1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Суннатнинг суннат билан насх бўлиши

17:06 / 22.12.2017 3292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш ва тақрир «суннат» дейилади.

Суннат мутавотир ва оҳодга тақсимланади.

«Мутавотир» Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган биринчи, иккинчи ва учинчи ҳалқа одамларининг ёлғонга келишувга имкон бермайдиган даражада кўп бўлишидир.

«Оҳод» биринчи уч асрда ровийларнинг сони мутавотир даражасига етмаган ривоятлардир.

Уламолар мутавотир суннатнинг мутавотир суннат билан ва оҳод суннатнинг оҳод суннат билан насх бўлишига хилоф қилмаганлар. Чунки, бу ҳолатда насх қилувчи билан насх қилинувчининг қуввати тенг бўлади. Бу эса, матнларнинг насх бўлишидаги асосий шартлардан биридир.

Шунинг учун ҳам, оҳод суннатнинг мутавотир суннат билан насх бўлиши жоизлиги шубҳасиздир. Чунки, бунда насх қилувчи насх бўлувчидан кучлидир.

Мутавотир суннатни оҳод суннат насх қилишини уламолар «воқеъликда бўлмаган ҳолат» дейдилар.

Суннатнинг суннат билан насх бўлишига мисоллар: 

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввал қабрларнинг зиёратидан қайтариб, кейин унга рухсат беришлари.

Жоҳилият даврида қабрларни улуғлаш, уларга сиғиниш авж олган эди. Аллоҳга ширк келтиришнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган энг асосий омиллардан бири ҳам айнан қабрларга сиғиниш бўлган. Шунинг учун ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг дастлабки даврида мусулмонларни қабрларни зиёрат қилишдан манъ қилган эдилар.

Тавҳид ақийдаси кишилар онги ва қалбида мустаҳкам жойлашиб бўлгандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишга изн бердилар. Нафақат изн бердилар, балки амр қилдилар, тарғиб этдилар.

Сулаймон ибн Бурайдадан, у ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасининг қабрини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, уларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади», – дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввал қурбонликнинг гўштини сақлашдан қайтариб, кейин рухсат берганлари.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар очарчилик туфайли қийинчиликка дучор бўлган йиллари қурбонликнинг гўштини уч кундан ортиқ сақлаб туришни манъ қилганлар. Мазкур ҳолат ўтиб, тўқчилик бўлганда эса, қурбонлик қилган оилалар ҳам ўзлари еб, ҳам ўзгаларга бериб, ҳам сақлаб қўйишларига рухсат берганлар.

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйида ундан бирор нарса бўлган ҳолида тонг оттирмасин», – дедилар. Келаси йили бўлганда:

«Ё Расулуллоҳ, ўтган йили қилганимиздек қилайликми?» – дейилди. Ул зот:

«Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! У йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», – дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган. 

Ушбу ҳадиси шарифга биноан, уламоларимиз, оддий ҳолатларда қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини егани, иккинчи қисмини камбағалларга бергани, учинчи қисмини сақлаб қўйгани яхши, дейдилар. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Усулул фиқҳ китобидан)



 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Боши 258дарсда Сўнгра намозгоҳга чиқади. . . Абу Умайр ибн Анасдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлмиш давоми...

622 19:00 / 07.12.2023
.Атташрийъул жиноийю фил Ислам,.Бу китобнинг муаллифи Абдулқодир Авда. У бу китобда Ислом шариатининг жиноят бўйича ҳукмларини замонавий қонунлар билан давоми...

3851 18:31 / 04.08.2019
Мисрдаги Исломий тадқиқотлар Академияси ушбу академия дунёдаги энг қадимий Ислом Фиқҳи Академиясидир. Фатволарнинг бирлашиши ва янги пайдо бўлган муаммоларни давоми...

3228 17:30 / 28.11.2019
. .Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намозининг биринчи икки ракъатида .Фотиҳатул давоми...

3526 18:30 / 24.03.2022