қайсидир маънода асосли бўларди.

Бир куни кампютер ҳизматига мухтож бўлиб, тўсатдан шаҳар марказига яқин жойдан ўрин эгаллаган "кампютер ҳизматлари” дея афиша берилган манзилга кирдим. Манзилгоҳда (кечирасиз, манзилгоҳ номи ошкора ёзилиши, кимнингдир шахсиятига тегишигача бориши мумкин. Шунинг учун ҳам манзил номи ошкор этилмади) чиндан ҳам кампютер ҳизматларининг деярли барчасини топиш мумкин эди. Кираверишда “пайнет”, ундан кейинроқда эса ўша ердаги ҳизмат ходимлари туришарди. Улар ўз ишларини битириб олгунларига қадар, одамлар гавжум бўлган кейинги хонага кириб кўришга қизиқдим. Қарасам, у ерда таҳминан йигирма-йигирма бешта атрофида турли ёшдаги болалар ҳар бири алоҳида кампютер олдида ўтирганча, шериклари билан битта ўйинни ўйнашарди. Қизиқдим, аста уларга яқинлашдим. Қарасам деярли ҳаммаси битта ўйинни ўйнашяпти. Уларнинг ҳар бири алоҳида давлат номини танлаб олишганча, ўзлари қуролли аскарларни тўплашган ва душманга қарши чоғланишаётганди. Нарироққа қарасам, олдимда турган боланинг айтарли “дадаси тенгқур” иккита ёши катталар ҳам ўтирган экан. Кўриб, улар ҳам мана шу боласи тенгқурлар билан бир қаторда ўйин ўйнаётганини тушундим-у, этим жимираб кетди...

Шу заҳоти орқага ўгирилиб борарканман, йўлакдаги болалардан (улар катта эҳтимол билан кампютерларни бўшашини кутиб туришарди) булар қандай ўйин ўйнаётганлиги борасида савол қотсам, бир ўзим тенгқурим кулимсираб, "Генерал ўйнашяпти-ку” деди. Мана сизга битта асос. Хулосани ўзингиз чиқариб олаверинг...

Улар қандайдир давлатларни номидан бошқа давлат томон юриш қилиши ва қўпорувчилик ишларини амалга ошириши гарчи "ўйин”да бўлса ҳам азизлар, боланинг келажаги "ўйин” эмас-ку. Болангиз қаерда, нима қиляпти ва кимлар билан бирга эканлиги билан доимий қизиқинг. Зеро, улар шу орқали қандайдир ғаразли мақсадни қасд қилганларга, турли оқимларга аралашиб кетмасин! Чунки, айни вақтларда бу тинчликни кўра олмаганлар қанчадан-қанча... Уларга ҳам Аллоҳ инсоф берсин деймиз.

Аслида, мазкур ғаразли кимсаларни дунёнинг барча жойларида учратиш ҳам мумкин. Аммо гап улардан қўрқиш борасида бормаяпти. Ўзимизни эҳтиёт қилиимиз ва тинчлик неъматини қадрини билишимиз ҳамда унинг янада чуқурроқ англамоғимизга қаратиляпти. “ўзингни эҳтиёт қили, қўшнингни ўғри тутма” дея, доно халқимиз бежиз айтмайди. Биз ўзимизнинг ёш авлод тарбиясида мустаҳкам бўлсак, уларга тўғри йўлни танлашда раҳнамо бўлсак, бунақанги ғаламисларнинг исканжаси борасида муаммо қолмайди.

Бу ўринда таъкидланаётган нарса шуки, эътиборли бўлиш лозим бўлган томонларга назар ташлаш ва уларга ўз ҳолича, муносиб равишда қаралишидир. Ғазал мулкининг султони бўлмиш бобомиз Алишер Навоий “Дўстлар фикридин ва душман макридин бепарволиғ жоиз эмас ва бу иш надоматтин ўзга натижа бермас” дея,бу мавзуга доир ўзларининг фикрларини зоҳир айлаганлар.

         Ҳўш, шу ўринда табиий бир савол туғилади. Оммавий маданият салбий оқибатларидан қандай қутилиш ва ёшларни қай тариқа асраш мумкин?

         Шубҳасиз, ота-она, оила, маҳалла, мактаблар бола­лар тарбиясида муҳим ахамият касб этади. Фарзандларимизни чиройли одоб-ахлоқ яхши таълим-тарбия асосларида вояга етказиш давлат миқёсидаги долзарб масала экани хар биримизга яхши маълум.

Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Зеро, ўзида илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш уйғотиб, ўқиб-ўрганиб, маълумот ҳосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади.

Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Уларнинг илм урганишларига қизиқарли дам олишларига қулай шароитлар яратиб берайлик. Ота-оналар фарзандларини кўча-куйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-харакатлар қилишдан сақлаб, гўзал хулқ эгаси бўлишга чақиришсин.

Одатда, оналар ўз болаларининг хато ва камчиликларини отасидан яширишга ҳаракат қиладилар. Айтсам уришади, боламга қаттиқ тегади деб, йўл қўйган  хатолари, қўл урган майда-чуйда жиноятларини отасига ўз вақтида айтмайдилар. Натижада, бола ўз вақтида танбеҳ олмаганидан кейин бора-бора каттароқ жиноятларни ҳам қўрқмасдан қилаверишга ўтиб қолиши мумкин. Шунинг учун фарзанднинг баркамол инсон бўлиб етишувида онанинг хизмати жуда зарур ва муҳимдир.

