1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Сабрнинг мукофоти бўлган минора

13:45 / 19.01.2018 5427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кирим инсоннинг ихтиёридаги нарса эмас. Аллоҳ ҳамманинг ризқини белгилаб қўйган. Чиқим эса банданинг ихтиёридаги нарсадир. Бир ҳунарманд шаҳар айланиб юрганида минораси йўқ жоме масжид ёнидан ўтиб қолди. Шу масжидга баланд, кўркам, азон айтилганида узоқларга эштиладиган бир минора қуриб, ортидан садақаи жория бўлиб қолишни қалбига мақсад қилди. Ҳунарманд бой эмасди, шунда бўлсада кунлик ҳаражатидан баъзи бирларини қисқартирди ва уларга кетадиган маблағни бир ҳумчага тўплай бошлади. Орадан 10 йилларча ўтди, ҳумча тўлди. Ҳунарманд шаҳар қозисининг олдига бориб ўша масжидга минора қуришга изн сўради. Қози ҳунарманднинг ташқи ҳолига қараб аввало ўзини бунча маблағни қаердан топганини суриштирди. Ҳунарманд қандай топганини очиқ-ойдин баён қилганидан кейин қози унга минорани қуришга ижозат берди. Усталар ёлланиб, маблағ сарфланиб жоме масжидга баланд, азони узоққа эштиладиган кўркам бир минора қад ростлади. Шунда ҳунарманд минорага қараб: “Эй нафс сал қолса шу катта минорани ютиб юборар эдинг-а?!” деди. Ҳар бир мўмин мусулмон охиратга иймон келтирган киши ҳою-ҳавас, усиз ҳам иш битадиган ўринларга сарфланадиган маблағни ўзидан кейин савоби тўхтамай бориб турадиган садақаи жорияларга сарфлашга ҳаракат қилиш керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман Баъзан кучқувватимиз ва сабртоқатимиз охирлаётганда бизларни аниқтиниқ фикрлаб ишни ақл билан юритиш ҳолатига давоми...

11414 17:18 / 16.09.2017
Ҳаёнинг биринчи хили ndash инсон яратилганда унинг асл табиатига қўшиб яратилган, касб қилинмаган ахлоқдир. Бу ахлоқларнинг энг улуғидир. Уни бандага Аллоҳ давоми...

4374 18:31 / 24.10.2017
Қалбни поклашдан ғофил ҳолда соф Ислом бутун гуноҳлардан фориғ қилади деб тушуниш ақлданми Исломни лозим тутган мусулмон кишининг аъзолари кичик гуноҳларни давоми...

5531 16:42 / 05.09.2017
Маълум бўлсинки, ғийбат сабабли дунёда ҳам, динда ҳам жуда кўп зарарлар юзага келади. Ғийбат қилувчига Қуръони Каримдаги .Дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой давоми...

3144 17:47 / 11.04.2018