1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Шеърда мадҳ қилиш

05:00 / 07.03.2017 2728 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ал-Асвад ибн Сарийъдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:
«Ё Расулуллоҳ! Мен Аллоҳга ҳамд айтдим ва кўп мадҳ қилдим. Сизни ҳам», – дедим.
«Билки, албатта, Роббинг ҳамдни яхши кўради», – дедилар.
Шеър ўқишни бошладим. Шу пайт бир новча, боши кал одам киришга изн сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жим бўл», – дедилар.
Ҳалиги одам кириб у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир муддат гаплашиб, сўнг чиқиб кетди.
Мен шеър ўқишда давом этдим. Бояги одам яна келган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яна жим туришни буюрдилар. У яна чиқиб кетди. Бу ҳолат икки ёки уч марта такрор бўлди.
Шунда мен:
«Кирганида мени жимитганингиз одам ким?» – дедим.
«Бу – ботилни яхши кўрмайдиган одам», – дедилар.

Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шеърда мадҳ қилишга рухсат берибдилар. Бироқ буни ёқтирмайдиган одам кирганда, тўхтаб туришни буюрибдилар.
Бу ҳадисдан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ қилиб шеър айтиш жоизлигини билиб олиш мумкин.
Шунинг учун, мусулмон шоирлар қадимдан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳларида жуда ажойиб шеърлар, қасидалар айтганлар.
Ислом шеъриятида «Мадийҳун Набий» деган алоҳида бир услуб бор. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳларида айтилган қасидалардир.
Уларнинг сон-саноғи чегараланмаган даражада кўп. Ҳар бир мусулмон халқнинг шоирлари қўлидан келганича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳларида шундай шеърларни айтиб келишган.
Бу ҳадисда жуда нозик бир ҳолатни мулоҳаза қилишимиз керак: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Асвад ибн Сарийънинг шеърини эшита туриб, мазкур одам кирганда «жим бўл» дейишлари ва бу ишни тушунтириш учун ҳалиги одам ботилни ёқтирмаслигини айтишлари.
Бу ердаги «ботил»дан охиратда лаззатга сабаб бўлмайдиган иш кўзда тутилган. Бундай лаззатга муҳтожларни ундан манъ қилмаслик уларга яхшилик қилишдан иборат бўлади.
Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзида ёш бола, аёл киши, ҳабашлар ва бошқаларга бу маънода шароит яратиб берганлар.
Ҳазрати Умар каби кишилар бу каби лаззатни ёқтирмаганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ҳам шароит яратиб берганлар.
Ҳар икки ҳолатда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баркамол амални қилганлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Улуғ кишиларнинг ҳузурларига бориб ўзи қилган иш ҳақида хабар бериш мумкинлиги.
2. Аллоҳга ҳамд айтиб ва кўп мадҳ қилиб шеър айтиш мумкинлиги.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳларида шеър айтиш мумкинлиги.
4. Аллоҳ таоло ҳамдни яхши кўриши.
5. Бир нарсани яхши кўрмайдиган шахс олдида ўша нарсани тўхтатиб туриш одобданлиги.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЕТТИНЧИ БОБ МУНОЖОТАллоҳим, Ўзингга бош эгган бандаБошқалар наздида энг кучли одам.Аллоҳим, исломла улғайган тандаКибруу риё бўлмас зарра бўлса ҳам.Аллоҳим, Сен давоми...

5063 05:00 / 07.03.2017
mdash Маллим, Фазлиддин рўза тутибди, mdash деди Сарвигул синфга кириб келган синф раҳбарига.mdash Рўза тутибди Саккизинчи синф ўқувчиси я mdash деди раҳбар Қўчқоров. mdash давоми...

3040 05:00 / 07.03.2017
Инсон табиати қизиқ. Баъзи ҳолларда арзимагандай бўлиб кўринган нарса унга қаттиқ таъсир қилиб кетади. Ўша нарса уни чуқур ўйларга толдиради. Роҳатсиз қилади. давоми...

4546 05:00 / 07.03.2017
Аллоҳ таоло .Карамлиларнинг карамлиси бўлган Роббинг ила ўқи Ул қалам билан илм ўргатгандир. Ул инсонга билмаган нарсасини ўргатди,, деган Алақ, 35.Шарҳ Демак, ўқиш, давоми...

2832 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

120150 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41813 14:35 / 11.08.2021