1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Шаъбоннинг сўнгги ярми (ва шак куни)

05:00 / 11.01.2017 3414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шак куни, деб мусулмон ҳоким ҳузурида аниқ илм собит бўлмай, айни кўришда ихтилоф бўлиб, Шаъбоннинг ўттизинчи кунига ўтилган кундир. Яъни Рамазон ҳилолини кўришда шак ҳосил бўлиб, Шаъбонни тўлиқ ўттиз кун қилишга қарор бўлганидаги ўттизинчи кундир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон олдидан бир-икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши одатидаги рўза бўлса, тутсин», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
Сунан эгалари ривоятида: «Қачон Шаъбон ярмига етса, рўза тутманглар», дейилган.
Шарҳ: Аҳли китоб бўлмиш кофир қавмлар ўзларига фарз қилинган рўзанинг қайси кун бошланишига шубҳа қилиб, бир-икки кун олдин тутишар, оқибатда нафл ибодат билан фарз ибодатни аралаштириб юборишар эдилар.
Исломда унга ўхшаш иккиланиш, нафл ва фарзларни аралаштириб юборишга рухсат йўқ. Мусулмонлар ҳар бир ибодатни жазм билан, азму қарор билан, нафлни нафл ўрнида, фарзни фарз ўрнида адо этишлари лозим.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон киришидан олдин бир-икки кун қолганда рўза тутишдан қайтарганлар.
Аммо бир одам маълум кунларда, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларда нафл рўза тутиб юришга одатланган бўлсаю, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, тутса бўлаверади.
Шунингдек, баъзи бир кишилар назр рўза ният қилиб қўйган бўлса, улар ҳам ўша назр рўзани тутса бўлаверади.
Юқорида зикр этилган сабабларга биноан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, қачон Шаъбон ярмига етса рўза тутмаганлар, деган ҳадисларига амал қилиб, Шаъбон ойининг ўн олтинчи кунидан бошлаб то Рамазони шариф киргунча нафл рўза тутиш макруҳ бўлади.
Одамлар ичида, ушбу тафсилотларни яхши тушунмаганлик оқибатида, Шаъбон ойида рўза тутиб бўлмас экан, деган тушунча юзага келган. Аслида эса гап Шаъбон ойининг иккинчи ярмида эканини билиб олдик. Шаъбон ойининг аввалида рўза тутиш масаласини эса, келажак ҳадисларни ўрганиш жараёнида билиб оламиз, иншааллоҳ.

ШАК КУНИ

Шак куни, деб мусулмон ҳоким ҳузурида аниқ илм собит бўлмай, айни кўришда ихтилоф бўлиб, Шаъбоннинг ўттизинчи кунига ўтилган кундир. Яъни Рамазон ҳилолини кўришда шак ҳосил бўлиб, Шаъбонни тўлиқ ўттиз кун қилишга қарор бўлганидаги ўттизинчи кундир.

Сила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аммор ибн Ясир ҳузурида эдик. Бир оловда пиширилган қўй келтирилди. Бас, у: «Енглар», деди. Қавмдан баъзилар ортга сурилиб: «Мен рўзадорман»,деди.
Шунда Аммор розияллоҳу анҳу: «Ким одамлар шак қилган куни рўза тутса, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлибдир», деди». Сунан эгалари ривоят қилган. Бухорий таълиқ ила ривоят қилган.
Шарҳ: Аввало ушбу ривоятнинг ровийси Сила розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Сила ибн Зуфар ал-Абасий, кунялари Абу Аъло. Баъзилар Абу Бакр ал-Куфий деб ҳам аташади.
Бу зот ишончли ҳадис ривоят қилувчи улуғ тобеъинларнинг катта уламоларидан ҳисобланадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини Аммор ибн Ясир, Ҳузайфа ибн Ямон, Ибн Масъуд, Али, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлар орқали ривоят қиладилар. Бу зот ҳижратни 70-йиллари атрофида вафот этганлар.
«Абул Қосим» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куняларидир.
Ушбу ривоятга биноан шак куни рўза тутиш мумкин эмас, деб ҳисобланади. Бунга ҳам Шаъбон охирида рўза тутишдан ман қилиш сабаблари боисдир. Шак бўлиб тургани устига баъзи бир кишилар рўза тутиб олса қолганларнинг шаклари яна ҳам кучайиши, орада турли тушунмовчиликлар, гап-сўзлар ва ҳатто уриш-жанжаллар ҳам келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун мусулмонлар бирлиги ва иттифоқини сақлаш мақсадида ҳамма рўза тутмаса яхши бўлади. Эртасидан, барча баробар Рамазоннинг биринчи куни шу кун, деган жазм билан рўза тутаверади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ давоми...

2945 18:30 / 24.04.2021
...Маълумки, бемор, мусофир, ўта қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, давоми...

2652 05:00 / 11.01.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимТилнинг ҳам ўзига хос рўзаси бўлиб, уни лағвдан юз ўгирувчи бандалар биладилар. Тилнинг рўзаси рамазонда ҳам рамазондан бошқа ойларда давоми...

2657 05:00 / 14.01.2017
Жаъфар Содиқ айтади Рўзада малоикаларга ўхшашлик бордир. Чунки улар емайдилар, ичмайдилар, туну кун тасбеҳ айтадилар ва ибодатларда сусткашлик қилмайдилар. Муҳаммад Оли Рашид

744 09:37 / 22 март