Оила - тарбия маскани ҳисобланади. Фарзандларнинг келажакда қайси тоифадаги кишиларга ўхшаб қолиши ҳақида жаноб Расулуллоҳдан (с.а.в) ушбу ҳадиси шариф ворид бўлган:

“Хар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яхудийга айлантириб юборадиган хам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган хам унинг ота-онасидир” (Имом Бухорий ривояти).

         Шундай экан, фарзанд энг биринчи тарбияни оиладан олади. Оила мана шу боланинг жамиятдаги ўрнини топишида ва ҳаётда мустақил яшашга ўрганишдаги катта восита ҳисобланади. Демак, фарзанд тарбиясида биринчи навбатда оила аъзолари мустаҳкам турмоғи лозим бўлса, маҳалла, жимият фаоллари ундан кейин туради. Уларни сустлашиши ёки бееътиборлиги натижасида эса, маълум бўлиб бораётганидек кўнгилсизликлар кузатилади. Бола бетарбия бўилб улғаяди. Жамиятга зарар етказиш, давлатига ҳиёнат қилиш, динига хилоф ишларни қилиш каби иллатлардан ҳам тойимайдиган бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам оилада фарзанд тарбиясида мустаҳкам бўлишга алоҳида урғу берилган.

Ўзингиз кундалик ҳаётингизга қаранг, ота оғзига сигаретани қистириб олиб, ёки ароқни ичиб уйга маст ҳолатда келиб, болаларига ичманглар, чекманглар дея насиҳат қилади. Ваҳоланки ўша “насиҳат”ни олган бола вояга етар-етмас отаси қайтарган ишни болаб юборяпти. Ёки менталитетимизга мутлақо бегона бўлган европача кийимни кийиб олган ўқитувчи опамизнинг "Бу ер ўқиш маскани. Либосларингизни шунга мос равишда кийинглар. Европача кийимларни бу ерда кийиш мумкин эмас” қабилидаги гаплари, қўпол қилиб айтганда талаба қизларнинг фақатгина энсасини қотиришдан у ёғига ўтмаяпти. Ҳизмат сафари билан мамлакатимизнинг деярли барча вилоятига борганман. Айрим жойларда "маънавият тарғибот ишлари бўйича” кўплаб ўқув муассасаларига ташриф буюрганмиз. Шундай ҳолатларга ҳам гувоҳи бўлдикки, талаба қизларни устиларидаги кийими мутлақо ўқиш масканига ҳатоки талабанинг кийимига мос тушмайди. Бу ҳам майли экан, менталитетимиз тарозуси кўтара олмайдиган даражада енгил-елпи кийимларни кийишган бу талабалар борасида нима дейишни ҳам билмай қоласан киши. Улар бу каби маданият кўтара олмаган даражада кийинишни қаердан ўрганяпти ёки кимга тақлид қиляпти дейсизми? Оилада бунга эътибор қаратиляптими? Эътибор қаратиш лозим.

Келинг бу борада бирлашайлик. Оммага қараб эмас, ойнадек бўлган ўзлигимизга, бизнинг аслиятимизга ва келажагимиз борасида битилган андишага қараб умргузаронлик қилайлик. Қўйинг, ўша европани. Майли улар ўзларини кийинишларни ўзлари давом эттираверсинлар. Ўзларининг маданиятини ўзлари бойитаверсинлар. Аммо бизнинг менталитетимиз, шарқона маданиятимиз, ўзбекона кийинишимиз-у, муомаламизга нима етсин. Эрта туриб кўча супирган ўзбек қизига мини юпка ярашмаслигини билмасалар ҳам, ўша ўзбек қизидаги тарбиядан кўзлари қамашишини европадаги дўстларимиз кўп таъкидлашади.

Болалар тарбияси борасида жиддий фикрларни айтишимдан мурод, кимнидир койиш ёки шунчаки қалам учида қораланган воқеийлик эмас, балки, куйиниб, ичим ачиганидан, бу болаларнинг ҳоссатан бизнинг эртамиз бўлган ёшларнинг бефойда кетаётган умрлари-ю, олаётган маънавий зарарларидан чидай олмай, қоғоз қораладим. Мақсадим эса, шу азиз ватанимизнинг мустақиллиги абадий бўлиб, келажакда ҳам дунё тан олган ал-Бухорий, ал-Беруний-у, ал-Фарғонийларни бизнинг авлодлардан чиқишини истардим. Биз бунга ҳақлимиз. Зеро, бизнинг томиримизда буюк олимларнинг, мутафаккирларнинг, кўплаб зиёлиларнинг қони оқаётгани барчага ойдек равшандир.

Рўзали Қурбонов мақоласи

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамийлик мулкиrdquoнинг фарзандлариrdquoТуркум шеърларҲусни ибтидо кўйида ёндим,Ҳаё иймоним боласи бўлди.Сабруқаноат отига миндим,Ҳаё, ўлгунимча ташлаб кетмасанг давоми...

4981 15:55 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳамдлар фақат олмамлар роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таологадир. Унинг ҳабиби ва сўнгги расули Муҳаммад Мустафога дуруди давоми...

4445 15:49 / 19.04.2017
Мадинаи Мунавваранинг бир йўлида, Набий солаллоҳу алайҳи васаллам Умму Маъбаднинг чодири ёнидан ўтдилар. Унинг чодирининг бир ёнида сут бермайдиган эчки боғлаб давоми...

2360 15:31 / 19.04.2017
Бир ҳаётий воқеада бундай дейиладиquotБир жойда авто ҳалокат содир бўлган эди. Қарасам тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил давоми...

2393 15:06 / 19.04.2017
Аудиолар

118793 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40743 14:35 / 11.08.2021