1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳнинг ҳаётларидан лавҳалар (15-қисм)

20:41 / 19.05.2017 4696 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Қабасотун мин ҳаётир-Расул” 15.

ЖЎМАРДЛИК

«Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир». (Ҳашр, 9)

Жўмардлик – фазилатли амалларнинг энг гўзалларидан бири. Муқаддас динимиз таълимотларида инсоннинг жўмардлик фазилати ила зийнатланиши тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло васф қилганидек:

«...ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар».

Аслида саховат ҳам юксак фазилат бўлса-да, жўмардлик ундан-да афзалроқдур. Чунки жўмардлик олижанобликка, юксак маънавий покликка ва комил инсон бўлишликка етаклайди.

Инсонийлик маънолари қачон зоҳир бўлади?

У аввало кишида пинҳон ҳисобида бўлади. Қачонки борлиқ ҳақиқатларини англаб етиш учун нафси жиловланиб, руҳияти жилолаганда, ҳиссиётлари ўткирлашиб, виждони покланганда, фикри ойдинлашиб фаҳми тиниқлашганда унинг қалби бутун инсониятни сиғдира оладиган даражада кенгайганда, ҳа, ўшандагина кишида ҳақиқий инсонийлик маънавияти ҳаракатга келиб зоҳир бўла бошлайди ва аста-секин мукаммал инсонийлик даражасига етади.

Натижада унинг инсонийлик руҳияти ҳайвоний нафсонияти устидан ғалаба қилади. Негаки, мўмин банда жисми ва ҳиссиёти билангина эмас, балки руҳияти билан инсонлар қаторида бўлишига ишонади.

Ана ўшандагина руҳиятининг истаклари рўёбга чиқади ва инсон маънавият йўлида фидойилик қилади.

Жисмнинг истаклари эса ҳаётини сақлаб қолишга кифоя қилгулик ҳаракат билан ҳосил бўлади. Бинобарин, комил инсон емоқ учун яшамас, балки яшамоқ учун ейди.

Киши нафсида ҳар қачон инсонийлик маънолари хиралашиб қолса, унинг ҳиссиётлари инсонларнинг ҳожатларини енгиллатишга жонбозлик қилади. Шуури эса, яхшилик йўлида инсонларга келадиган ҳар қандай изтироб ва аламларни даф қилишда бор имконияти билан ҳаракатда бўлур. Натижада муҳтожларнинг ҳожатларини равон қилур, мусибатларини енгиллатур, ошуфта қалбларга тасалли бергай, озурда қалбларга малҳам бўлгай. Бундай олижанобликлар эвазига нафсининг тубидан гўзал нафсоний лаззатлар топа олади, жўмардлик фазилатлари оқиб чиқади. Сўнг аста-секин униб, ўсиб юксак инсоний сифатлар ҳосил бўлади.

Абу Убайда ибн Жарроҳнинг жўмардлиги

Шомдаги мусулмонлар орасида вабо касали тарқаб қолди. Мўминларнинг амири Умар розияллоҳу анҳу лашкарбоши Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуга ушбу мазмунда хат юборди: “Сен бўлмасанг ҳал бўлмайдиган ҳожатимиз чиқиб қолди. Агар хатим сенга кечаси етиб борса, эрталаб йўлга туш. Агар кундузи етиб борса, кечаси йўлга тушиб тезда етиб кел!”

Хат етиб келгач, Абу Убайда ўқиб кўриб халифа ўзининг ҳузурига чақиртирганининг сабабини англаб жилмайди ва саҳобаларга айтди:

– Аллоҳ Умарга раҳм қилсин, унинг ҳожатини тушундим. У боқий қолмайдиганни боқий қолдиришни хоҳлабди.

  • Абу Убайда жавоб хати ёзди: “Эй мўминларнинг амири! Менга бўлган ҳожатингни тушундим. Мени ўз талабингдан холи қил. Мен лашкар орасидаман. Ўз нафсимга рағбат қила олмагайман!”
  • Абу Убайда розияллоҳу анҳу лашкарини ташлаб, ўз жонини қутқаришни рад қилди. У ўша ерда вабо касалидан вафот этди.

Улар ўзаро биродардурлар

  • Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халтачага тўрт юз динор солиб хизматчисига айтди:
  • – Буни Абу Убайда ибн Жарроҳга олиб бор. Сўнг ўша жойда бир оз кутиб тур-чи, у буни нима қилар экан.
  • Хизматчи Абу Убайдага халтачани олиб бориб берди ва:
  • – Мўминларнинг амири айтди, буни ўз ҳожатларингизга ишлатар экансиз, – деди.
  • – Аллоҳ унга марҳамат қилсин! – деди Абу Убайда. Сўнг жориясини чақириб, – Бу ёққа кел! Фалончига манави етти динорни олиб бориб бер. Манави беш динорни эса, фалончига олиб бор! – деб шу зайлда барча пулларни тарқатиб юборди.
  • Хизматчи Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига қайтиб бориб кўрганларини айтди. Умар розияллоҳу анҳу яна шунча пул бериб Муоз ибн Жабалга жўнатди. Бу сафар ҳам ўша гапни тайинлади. Муоз розияллоҳу анҳу ҳам бор пулни тарқатиб юбораётган эди, хотини чиқиб:
  • – Аллоҳга қасамки, бизлар ҳам мискинлармиз. Бизга ҳам беринг, – деб қолди. Қараса, халтачада икки динор қолган экан, хотинига берди.
  • Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу бу ишлардан қаттиқ севиниб кетди ва:
  • Улар ўзаро биродардурлар! – деди.

