1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Сен ичавер, гуноҳи менинг бўйнимга»

20:16 / 27.04.2016 2904 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Зиёфатда бир киши иккинчисини ароқ ичишга даъват қилиб, «Сен ичавер, гуноҳи менинг бўйнимга», дейди. Бир одам бошқа одамнинг гуноҳини бўйнига олиши мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳозирги пайтда жамиятимизда, қадимдан мусулмон бўлиб келаётган буюк бир халқ ичида мана шундай Аллоҳ ҳаром қилган, ўзига, оиласига, жамиятга ва бутун инсониятга зарар бўлган нарсага пул сарф-лаётган, уни ичиб, ўзини бало-офатга ураётган одамнинг Аллоҳ таолонинг ҳаққига журъат қилиб, бошқаларни ҳам ичишга чақириши ва гуноҳини бўйнига олишдек катта нобакорлик қилиши ҳаммамиз учун катта мусибат ва ачинарли бир ҳолдир.
Бошқаларни ароқ ичишга даъват қилиш, агар баъзи кишилар гуноҳидан қўрқиб ичишдан бош тортсалар: «Сен ичавер, гуноҳи менинг бўйнимга», дейиш Аллоҳ таоло ҳузурида катта бир нобакорлик қилишга журъат этиш ҳисобланади. Гуноҳнинг ҳисоб-китоб вақти келганда бировнинг гуноҳини олиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Балки ота боласини, она қизини танимасдан, ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Заррача гуноҳнинг ҳисоби бўлиб турганда, дод-вой деб, шайтонни айблашга уринади. Лекин шайтон ҳам ўзини оқлаб, «Мен сени мажбурлаганим йўқ, ўзинг менга эргашгансан», деган гапни айтади.
Шундай экан, бир одамнинг гуноҳини бошқаси олиши мутлақо мумкин эмас. Балки бу ерда бошқа бир қоида бор. Кимки ёмон бир суннатни бажариб ёки бир ёмонликка даъват этсаю, бошқалар унинг чақи-риғига жавоб бериб, ўша ёмон ишни қилса, барча унга эргашганлар гуноҳи ўрнак бўлган шахснинг бўйнига осилади. Шу билан бирга қилганларнинг гуноҳи заррача кам бўлмайди. Ўзи ичгани етмагандай, бошқани ҳам ичишга чақиргани учун гуноҳи чандон-чандон ошади. Унинг гапига кириб ароқ ичган ҳам гуноҳдан холи бўлиб қолмайди. Балки Аллоҳнинг гапини қўйиб, бу кишининг гапини олгани учун жазосини тортади.
Шунинг учун ёмонликни қилмаслик ва бировларни ёмонликка чақирмаслик керак. Гуноҳи менинг бўйнимга, деган гап мутлақо нотўғри эканлигини тушуниш керак. Бундай дейиш инсдан бўлган шайтон гапининг ўзгинасидир. Аллоҳ таоло бундай нарсалардан асраган бўлсин. Аллоҳдан бундай ҳаром нарсани халқимиз ичидан йўқ қилишини сўраб дуо қиламиз. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Қурбонликнинг терисини сотиш жоизмиЖавоб Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб давоми...

2222 11:42 / 19.06.2023
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир биродаримиз Қуръоннинг рус тилидаги маъно таржимасини ўзининг насоро динидаги хўжайинига ҳадя қилмоқчи давоми...

3972 09:05 / 31.08.2017
САВОЛ Аёл киши ҳаж ёки умрага маҳрамсиз борса, ибодати қабул бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ибодати ўрнига ўтади. Қабул бўлгани ёки бўлмаганини Аллоҳ давоми...

4119 18:41 / 26.04.2016
САВОЛ Колбаса, сосискаларнинг ҳалоллигига кафолат берамиз, деган рекламалар кетяпти. Ҳақиқий тақво қилмоқчи бўлсак уларни тановул қилсак бўладимиЖАВОБ давоми...

3604 20:15 / 27.04.2016
Аудиолар

118732 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40695 14:35 / 11.08.2021