1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди

15:34 / 29.05.2017 3614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:

Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳечам азобламайди.

Иккинчиси: Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.

Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.

Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: "Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар", дейди.

Бешинчиси: Агар рамазоннинг охири кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): "Эй Расулуллоҳ, у лайлатул-қадр кечасими? деб айтил. Шунда у зот: "Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!" дедилар.

(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар).

(Насаий, Байҳақийлар ривояти).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сени хафа қилиб, тушкунликка соладиган ғамалам ҳам бор, сени тушунувчан қилиб, бутунлай ўзгартириб юборадиган ғамаламлар ҳам бор.

2615 08:50 / 18.10.2017
Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ эвазига ундан нимани олиб қўйганини билмайсан Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир давоми...

2897 09:05 / 03.03.2018
Сен ҳақингдаги хоҳ мақтов, хоҳ айблов сўзлар кўпайган пайтда атрофингдаги кишиларни шу даражада машғул қилганингга ишонУлар ўзларига керакли нарсани тарк этиб, давоми...

2721 05:35 / 10.07.2018
Агар рамазон ойи кирса имом ЗуҳрийquotУшбу рамазон ойи Қуръон тиловат қилинадиган ва овқат улашиладиган ойquot, деб айтардилар.

2726 01:14 / 31.05.2017
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021