1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон ойи рўзаси

16:17 / 23.05.2018 4330 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойида рўза тутиш, унинг моҳияти ва фойдалари

Рўза Исломнинг беш фарзидан биттаси ҳисобланади, агар ким уни фарз эканлигини инкор этса кофир бўлишида шубҳа йўқ. Рўза араб тилида “сиём” деб аталиб, бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Шариат истилоҳида эса,”тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ кабилардан ўзини тиймоқ”

Набий саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида , Аллоҳ бизга рўзани тутишни буюрган ой Рамазон эканлиги айтилган.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, замонавий тиббиёт, мусулмонларниг рўзаси соғлиқ учун фойдали эканлиги, касалликларни даволаши, организмни тозалаши ва кераксиз моддаларни танадан чиқариб ташлашини таъкидлаб келаяпти. Шунинг учун ҳам Набий саллолоҳу алайҳи васаллам: “Рўза тутинглар саломат бўласиз “, деганлар.

Бу мақолачага имом Абу Хомид Ғаззолийнинг “Иҳёю улумид дин” китобларидаги рўзанинг муҳим жиҳатлари, моҳияти ҳақидаги  парчалар  асос қилиб олинди.

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: “Рўза –сабрнинг ярми, сабр –иймоннинг ярми. Аллоҳ айтади,”ҳар қандай эзгу амал ўн баробар мукофотланади илло рўза мустасно, сабаби Рўза фақат Аллоҳга таллуқли ва Ўзи мукофотини берувчидир“, дедилар.

Аллоҳ Набий саллолоҳу алайҳи васаллам тилларидан: “Рўзадор оғзиниг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Хақ таоло яна шундай марҳамат қилади: “Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У одам боласи шахватини ва таомини Мен учун тарк қилур”

Ҳадисда хабар берилишича Жаннатнинг Раййон деб аталувчи дарвозаси бор экан  ва ундан фақат рўзадорлар киради ва мукофот тариқасида Аллоҳни кўришади.  Шунингдек, рўзадорга икки ҳурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса, ҳурсанд бўлгай, ва қачон Роббисига мулоқот бўлганда, рўзаси ила ҳурсанд бўлгай. Рўза тутган бандасини кўриб Аллоҳ ҳурсанд бўлади ва фаришталарга :”Менинг бандам шунақа, мени деб емоқ, ичмоқ ва шахватини тарк қилди.”

Рўзадорга Аллоҳнинг амрини бажаргани учун юз минг марта кўп ажрлар берилади, Аллоҳнинг унга ато этган мукофоти ва раҳматини у хатто тасаввур ҳам қила олмайди.

Рўзани ўзига хос фазллари бор. Иккита сабаб, бирнчиси – бу тийилиш ,иккинчиси –  бу рўза бошқаларнинг назаридан сақланган махфий амал. Рўзадан бошқа ҳамма ибодат турлари сезиладиган, кўринадиган аммо рўза ирода орқали амалга ошириладиган ички ҳаракат.

Рўзанинг натижаси бу инсон душмани бўлмиш шайтон устидан эришилган ғалабадир. Унинг қуроллари емоқ ва ичмоқдан вужудга келувчи нафс истакларидир.Ҳадисда айтилишича,шайтон Одам болаларига қон томирлари орқали яқинлашади, ундан қандай сақланамиз деб сўрашганда,  Набий саллолоҳу алайҳи васаллам: очлик билан йўлларини торайтиришни тавсия қилдилар. Шунингдек Набий саллолоҳу алайҳи васаллам: Жаннат эшикларини тез-тез тақиллатиб туринглар-дедилар. Қандай деган саволга “очлик” билан”, дедилар.

Рўза шайтонни мағлуб қиладиган амалдир.  Рўза у учун тўсиқ, ва йўлига тўғаноқдир. Ким Аллоҳни душмани устидан ғалаба қозонмоқчи бўлса, ёрдамни Аллоҳнинг Ўзидан олади. Бу инсонни эзгу амалларни қилишга рағбатидан бошланади ва муқобилида Аллоҳнинг нусратига ва тўғри йўлга эришади . Аллоҳ Қуръонда ким хайрли амалда ғайрат қилса, Аллоҳ ўзини йўлига бошлайди, ва Аллоҳ одамлар ўзларини ўзгартирмагунларича , уларни ўзгартирувчи эмас. Шайтон ўтлаб юрган яйловларда ўт ўлан кўп бўлар экан, инсон ўзини сабри, очлиги ва бошқа амаллари билан ғайратини кўрсатиб қалбига шайтонни йўлатмагунича, у Аллоҳнинг буюклигини англаб ета олмайди.

Ҳадисда хабар берилишича, агар шайтонлар инсонларни қалбларига васваса солмаганида Одам болалари аллақачон  жаннатни кўрган бўлишар эди.  Шу сабали рўза нажот ва Аллоҳга ибодат дарвозаси бўлди. Учта бўлимда сўз кетадиган рўзанинг ички ва ташқи шартлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.  

Биринчи бўлим ташқи шарт ва қоидаларни ўзида мужассамлаштирган олти ишдан иборат:

Рамазон ойининг бошланишини белгилаш.

Рамазоннинг ҳар куни учун ният қилиш.

