1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Сўнгги надоматлар

12:49 / 13.08.2017 4441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Беморлардан нимадан афсусланаётганларини ва имкон бўлганда нимани ўзгартиришни хоҳлашлари тўғрисида сўраганимда деярли бир хил жавоб эшитар эдим..."

Бу оғриқли сатрлар австралиялик ёзувчи Бронни Вар (Bronnie Ware)ни машҳур қилган  "Мукаммал ҳаётнинг бешта тамойиллари" номли китобидан. Ёзувчи  Бронни Вар умрининг кўп қисмини касалхонада ўтказган. У оддий  ҳамшира бўлиб, жони узилаётган беморларга дардини енгиллаштиришга ёрдам берган. У касалхонада кузатганлари асосида мақола ёзган. Кейинчалик ўша мақола "Мукаммал ҳаётнинг бешта тамойиллари" китобини ёзишга туртки бўлган. Шу тариқа Бронни Вар оддий ҳамширадан жаҳон халқлари таниган ёзувчига айланди.

***

“Ўзлигимни сақлаб қолишга ва мендан бошқаларни хоҳишларига қараб яшамасликка матонатим етмаганлиги”. 

Мана шу ҳолатдан одамлар  кўп афсусланишади. Сўнгги дамда тушунишади. Ортга қараб, қанча ният ва орзулар амалга ошмасдан қолганини англашади. Улар  ўйлаганларини ярмини ҳам рўёбга чиқармаган ва ўлим чоғида бу ўзларининг танловлари натижаси эканини тушунишарди...

Соғлиқ шундай эркинлик беради, лекин уни бирданига йўқотган дақиқага келмагунимизча бу тўғрисида ўйламаймиз ҳам.

 “Жуда кўп ишлаганимдан афсуланаман”.

Мен парвариш қилган деярли ҳар бир эркакдан шу гапни эшитганман. Эркак беморларимнинг ҳаммаси умрининг асосий қисмини ишга бағишлаганларидан надомат чекардилар. Улар болаларини ёшлигини кўрмаганликлари ва аёллари билан кам вақт ўтказганлари тўғрисида ачиниб гапирардилар. Бу ҳақида афсусланган аёлларнинг ҳам сони кам эмас...

“Ўз ҳис-туйғуларимни ифодалашга журъат этолмаганимдан афсусдаман”. 

Атрофдигилар билан муносабатни бузмаслик учун аксари ўз ҳис-туйғуларини жиловлашган. Натижада қизиғи йўқ ўртача ҳаёт кечиришган,  ўзи истаган мақомга эришмаган. Афсус, надомат ва ўз ҳаётидан қониқмаслик каби салбий ҳолатлар уларда турли касалликлар ривожланишига сабаб бўлган.

“Афсуски, дўстларим билан кам мулоқотда бўлганман”

Кўпинча одамлар ўлим тўшагигача ёки дўстларини йўқотгунга қадар эски биродарларининг ҳақиқий қадрини билишмайди. Уларнинг кўпчилиги айрим гап-сўзлар сабаб қадрдон дўстлари билан алоқаларини узганлар. Ўлаётган одамлар дўстларига етарлича эътибор беришмаганидан қайғуга ботади ва энг яқин дўстларини соғинишади.

“Афсуски, бахтли бўлишга, бахтли яшашга журъатим етмаган”

 Ажабланарлиси шундаки, улар бу  хусусда кўп надомат чекишади. Аксарияти умрининг охиригача бахт бу танлов масаласи эканини тушуниб етмаган. Улар бутун умр эски ҳаёт тарзига ва ўзига одат қилиб олганларидек кўникиб яшашганлар...

***

Бронни Варнинг беморлари ҳаётидаги хулосалар мусулмонлар ҳаётида ҳам мавжуд. Лекин уларнинг эътиқодида, фикрида фарқ бўлади. Аслида ҳақиқий мусулмон охиратини обод қилиш учун сарфлай олмай вақт учун; яхши фарзанд бўлолмагани учун; фарзандларига чиройли тарбия бермагани учун; исломий илмларни ўрганмагани учун; билиб-билмай қилган гуноҳ ишлари учун афсус-надоматлар чекиб, Раббисига тавба-тазарру этмоғи, охират манзиллари гўзал бўлишини тилаб, дуо ва зикрда бўлмоғи керак.

“Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким оловдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса алдов матоҳидан бошқа нарса эмас” (Оли Имрон сураси, 185-оят).

Аллоҳим, ҳар бир инсон ўлим косасидаги шаробни тотиб кўрувчи у онда имон ила шароблантир, заррача яхшилик ҳам, заррача ёмонлик ҳам ҳисоб-китоб қилинадиган У Кунда барчамизни чиройли ва солиҳ амалларимиз ила мукофотла, надомат ва афсусларнни чекинтир...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албидая ван ниҳая, номли китобида келтиради.Жуъайф Самарқандий Аббосий халифалардан бўлган Мўътазиднинг дўсти эди. Бир куни у давоми...

2063 17:00 / 03.04.2022
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири фосиқликдир..Фисқ, сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини давоми...

4798 23:58 / 13.05.2017
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳадя беришинглар, муҳаббат қилишасизлар,,ndash дедилар,.Шарҳ Бирор шахсни улуғлаб ва унинг меҳрини давоми...

2861 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло инсонларнинг сурат ва шаклини гўзал қилиб яратган. Агар инсон сийратини, ички дунёсини ҳам чиройли қилса, шунда у комиллик даражасига етишиши мумкин. давоми...

6357 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

118789 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40740 14:35 / 11.08.2021