Оиша онамизнинг саховати

  • Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурига бир мискин тиланчилик қилиб келди. Онамиз рўзадор эдилар. Уйида бир дона нондан бошқа ҳеч вақо йўқ эди. Жориясига:
  • Унга ўшани бериб юбор! – деди.
  • – Сизга ифторликка ундан бошқа нарса йўқ-ку? – эътироз билдирди жория.
  • – Унга ўшани бериб юборавер! – деди. Жория бериб юборди. Кечки пайт қўй гўшти билан буғдой уни аралашган гўштли нонга ўхшаш арабларнинг “кафануш-шоти” егулигини ҳадя қилишди. Оиша онамиз жорияга айтдилар:
  • – Мана бундан егин! Бу сенга обинонингдан кўра яхшироқ-ку!

Уни ўзимдан афзалроқ кўрдим

  • Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга ханжар урилганидан кейин ўғли Абдуллоҳга:
  • – Эй Умарнинг ўғли Абдуллоҳ! Мўминларнинг онаси Оишага бориб Умар сизга салом айтди, дегин. Сўнг икки соҳибимнинг ёнларига дафн қилинишимга изн сўра! (Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳум ёнларига) – деди.
  • Оиша розияллоҳу анҳо:
  • – Мен ўзим учун хоҳлаган эдим, бироқ уни ўзимдан афзалроқ кўрдим, – деди.
  • Абдуллоҳ қайтиб келди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу сўради:
  • Нима хабар билан келдинг?
  • Эй мўминларнинг амири! Сизга изн берди, – жавоб берди Абдуллоҳ.

 

Ўлим пайтидаги жўмардлик

Ярмук ғазотида Ҳузайфа Адавий сув кўтариб олиб амакисининг ўғлини қатл қилинганлар орасидан қидира бошлади. Унинг жароҳатланиб, ўлим тўшагида ётганини кўрди. Унинг олдига бориб:

– Сув ичириб қўяйми? – деди Ҳузайфа.

  • Боши билан “ҳа” ишорасини қилди. Шу маҳал бошқа бир одамнинг инграгани эшитилиб қолди. У Ҳузайфага: “Ўшанга олиб бор” деб ишора қилди.  Инграган Ҳишом ибн Ос эди. Ҳузайфа унга энди сув ичирмоқчи бўлган эди, учинчи одамнинг инграгани эшитилиб қолди. У ҳам сувни ўша ҳамроҳига илинди. Ҳузайфа учинчи одамнинг олдига борди. Унинг жони узилган эди.
  • У ортига қайтиб Ҳишом ёнига келди. У ҳам ўлган эди. Қариндошининг олдига келиб қараса, у ҳам омонатни Ҳаққа топширган эди.

         Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин.

У мендан кўра сахийроқ

         Абдуллоҳ ибн Жаъфар чорбоғига кетаётиб, бир хурмо дарахтининг ёнида тўхтади. Ҳабаш қул бола дарахтга чиқиб меваларини тераётган эди. У хизмати эвазига уч дона нон олди. Шу пайт бир ит келиб қолди. Бола қўлидаги ноннинг биттасини итга берди. Ит уни еди. Сўнг иккинчисини берди. Ит уни ҳам еди. Учинсини ҳам бериб юборди.

         Абдуллоҳ қараб туриб савол берди:

  • –Ҳой болакай! Кунига қанча иш ҳақи оласан?
  • –Нега сўраяпсиз? – деди болакай.
  • Нега итни ўзингдан афзал кўрдинг?
  • Бизнинг маҳалламизда ит йўқ эди. Ўйлашимча, бу ит узоқ­­ масофадан оч-наҳор келганга ўхшаяпти. Шунинг учун қуруқ қайтаргим келмади.
  • Бугун нима ейсан?
  • Бугунча овқат емай қўяқоламан.
  • Аллоҳга қасамки, у мендан кўра сахийроқ экан! – деди Абдуллоҳ ибн Жаъфар ва ўша хурмо билан болани сотиб олди. Сўнг уни Аллоҳ йўлида озод қилиб борди. Хурмони болага эҳсон қилди.



         Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг

 “Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан

Шаҳобиддин ПАРПИЕВ

(Асака туман бош имом-хатиби) 

таржима қилди.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . ..Бир одам таҳорат қилиб, оёғининг тирноқча жойига сув етказмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4208 16:07 / 17.11.2019
174. Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амрнинг аҳлида қўй сўйилди. У келиб .Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингизми Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингизми давоми...

3573 13:00 / 03.05.2019
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг аччиқларини ҳам кўтарардилар ва уларни юпатардилар.Бир гал Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

3541 19:53 / 28.04.2017
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши давоми...

3679 13:30 / 29.12.2019
Аудиолар

120130 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар