1440 йил 12 сафар | 2018 йил 21 октябрь, якшанба
Минтақа:
UZ EN RU AR
Рўза

Рамазоннинг сўнгги 10 кунини қандай ўтказиш керак ?

17:25 / 08 июнь 2625 Ўқиш режими + -

Вақт шафқатсизларча ўтиб кетаяпти. Мана Рамазонни охирги ўн кунлиги кириб келди. Бу сўнгги ўн кунликни ўзига хос қилган нарса “Қадр кечаси” нинг яширинганлигидир. Бизга маълумки, Набий соллалоҳу алайҳи васалламбу кунларда бошқа вақтга нисбатан ибодатга кўпроқ берилар эдилар. Ҳозир сизга бу кечаларда қилиш керак бўлган ўнта тавсияни берамиз.

1) Тунларни ибодат билан ўтказинг !

«Албатта , Биз у (Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатул Қадр минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир. (Қадр сураси, 1-5 оятлар)

Биздан тез-тез қуйидаги саволни сўраб туришади:”Қадр кечаси айнан қайси куни бўлади?”. Тақвимларда бу аниқ 27-кечалиги айтилади. Маълум бир санага боғлаб қўйиш мумкин эмаслигини биламиз, чунки Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам):  “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар”, дедилар. (Имом Бухорий 2017)

Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг ҳар бир кечасига алоҳида эътибор бериб кўпроқ ибодат қилишимиз учун Ҳаким зот Аллоҳ Қадр кечасини яширди.  Бу кечаларда нафл ибодатлар : тарових ва тахажжуд намозларини ўқишлик матлуб ишлардан. Чунки сиз Қадр кечасига, дуолар мустажоб ва одамларнинг тақдири хал бўладиган кечани топишингиз мумкин.

2) Гуноҳларингиз учун истиғфор айтинг.

Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам): Ким Лайлатул Қадрни иймон ва ихлос билан  қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур”, дедилар. (Имом Бухорий 38)                                                                                                                         Бу пайтда ўқиладиган энг яхши  дуолардан бирини  Набий (саллолоҳу алайҳи васаллам) Оиша (розияллоху анҳо)га ўргатгагнлар.

«Аллахумма иннакa ‘афуввун тухиббуль-‘афва фа`фу анни»

«Эй Аллоҳ , Сен Ғофурур Роҳиймсан ва Сен авф қилишни яхши кўрасан, бизни мағфират қилган.»

(Имом Термизий ривояти).

 

 

3) Дуолар рўйҳатини тузиб олинг.

Бу сиз Аллоҳдан ҳаққига дуо қилишни истаган одамлар рўйҳати ёки ўзингизнинг шахсий иш ва ниятларингиз бўлиши мумкин. Бу нарса сизга ҳаёлингизни бир ерга жамлашни ва сизга хеч нарсани ўтказиб юбормаслик имконини беради. Бундан ташқари, бу сизга ниятларингизни таҳлил қилишга, яқин орада дуоларингиз мустажоб бўлиши учун  ўзингиз тарафдан нима қила олишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришга яхши имконият туғдиради.

4) Қуръон тиловат қилинг

Рамазон – Қуръон ойи. Айнан шу ойда бизнинг муқаддас китобимиз нозил бўлди. Қуръон ўқиш фазлини тўхтовсиз гапириш мумкин. Сизга икта ҳадисни мисол тариқасида келтирамиз. Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар, Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:

«Рўза ва Қуръон Қиёмат куни инсонга гувоҳлик беради. Рўза: “Эй Аллоҳ мен уни кун давомида емоғидан, ичмоғидан ва шаҳватидан махрум қилдим, менга уни шафоат қилишга изн бер.” Қуръон : “Эй Роббим, мен уни кечаси уйқусидан маҳрум қилдим, менга уни шафоат қилишга изн бер”, дейди. (Имом Аҳмад ривояти 3882)

Яна Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Сизларнинг яхшиларингиз, Қуръон ўқиганингиз ва уни бошқаларга ўргатганингиз”, деганлар. (Сахихул Бухорий)

5) Эътикоф.

