1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Тақво ва вараъ

17:44 / 05.10.2017 4832 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тақво ва вараънинг фарқи ҳақида сўрабсан.

Тақво қалбнинг виқояси, яъни ҳимоясидир. Вараъ эса Аллоҳ қайтарган барча нарсалардан тийилишдир.

Тақво» луғатда «сақланиш, эҳтиёт бўлиш, қўрқиш, зарарли нарсалардан четланиш» деган маъноларни билдиради. Истилоҳда «Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури билан Унга итоат қилиш, Аллоҳнинг уқубати ва азобларидан сақланиш учун Унинг буйруқларини бажариш, қайтариқларидан четланиш» «тақво» дейилади. Тақво (иттиқо) Аллоҳ таолодан қўрқиш, ҳаром ва шубҳали нарсалардан тийилишдир. Бундай хислат соҳиби тақводор (муттақий) саналади. Тақвонинг акси фисқ-фужур ва исёндир, Аллоҳга осий бўлиш, ҳаром ва шубҳали нарсалардан сақланмасликдир. Ферузободий: «Тақво ҳар бир зарарли нарсадан, яъни маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан, у фарз ва нафлга тақсимланади», деган

Вараъ» луғатда бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш, ҳижолат бўлиш маъносини англатади. Истилоҳда турли таърифлар берилган. Муновий айтади: «Вараъ» сени шубҳага солган нарсани тарк қилмоғинг, айб бўладиган нарсани рад қилмоғинг ҳамда энг ишончлисини олиб, нафсни машаққатга солмоғингдир». Баъзилар: «Таом ва либосга назар солиб, шубҳаси борини тарк қилмоқдир», дейишган. Яна бир фикрга кўра, у шубҳали нарсалардан четда бўлиб, хатарли нарсаларни муроқаба қилишдир. Вараъ вожиб ва мустаҳаблардан эмас, ҳаром ва макруҳ нарсалардан бўлади.

Восила ибн Асқаъдан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг расули, вараъ қилувчи ким?» дедим.

«Шубҳа олдида тўхтайдиган», дедилар»[1].

Вараънинг амаллари аъзо биландир, тақвоники эса аъзолар ва қалб биландир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавлларидир:

«Огоҳ бўлинглар, тақво бу ердадир», дедилар ва кўксларига ишора қилдилар»[2].

Аллоҳ таоло Танзилида дейди:

«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас, лекин Унга сиздан тақво етадир...»[3]

Тақво гўзал ниятдир ва кўкснинг офатлардан саломатлигидир, чунки Аллоҳ ер юзига бир уй қилди, уни Ўзи учун хослади ва зикри учун махсус жой қилди. Уни «Каъба» ва «Ҳарам» деб номлади. Одамлар учун тиргак қилди ва уни «Байтул ҳаром», «Бакка» деб номлади. Шунингдек, одамнинг ичига қалбни жойлаб, уни Ўзи учун хос қилиб қўйди. Уни бировга бериб қўймади, уни Раҳмоннинг икки панжаси орасида қилди. Унинг ичидагини на фариштага, на набийга ва на бирор махлуқотига билдирмади. У Зот уни қандай хоҳласа, шундай айлантиради. Унга Ўзининг маърифатини жойлади ва у У Зотнинг нури ила нурланди.

Шунингдек, Танзилида унга зарбулмасал қилди:

«...мисоли худди бир токча, унинг ичида чироқ бор...»[4]

Муваҳҳидлар қалбидаги Аллоҳнинг чироғи У Зотнинг нуридандир. Сўнгра кўксини унинг учун ҳарам қилди ва қалб учун мазкур чироқ ила кўксда жорий бўладиган нарсани кўрадиган икки кўз қилди. Бас, ким Аллоҳнинг Каъбаси ва Ҳарамида фасод ва маъсият қилишдан сақланса, ўшанга қалби ва кўксида ғиллу ғаш ёки бирор ёмонлик қилишдан сақланмоғи ҳақлироқдир. Токи ўша нарса аъзоларига ўтиб, оламларнинг Робби ҳузурида шарманда бўлмасин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)


_______________________________

[1] Бу ҳадисни Абу Яъло Мусилий ҳам ривоят қилган.

[2] Бу ҳадисни Муслим, Термизий ва Аҳмад ҳам ривоят қилишган.

[3] Ҳаж сураси, 37-оят.

[4] Нур сураси, 35-оят.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимга ибора айтишга изн берилган бўлса, унинг иборалари махлуқотларнинг қулоғида фаҳмланади ва ишоралари улар учун равшанлашади.Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан давоми...

3106 17:23 / 04.02.2018
Тоатинг мукофотига У Зот сени унга аҳл дея рози бўлишининг ўзи кифоядир.Подшоҳ фақатгина Ўзи икром кўрсатишни истаган шахснигина қабулига чақиради ва улуғлашни давоми...

3561 10:14 / 04.12.2017
Ҳикоят. Суфён ибн Ҳусайн айтади .Иёс ибн Муовиянинг1 ёнида ўтирган эдим, бир одам ўтиб қолди. Мен уни ғийбат қилдим. Шунда Иёс ибн Муовия менга .Жим бўл,, деди. Сўнг .Эй давоми...

3090 14:26 / 15.03.2018
2. Айбларни тузатиш учун ғийбат қилиш.Насиҳат. Бу хабардан маййитга овоз чиқариб, бақирчақир қилиб йиғлаш қаттиқ ман этилгани маълум бўлди. Ҳар қандай инсон ҳам давоми...

4239 18:46 / 15.02.2018
Аудиолар

120095 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41764 14:35 / 11.08.2021