1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

“Рўза”га ўхшаши лозим “кўза”лар

05:00 / 14.01.2017 2732 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойида суҳбатдошининг рўза тутган ё тутмаганини билиш ниятида “рўзамисиз, ё кўзамисиз?”, деган саволга дуч келишингиз мумкин. Айниқса, хозиргидек кун узун, тун қисқа вақтларда бундай саволларни бир-бирига берувчилар кўпроқ учрайди. Саволдаги “рўза” рўзадордан, “кўза” сўзи эса рўза тутмаганлардан киноядир.

Аслида рўза Ислом арконларидан учинчи муҳим рукн бўлиб, узрсиз ҳолатда барча мусулмоннинг зиммасига рўза тутиш фарз ва лозимдир. Шунингдек, куннинг аввалида рўза тутмасликка шаръан рухсати бор кишилар ҳам кун давомида рухсат сабаблари зоил бўлса, куннинг қолган қисмини рўзадорлар каби ейиш, ичиш ва жинсий муносабатлардан ўзларини тийиб кунни кеч қилишлари шарт бўлади. Улар қуйидаги ҳолатларга тушиб қолган кишилардир:

1-    Саҳарлик вақтидан кейин балоғатга етган гўдак. Куннинг аввалида сабий—балоғатга етмаган ёш эди-ю бироқ, кундузи балоғатга етди. Бундай ҳолатга дуч келган мусулмон куннинг қолган қисмини худди рўзадорлар каби емасдан, ичмасдан ва жинсий муносабатда бўлмасдан ўтказадилар.

2-    Саҳарлик вақти ўтгач мусулмон бўлган киши. Куннинг аввалида ғайри мусулмон эди-ю бироқ, кун давомида имон келтириб мусулмон бўлди. Бундай киши ҳам куннинг қолган қисмини гўё рўзадорлар сингари ўтказиши вожиб бўлади.

3-    Хушига келган мажнун. Яъни, саҳар вақтида эс-хуши жойида бўлмаган мажнун саҳарлик вақти ўтгач ўзига келиб қолса, унга энди куннинг қолган қисмини рўзадорлар қатори ўтказиш вожиб бўлади.

4-    Пок бўлган хоиза. Саҳарлик чоғида хайз ҳолатида бўлган аёл, саҳарлик вақти ўтгач хайзидан пок бўлса, куннинг қолган қисмини ўзини худди рўза тутганлар қатори тутиши лозим бўлади.

5-    Сафарни тамомлаб келган мусофир. Саҳар вақтидасафарда бўлган киши, саҳарлик вати ўтгач муқим бўлиб ўз юртига етиб келса, куннинг қолган қисмини муқим рўзадорлар каби емасдан, ичмасдан, нафсини тийиб кеч қилиши лозим бўлади.

6-    Рамазонда шубҳа туфайли рўза тутмаган киши. Масалан: шак куни рўза тутмасдан тонг оттирган киши нонушта қилиб олгач, ўша куннинг Рамазондан эканини билиб қолса куннинг қолган қисмини худди рўзадор каби ўтказиши лозим бўлади.

7-    Гумон туфайли таомланган киши. Масалан: тонг отиб саҳарлик вақти ўтиб кетди, деган гумон ила нонушта қилиб олган киши, вақтни белгилашда адашганини билиб қолса, куннинг қолган қисмини худди рўзадорлар каби ўтказиши вожиб бўлади.

Шу етти ҳолатга дуч келган кимсалар маҳаллий тилимизда “кўза”  (оғзи очиқ рўза тутмаган) дейилсада, улар бемалол таомланиб юришлари мумкин эмас. Балки Рамазони шарифнинг ҳурмати учун ўзларини тийиб худди рўзадорлар каби то шомга қадар рўзанинг мажбуриятларига амал қилиб кун кеч қилишлари лозим бўлади.


“Бадойе” асосида Ҳикматуллоҳ Иброҳим тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайит намозиСАВОЛ Ҳайит намозининг ҳукми нима Уни ўқиш кимлар учун лозимЖАВОБ Ҳайит намозини ўқиш Имоми Аъзам Абу Ҳанифа наздида вожибдир. Чунки, Пайғамбаримиз давоми...

21869 05:00 / 14.01.2017
Алвидо эй нури Раҳмон алвидо,Алвидо эй кони ирфон алвидо,Алвидо эй қути иймон алвидо,Алвидо эй моҳи Қуръон алвидо.Чун ҳилолинг ерга нур сочган замон,Бўлди ер давоми...

7470 05:00 / 14.01.2017
. .Зайд ибн Холид алЖуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича давоми...

2351 16:30 / 21.04.2021
ndash Тақволи ҳаётга тайёрлайди.ndash Аллоҳ кузатувчи эканига ўргатади.ndash Бошқаларни очяланғочларни ҳис қилишни ўргатади.ndash Вақтни тартибга келтиришни ўргатади.ndash давоми...

596 11:23 / 27 март