1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзанинг фойдалари

14:50 / 28.05.2017 5778 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзанинг фойдалари

Рўзанинг жуда кўп ва турли-туман фойдалари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ана шу фойдаларга тарғиб қилганлар. Биз бу ерда улардан баъзиларини айтиб ўтамиз.

Биринчи: Рўза инсон танаси учун саломатлик бўлиб, уни турли касалликлардан асрайди. Чунки танадаги кўп касалликлар асосан меъда ва ичакларда тўпланиб қолган чиқиндилардан ҳамда ортиқча семириб кетишдан бўлади.

قالَ رسولُ اللَّهِ  صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ: "اغْزُوا تَغْنَمُوا ، وصُومُوا تَصِحُّوا ، وسَافِرُوا تَسْتَغْنُوا "

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазот қилинглар, ўлжа олурсиз. Рўза тутинглар, соғлом бўлурсиз. Сафар қилинглар, бой бўлурсиз», деганлар.

Табароний ривоят қилган.

Иккинчи: Зеҳннинг саломатлиги, фикрнинг тўғри бўлиши, ҳофиза қувватининг фаоллашуви ва унутувчанликни камайтириш. Кўп ейиш мияда намлик ва ботни кўпайтиради ва бу хотира қувватига оғир келади.

Учинчи: Тана аъзолари ҳаракатининг тоат-ибодатлар учун енгил бўлиши. Ҳаддан ташқари тўйиб овқатланиш танани бўшаштиради, ибодат қилишга оғирлаштириб қўяди. Мана шу икки фойдага ишора қилиб, сарвари олам соллаллоҳу алаҳи васаллам: «Рўза тутинг, соғлом бўлурсиз», дейдилар.

Тўртинчи: Рўза туфайли шайтоннинг малайлари мағлуб бўлади, Раҳмоннинг лашкарига нусрат ато этилиб, ғолиб бўлади. Рўзада нафсни тийиш аъзоларнинг бемалол бўлишидан, шаҳватларга муккасидан кетишидан сақланишдир. Озуқанинг кўпайиб кетиши нафсни ёмон шаҳватларга ундайди. Агар унга очлик етса хор бўлиб, бўйсунади, тубан фикру хаёллар билан машғул бўлмайди. Натижада аъзолар номаъқул хатти-ҳаракатлар қилмайди.

Шунинг учун инсон қачонки хатолардан тийилса, йилнинг барча ойлари унинг учун рўза ойидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза – қалқондир», деганлар. Дарҳақиқат, рўза маъсият ва гуноҳлардан асрайди, жаҳаннам оловидан тўсиқдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза шундай қалқонки, банда у билан ўзини дўзахдан тўсади», деганлар

Имом Аҳмад ҳасан санад билан ривоят қилган.

Бошқа ривоятларида: «Рўза дўзахдан тўсувчи қалқон ва мустаҳкам қўрғондир», дейилган.

Бешинчи: Рўза туфайли дуолар қабул ва ижобат бўлади.

عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "ثلاث حق على الله أن لا يرد لهم دعوة : الصائم حتى يفطر، والمظلوم حتى ينتصر، والمسافر حتى يرجع". رواه الترمذي

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши борки, уларнинг дуосини рад қилмаслик Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир: оғзини очгунча рўзадорнинг, нусрат топгунча мазлумнинг ва қайтгунича мусофирнинг», дедилар.

Термизий ривоят қилган. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фитр садақаси араб тилида садақаrdquo сабабига изофа қилиниб Садақат улфитрrdquo деб номланади. Яъни фитр ҳайит кунинг тонги ушбу садақани вожиб бўлишига сабаб давоми...

9040 05:00 / 14.01.2017
Ҳозирги кунда рўза кўплаб беморликларни даволашда қўл келмоқда 1. Семизлик оқибатида келиб чиқадиган қон томирларининг торайиши, қон босимининг ортиши ва баъзи давоми...

2716 15:20 / 23.03.2023
Инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлса, у ҳолда эрталабдан кечгача ибодатдан бошқа бирор иш қилмаслигимиз ва бошқа иш қилишимизга рухсат ҳам бўлмаслиги давоми...

1233 23:45 / 27.03.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Менинг умматимга Рамазонда аввалги умматларга берилмаган бешта хос нарса давоми...

3580 16:37 / 23.05.2018