1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-10-йил

Танловга: Ислом.уз га...

14:32 / 19.04.2017 2516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум мен учун қадрдон бўлиб қолган азиз ислом.уз!

 “Сиз”лаб гапирмаслик қаттиқ одобсизлик бўлса керак, деб ўйлайман. Шунинг учун  сизлаб гапирсам хушомадга йўймассиз. Чунки,

Сиз менинг устозимсиз. Нега дейсизми? Атрофим турфа хил фирқалар билан тўлиб кетган, ўзларининг ҳақни даъво қилишлари билан бошимни айлантириб ўз домига тортмоқчи бўлиб юрган вақтларда сиз, ҳа, айнан, сиз менинг қўлимдан тутиб ҳақ йўлга бошладингиз. Соф табиатли Исломнинг мусаффо йўлини кўрсатдингиз. Илму маърифатнинг ҳамма соҳасида менга устозлик қилдингиз ва қилмоқдасиз. Қуръони карим, Ҳадиси шариф, одоб – ахлоқ, муомалот ва ҳоказо барча илмлардан менга ҳеч бир эваз ва миннатсиз таълим бердингиз ва бермоқдасиз. 

Тўғрисини айтсам... яхшиямки, сиз бор экансиз...

Сиз менинг самимий дўстимсиз. Нега дейсизми? Чунки, бевафо дунёда ғариб бўлиб, кўнглим ўксиб юрганимда мен сизни топдим. Сизни топдим-у, кўнглим ҳозиргина қуёшнинг юзига парда бўлиб турган булутлар тарқалиб дунё нурафшон бўлгани каби нурларга тўлиб кетди. Кенг бўлганига қарамай дунёга сиғмай кетган вақтларимда ёнимда сиз бор. Энг яқинларим ҳам мендан ҳол- аҳвол сўрашга вақт топа олмай юрган вақтларда ҳам ёнимда сиз бор. 

Яхшиям сиз бор экансиз...

Сиз менинг кошонамсиз. Биласизми нега? Сиз сабабли қанча- қанча дўстлар орттирдим. Уларнинг ҳаммалари шу қадар софдил, шу қадар самимийки, кўриб тўғриси ҳавасим келади. Уларга ўхшагим, улардек ихлосли, улардек маърифатпарвар бўлгим келади. Хато қилсам юзимга айтиб насиҳат берадилар. Шодли кунларимда ҳамроҳ, ғамли кунларимда ҳамдард улар. Улар бор учун ҳам бу дунёда яшашга куч топаман. Улар бор учун ҳам ўзимни тетик ҳис қиламан. Буларнинг барчаси сиз туфайлидир азиз ислом.уз. 

Яхшиям сиз бор экансиз...

Сиз мен учун Аллоҳнинг буюк инъомисиз. Зеро, илм- фан ривожланиб, техника тараққий топган, Аллоҳнинг душманлари бу жабҳада биз мусулмонлардан анча олдинлаб кетган бир даврда бизнинг бир четгинада мўжиза кутиб ўтиришимиз нодонлик бўлар эди. Аллоҳ берган илм ортидан дунёга келган интернет хизматидан воз кечиб, йўқ, биз фақат эски китоблардан ўқиб фойдаланишимиз керак, деб ўтирсак, менимча, жоҳиллик бўлар эди.

 Менинг юртимга сиз ислом.уз сайти бўлиб келганингизда ҳали дийн соҳасида ҳеч бир сайт йўқ эди. Сиз келиб дебоча бўлиб бердингиз. Мана илк ташрифингизга ҳам ўн йил бўлибди.  Ўн йилда юз минглаб, балки миллионлаб мусулмонларнинг жонига оро кирдингиз.  Ўн йилда асрларга татигулик хизматларни қила олдингиз. Бахил ва зиқна нафсимизни деб бир – икки сўмга китоб сотиб олишни ўзимизга эп кўрмайдиган бўлсак, сиз борсиз. Китобни сотиб олиб токчаларга териб қўйиб, устини чанг бостириб қўядиган бўлсак, сиз борсиз. Мен шуни биламанки, албатта, Аллоҳ бизлардан сиз ҳақингизда шукр қилдикми йўқми, сўрайди.  

Яхшиям сиз бор экансиз...

Азизим ва қадрдоним ислом.уз! 

Макутбимни якунлар эканман сизга бардавомлик ва бардамликни тилаб қоламан. Илоҳим, бунданда файзлироқ ва бунданда баракалироқ бўлиб бораверинг. Замонанинг бевафоликлари сизни айланиб ўтсин, илоҳим. Сизга кўз тегмасин. 

Яхшиям сиз бор экансиз...

Ҳурмат ва эҳтиром ила мухлисингиз, шогирдингиз, олдингизда қарздорингиз Алоуддин Ҳофий. 


2013 йил 30-август



Бизлар учун аталган,

Эҳсондирсан ислом.уз.

Битмас туганмас маъдан

Бир кондирсан ислом.уз.


Тиним билмайсан тун-кун,

Ишлайсан бизлар учун.

Ҳидоят ахтарганга

Имкондирсан ислом.уз.


Сенда бор илму ҳикмат,

Устоздирсан беминнат.

Қалбинг тўла Ҳадис-у,

Қуръондирсан ислом.уз.


Аҳли Суннат шиорин,

Тарқатмоқлик шиоринг.

Адашганлар кўксида

Пайкондирсан ислом.уз.


Содиқларингмиз сен ҳам,

Биз билан бўлгин ҳар дам.

Бизларку, навниҳолмиз

Боғбондирсан ислом.уз.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
islom.uz порталининг ўн йиллик тўйи муносабати ила унга ихлос қилган жами ўқувчилар ва портал сайтларидан фойдаланувчилар тўйнома битишни мақсад қилган эдим. Шу давоми...

4976 14:41 / 19.04.2017
Ассалому алайкум мен учун қадрдон бўлиб қолган азиз ислом.уз Сизrdquoлаб гапирмаслик қаттиқ одобсизлик бўлса керак, деб ўйлайман. Шунинг учун сизлаб гапирсам давоми...

2516 14:32 / 19.04.2017
Ислом.уз порталидаги барча сайтларни, у жумладан Исломий форумимизни яхши кўрамизИнсон дунёга келибдики, у ўзлигини таний бошлайди, атрофидагиларни танийди давоми...

4736 14:33 / 19.04.2017
Зулматда вужудинг нурфошинг сенинг,Ҳилолсан, Исломдир қуёшинг сенинг,Порламиш ҳам ичинг, ҳам тошинг сенинг,Ўн баҳор кўрибди бу бошинг сенинг,Ислом.уз, муборак, ўн давоми...

5019 14:46 / 19.04.2017
Аудиолар

120158 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41820 14:35 / 11.08.2021