1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган

09:20 / 25.02.2018 3049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар: 

«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.

У зот:

«Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегара қўриқлаб турган одам «муробит» дейилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар .Эй тили билан иймон давоми...

6290 12:55 / 05.01.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини садақасини рўзадордан содир бўладиган лағв беҳуда гапсўз ва рафас фаҳш гаплар ёки жинсий яқинликни покловчи давоми...

3018 16:33 / 23.06.2017
Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли давоми...

3029 09:25 / 24.03.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир,, дедилар. давоми...

2562 08:20 / 28.12.2017