1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик

05:00 / 11.03.2017 2539 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Ажлий айтади: “Рабъий ибн Харрош тобеинлардан бўлиб, ишончли ровий эди. Ҳеч умрида ёлғон гапирмаганди. Унинг иккита ўғли бўлиб, иккови ҳам Ҳажжож давридаги энг безори йигитлар эди. Бир куни Ҳажжожга: “Ўша икки жиноятчининг отаси умрида ёлғон гапирмаган одам. Агар унга одам юбориб, ўғиллари қаердалигини сўрасангиз, аниқ айтиб беради” дейишди. Ҳажжож ўз номидан Рабъийга одам юбориб: “Ўғилларинг қаерда?” деб сўради. Буюк тобеин: “Ўғилларим уйда” деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Ҳажжож: “Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик” деди”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шундай қавмларни кўрдимки, айблари йўқ эди. Лекин бировларнинг айбини гапира бошлашган эди, Аллоҳ уларнинг ўзларини ҳам айбли қилиб қўйди.Яна бир қавмларни давоми...

3090 08:25 / 08.07.2018
Аёлни ҳурмат қилишинг заифлигингни эмас, балки ҳақиқий эркаклигингни билдиради.

1266 08:45 / 28.09.2019
Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир.Бир ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир.Устингга балоофат туширса, фақат яхшилик учундир.Ўкинма Аллоҳ фақат яхшиликни раво кўради

3010 20:55 / 02.01.2018
Сени ёқтирмайдиган одамга эҳтиром билан муомала қил. Шунда уни хорлаган бўласан

2700 10:20 / 05.04.2018