Одатда Набий соллалоҳу алайҳи васалламРамазоннинг охирги ўн кунини масжидда эътикофда ўтказар эдилар. Эътикоф амалини қиладиган киши, бу вақтда масжидга келади, ҳар хил зикрлар билан машғул бўлади, нафл намозлар ўқийди, Қуръон ўқийди ва ўрганади. У масжиддан чиқмайди фақат зарур хожатлари учунгина чиқади. Қисқа муддатли, бир кечалик ё бир кунлик ёки икки кунлик эътикоф ҳам мақтовга сазовор.

6) Ҳар бир сонияни Аллоҳни зикр қилишга сарфлаш.

Афсуски, бугунги кунимизда дунё ишларидан воз кечиб охирги ўн кунни масжидда эътикофда ўтказиш мушкул. Бироқ ўтириб олиб, ибодат учун  бу вақтни кутиб ўтириш ярамайди, ҳаракат қилиш керак ва бу вақтни топиш керак. Бўш қолдингизми Аллоҳни зикри билан банд бўлинг. Бир нечта зикр калималарини ўрганиб олинг, ва уларни уй йиғиштирганингизда, бекатда автобус кутганингизда, дўконга борганингизда ва х.к.з. такрорлаб юринг.

7) Садақа қилиб туринг

Бу вақтда қийин аҳволга тушиб қолганларга ёрдам бериш керак.. Сиз уларни ҳам моддий ҳам маънавий қўллаб қувватлашингиз мумкин. Сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз  бир нечо бор кўп миқдорда сизга қайтади. Ва албатта фитр садақасини беришни унутманг. Бу йилги бир одамга тўланадиган миқдор 5000 сўм..

8) Умрингизда охирги марта рўза тутаётгандек рўза тутинг

Бизнинг рўзамиз таомланиш, ичкилик ичишдан ва шаҳватдан тийилишдан иборат. Бу вақтда рўза бизларга зарар келтирадиган ва фойда келтирмайдиган барча нарсалардан воз кечишга ёрдам беради: тажовуз, ғийбат, бетайин фильмларни томоша қилиш, қуруқ гаплар ва х.к.з. Гапираётган, тинглаётган ва томоша қилаётган нарсаларингизга алоҳида эътибор қаратишликка ҳаракат қилинг. Бу кунларни ўзингизнинг сўнгги кунларингиздек Аллоҳнинг Қудрат Азаматини ҳис қилган холда, Унга итоатда яшашликкка ҳаракат қилинг.

9. Ўзингизга баҳо беринг

Сўраш керак бўлган саволларни ўзингизга беринг. Ўзингизни баҳоланг - нималарга эришдингиз ва нимага интилаяпсиз. Бу каби баҳолаш сизга қилган эзгу амалларингиздан қувонишга ва гуноҳ ишларингиз учун тавба қилишга сабаб бўлади. Бундан сўнг бу муборак кечаларда Аллоҳдан дуо илтижоларингизда  мағфиратини сўрашингиз ҳам осон бўлади.

10) Бу ўн кундан имкон қадар унумли фойдаланинг

Ҳамма имкониятларингизни ишга солиб, бу ўн кунликдан имкон қадар фойдаланинг. Унутманг кейинги Рамазон бир йилдан кейин келади, ва бу бизга насиб қиладими йўқми билмадик, ҳеч нарсага кафолат йўқ..

Аллоҳ ҳамма ибодатларингизни ҳусну мақбул айласин, ва вақтингизга барака берсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи кириб келар экан, бу ойни муносиб кутиб олиб, гўзал тарзда ўтказиш учун, ундан унумли фойдаланиб қолиш учун аввало унга муносиб тайёргарлик кўриш давоми...

607 05:00 / 14.01.2017
Эътикоф ҳақидаСАВОЛ: Эътикоф нима? Унинг ҳукми қандай? Эътикофда ўтириш шартми?ЖАВОБ: “Эътикоф”нинг луғавий маъноси “бирор ишга қаттиқ давоми...

648 05:00 / 13.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг давоми...

517 05:00 / 11.01.2017
Рўза дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин орадан бир ярим йил ўтгач – яъни ҳижратнинг давоми...

1527 18:09 / 16 май
Топ рейтинг www.uz Openstat