1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тошкент 2007

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

14:34 / 20.04.2017 4949 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

www.islom.uz сайти маъмурияти пойтахтимиз Тошкентнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилганлиги муносабати билан ўтказилган танловлари ниҳоясига етганлигини маълум қилади

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамд бизни тўғри йўлга далолат қилган Аллоҳ таолога хосдир. Ва барча шараф, раҳмат ҳамда дуолар улуғ хулқ билан хосланган зотгадир. Тўғри динга ёрдам берган оли байт ва ҳар бир тақводор мўминга шараф, раҳмат ҳамда дуолар бўлсин.

www.islom.uz сайти маъмурияти пойтахтимиз Тошкентнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилганлиги муносабати билан ўтказилган танловларимиз ниҳоясига етганлигини маълум қилади

Юртимизнинг шу қадар юқори мақомга муносиб кўрилиши бизни қанчалик қувонтирган бўлса, шу муносабат билан ўтказилган танловда минглаб иштирокчиларнинг қатнашганлиги, танловга юборилган асарларнинг савияси, юртимизда Исломга, замонавий ахборот технологияларидан хайрли ишларда фойдаланишнинг кенг оммалашиб бораётганлиги ҳам шунчалик хурсанд қилди. Фурсатдан фойдаланиб, танловда иштирок этган барча қатнашчиларга Аллоҳ Таолодан икки дунё саодатини тилаймиз, Парвардигоримиздан ҳар биримизга шу каби хайрли ишларда мададкор бўлишини ёлвориб сўраймиз. Ушбу танловларда иштирок этган барча биродарларимизга Ислом илми ва маданиятини ривожлантириш, Ислом мероси ва ёдгорликларини асраш ва янада бойитиш борасидаги хизматлари учун Яратгандан улкан ажрлар сўраб дуо қилиб қоламиз.

Танлов шартларига кўра, барча танловлар бўйича иштирокчилар томонидан юборилган ёки тақдим этилган асарлар рўйхатга олиниб, ҳайъатлар томонидан ўрганиб чиқилди. Муҳокамалардан сўнг, энг яхши асарлар танлаб олиниб, танлов ғолиблари аниқланди.

Қуйида ушбу танловларнинг ғолибларини эълон қиламиз:

«Мусҳаф танлови» ғолиблари

Эрон Ислом республикаси элчихонаси. "Қуръони Каримнинг хорижий тилларга қилинган таржималари тўғрисида қисқача маълумот"
Азиз Сафаров. Танловга юборган расмлари
Мансур Қаюмов. “Тошкентдаги Мусҳаф тарихи”

«Адабий танлов» ғолиблари

Анвар Аҳмад. “Шошлик уламолар”, “Ҳанафий фиқҳи ва унинг далиллари”, “Риёзус-солиҳийн”, “Ла таҳзан”, “Ал-Азкор”.
Абу Абдуллоҳ Жалоллиддин. “Қарғиш”, “11 ёшлик ворис”
Гулбаҳар Абдуллоҳ қизи. “Адашган қиз қисмати”, “Пешонамдаги нур” романинг таржимаси
Хайрулла Ҳамидов. “Расулуллоҳ йиғлаган кеча” шеърий тўплами, “Холислик сари” маънавий-маърифий дастури
Каримберди Тўрамуродов. “Мен рўзадорман”, “Ҳидоят” ҳикоялари
Ахмадалиев Абдувоҳид. Усул аш-шоший асари Ҳанафий усул ал-фиқҳ бўйича мухтасар манбаъ (реферат)
Абдулазим Зиёуддин ўғли. «Сиз Росулуллоҳни кўрганмисиз?», “Миссионерлик кирдикорлари”, “Ўлчовлар жадвали” илмий асари.

Мусаввирлар, наққошлар ва хаттотлар танлови ғолиблари

Озод Мунаввар. Исломий китоблар дизайни.
Шоҳида Мирзаева. Тошкент Ислом университети 3 курс, нақшлар
Собиржон Салимов. “Тошкент масжидлари” флеш-дастури
Акром Маҳкамов. Маънавий-маърифий видео дастурлари, хусусан, “Ҳикматли дунё” туркумидаги видео дастурлар

Ғолибларга мукофот ва махсус шаҳодатнома топширилади.

Барча танлов ғолибларини ушбу қутлуғ ғалаба билан самимий муборакбод этамиз. Танловда иштирок этган, бу танловга хайриҳоҳ бўлган, уни ташкил этган, ўтказишга ўзининг моддий ва маънавий ҳиссасини қўшган барча биродарларимизга солиҳ амалларда мусобақалашганларнинг мақоми насиб бўлишини, бу каби хайрли ишларимиз кўпайишини, бу ишларнинг оқибати ҳам хайрли бўлишини, халқимиз, миллатимизнинг муқаддас эътиқодини, маънавий, миллий, маданий ва диний меросини авайлаб-асраш, уни келгуси авлодларимизга омонат етказиш йўлидаги ушбу арзимас хизматларимиздан ҳосил бўлган савоблардан иймонда ўтган барча аждодларимизни ҳам баҳраманд қилишини Аллоҳ Таолодан сўраб қоламиз. Барчангизга ташаккурлар! Аллоҳ рози бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

www.islom.uz сайти маъмурияти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримнинг хорижий тилларга қилинган таржималари тўғрисида қисқача маълумотТаржима қилинган тилнинг номиЖилдлар сониТаржимонлар сони1Осомий тили Ҳинд. давоми...

5022 14:30 / 20.04.2017
Мусобақага марҳамат, азизлар Совғалар сизга жуда ҳам ёқишига аминминмиз, Инша Аллоҳ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз деб топмоқдамиз. Кўргазмамиз онлайн тарзда давоми...

3390 14:21 / 20.04.2017
Мазкур Мусҳаф бир пайтлар Самарқандда бўлиб, унинг улуғ қадриятига ҳамма ҳам эътибор бермас эди, уни асл моҳияти ва тарихини билмаган ҳолда, табаруккона зиёрат давоми...

7188 14:23 / 20.04.2017
Ёш бир новда эрта тонгда дарахт бўлибди,Буни кўрган набототлар карахт бўлибди.Дунё узра таралмоқда гўзал бир садоПойтахтимиз диёнатга пойтахт бўлибдиБу ҳолатдан давоми...

4807 14:28 / 20.04.2017
Аудиолар

118753 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40711 14:35 / 11.08.2021