Рўзадорлигини билиб туриб ҳеч нарсани истеъмол қилмаслик.

Жимодан тийилиш

Уруғни (маний)ни тўкишдан сақланиш

Билиб, атайин қусмоқдан сақланиш

Иккинчи бўлим рўзанинг сирлари ва ички шартларини ўзида мужассамлаштирган.

Рўза тутувчилар уч тоифага бўлинади. Биринчи тоифадагилар, фақат рўзани бузувчи амаллардан сақланадилар. Иккинчи тоифадагилар биринчи тоифадагиларниг амалига яна аъзоларини гуноҳ қилишдан тийишади. Учинчи тоифадагилар эса биринчи ва иккинчи тоифадагилардек амал қилиб яна ҳамма нарсадан воз кечиб фақат Аллоҳ учун амал қилишади.

Биз ҳеч бўлмаганда иккинчи тоифага мансуб бўлишга ҳаракат қилишимиз керак.

 Рўзанинг бундай комилллик даражасига олтита амални бажариш билан эришилади.

Аллоҳни зикр қилишдан чалғитадиган, ман қилинган ҳамма нарсадан кўзни тийиш керак.  Ҳадисда айтилишича, нигоҳ шайтоннинг заҳарли ўқларидан биридир, ким Аллоҳдан қўрқиб назарини пастга қаратса, қалбида иймонни лаззатини тотади. Яна ҳадисларда, мустаҳкам рўза шахват назари билан бузилади дейилган

Қуруқ гап, ёлғон, ғийбат, қўполлик,мунофиқлик, урушишдан сақланиш ва Аллоҳни эслаб тилни тийиш керак.

Ёмон сўзларни эшитиш керак эмас, чунки ёмон тилдан, ёмон нарсаларни эшитиш вужудга келади. Ёмон сўзларни эшитувчини Аллоҳ ёмон сўзловчига тенглаштирди. Ҳадисга мувофиқ, ёмон гапларни гапирувчи билан уни эшитувчи гуноҳда шерикдирлар.

Шубхали ва ман қилинган барча ишлардан оёқ, қўл ва бошқа азоларни сақлаш керак.

Руҳсат берилган нарсалар билан қоринни тўлдириш керак эмас. Рўзани биз – шайтон учун ўлим ва нафс истакларини синдириш деб тушунамиз. Агар ифтор пайтида кун давомида емаган турли туман ноз неъматлар билан жиғилдонни тўлдирсак, бундай рўзадан нима фойда ? Хатто шундай заҳира қилиш ва Рамазонда бошқа ойларга нисбатан кўпроқ таом тановвул қилиш одатлари ҳам пайдо бўлди. Рўза тутишдан кўзланган мақсад сабр ва нафс хохиш истакларини камайтириш ва қалбни поклаш. Кун чиқишидан то кун ботгунича сабр қилиб, ифторда ширин таомларга ташланиб қорни тўйгуннича еб ичса бундан фақат семириш ва шахвоний хирс ортади холос. Рўзанинг руҳи ва сири шундаки, шайтон инсонни залолатга бошлаш учун фойдаланадиган кучни жиловлаш ва тарбиялашдир.  Бунга кунда кечқурун ейиладиган таомдан ортиқчасини емаслик билангина эришиш мумкин.  

Қалбимиз ифтор пайтида Аллоҳдан қўрқиш ва умид орасида бўлиши керак, чунки тутган рўзамиз қабул бўлдими ёки йўқми буни билмаймиз.  Агар рўзамиз қабул бўлса Аллоҳнинг муқарраб бандаларидан, қабул қилинмаган бўлса рад этилган бандалардан бўлиб қолишимиз мумкин. Ва ҳар бир қилган амалимиздан кейин ўзимизни шундай хис қилишимиз керак. 

Учинчи бўлим рўзанинг асл моҳиятини англаб етишга бағишланади.

Инсон рўзанинг асл моҳиятини англаб етиши, қалбини поклаши ва тўғридан- тўғри Аллоҳга боғлаши  жуда муҳим. Рўзанинг моҳиятини тушуниб етгандан сўнг инсон руҳини тарбиялаш, маънавий покликка эришиш йўлларини очган бўлади.

Аллоҳнинг берган барча неъматларига чексиз ҳамдлар.

Аллоҳнинг раҳматини тушунишни, У кўрсатган тўғри йўлдан юришни насиб қилсин ! Омин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Спорт мусобақаларида қатнашувчиларнинг мусобакага йил бўйи тайёргарлик кўриши зафар қозониш учун эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Мана айни шу кунларда Футбол давоми...

2700 05:00 / 14.01.2017
Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасини фарз қилингани ҳақидаги ояти каримадаquotЭй иймон келтирганлар, сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз давоми...

2506 05:00 / 11.01.2017
Ҳайзу нифос кўрган ёки ҳомиладор ва сут эмизувчи аёллар рўзасиСАВОЛ Аёл ҳайз кўрмаслик учун Рамазоннинг рўзасини тутиш ниятида ҳайз қонини тўхтатадиган давоми...

5154 05:00 / 13.01.2017
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъдИслом фиқҳи академияси давоми...

3469 05:00 / 14.01.2017