1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон мактублари: Доим банд бўлган жисмга мактуб (3-қисм)

17:16 / 08.06.2018 3206 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доим банд бўлган жисм!

Қуръон ўқимоқчи бўлишинг билан дўстларинг сенга телефондаги хабарларни ёғдириб ташлайди. Сенинг ишда зарур ишинг чиқиб қолади, энага эса қўнғироқ қилиб келолмаслигини айтади, демак бугун масжидга таровеҳга чиқолмайсан, қолаверса онангга ифторликка ёрдамлашишинг керак. Сен Қуръон ўқишни қолдириб турасан - доим сенга ҳалақит берадиган юмуш чиқиб қолади. Балки Рамазон ва Қуръон ойи сен учун бошқа ойлар кабидир, фақат кундузги рўзаси билан фарқ қилмаса. Балки ҳақиқатан ҳам оиланг ҳақида қайғуришинг керакдир ва Рамазон ойига ҳос бўлган амалларга вақтинг етмас. Ёки сен ишлашинг сабабли муқаддас Қуръонни ўқиш учун хаёлингни бир жойга жамлай олмайсан. Балки фикрларинг ўқиш ёки курс иши билан банддир. Сен таҳажжуд намозига вақт топсангда хаёлинг курс ишингнинг бўлажак химояси билан банд. Алам қилади. Шу учун баъзида Рамазондан тўлиқ воз кечишни ҳоҳлаб қоласан: таровеҳдан, Қуръондан ва Рамазондаги бошқа ҳайрли амаллардан. Ҳадемай сен Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтган бандага айланиб қоласан:

"Баъзи рўзадрлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас" (Ибн Можа ривояти).

Рамазонда мўминлар қилиши лозим бўлган барча амалларни қилолмаганлиги учун савобдан бебаҳра қолдим деб ўйлаган киши Аллоҳ ҳақидаги тушунчасида адашаётган бўлади. Юқоридаги ҳадис ўзининг ёмон одатларини ташашга уринмаётган ёки ҳайрли иш қилмаётганларга таалуқлидир.

Аллоҳ эса Карийм Зотдир ва ниятларга яраша мукофтлайди. Агар Рамазонга катта умидлар билан кирган бўлсанг, аммо ҳайрли амалларни қилишингда нимадир тўсиқ бўлган бўлса, чин юракдан ният қилганинг учун ўша савобга эришасан. Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"Агар банда бир яхшиликни ният қилиб, кейин уни қилмаса, Аллоҳ унга битта савоб ёзади. Агар қилса, Аллоҳ унга ўнтадан етти юзтагача савоб ёзади" (Бухорий ривояти).

Бу ҳадис фақатгина Рамазон ойига таалуқли эмас. Биламизки, бу ойда яхши амаллар учун ажрлар бир неча маротаба кўпайтириб берилади. Энди Рамазонда ҳайрли ниятларимиз учун Аллоҳ қанчалик кўп мукофотларга насибадор қилишини тасаввур қилиб кўринг. Арзимаган уринишинг ҳам аҳамиятга эга. Қуръон ўқиш учун ўн дақиқа ажратишга ҳаракат қилиб лекин бирор сабабдан бошқа ишга чалғиб қолишинг ҳам Аллоҳ таоло наздида катта аҳамият касб этади.

Ҳадисларда кўп бора айтиладики, оз билан бўлишганга мукофот кам куч сарфлаб кўп билан бўлишганга қараганда кўпроқ берилади. Аллоҳ учун сенинг ҳаракатинги сони эмас сифати эътиборлироқдир.

Яна шуни унутмагинки, оила ва иш билан боғлиқ юмушларни ҳолис бажариш ибодат мақомида баҳоланиши мумкин, қачонки ниятлар ҳайрга йўналтирилган бўлса.

Агар ҳаракатларингни ўзгартиролмасанг ниятларингни ўзгартир. Агар ишда ҳисобот топшириш керак бўлиб қолса ва шу сабабдан кечаси масжидга чиқолмасанг, ниятингни топшириқни сифатли бажаришга қарат ва ишингда бизга буюрилган эҳсон (комиллика интилиш) бўлишига ҳаракат қил.

Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

" Албатта, Аллоҳ чиройли иш қилувчиларни яхши кўради" (Байхақий ривояти).

Аллоҳнинг розилигини топиш учун қаттиқ ишлайсан ва бу Аллоҳнинг иродасидир. Агар фарзандларинг Қуръон ўқишга халақит бераётган бўлса, сенинг ниятинг У учун қобил фарзанд тарбиялаш бўлсин. Марямнинг (алайҳа ас-салом) оналари Яратганга хитоб қилганини эсла:

“Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан” (Оли Имрон сураси, 35-оят).

Аллоҳ унинг дуоларини қабул қилган ҳолда деди: “Бас, уни Робби жуда яхши қабул қилди, ниҳоятда гўзал ўстирди” (Оли Имрон сураси, 37-оят).

“Ва Марян Имрон қизини (мисол келтирди)” (Таҳрим сураси, 12-оят).

Демак, сени ниятинг барча амалларингни зиёда қилади. Аллоҳ таоло учун бу осон.

Унутма, Рамазон сенга фойда келтириши керак. Шунинг учун ишга кетаётиб йўлда тафсирни тинглашинг ёки фарзандларинг ухлаганда Қуръон маъноларининг таржимасини ўқишинг, ёки бўлмаса машғулотлардаги танаффус пайтида чин қалбдан дуо қилиш учун вақт топишинг мумкин. Агар имконинг бўлса Рамазонни ҳайр-эҳсон ойи қил – қанчалик банд бўлсанг шунчалик кўп садақа қил. Хулқингни яхшилаш устида ишла, амалларингнинг сонини эмас сифатини ўйла. Агар ниятларингни амалга оширишда қийналсанг энг яхшиси Аллоҳга мурожаат қил. Унга сени ҳавф ва ражоингни айт, умидларинг ҳақида сўзла. Билгингки, Аллоҳ барча сўзларингни эшитиб туради, қалбингдан тилингга чиқмаганини ҳам. Барчаси ҳисобга олинади. Модомики Рамазондан сен ўйлаганигдек натижа ололмаган бўлсанг ҳам, Аллоҳ Кариймдир, У сен кутмаган ажрларни ато этади, ин шаа Аллоҳ .

Ҳурмат билан,

Доим банд бўлган жисминг (ҳаракат қилишни тўхтатмайдиган).

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кун тиббиётида овқатланишни назорат қилиш, парҳез билан даволаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Рўзанинг яна бир фойдали томони шундаки, у давоми...

977 03:30 / 06.04.2023
Улар тўққизтадир 1. Беморлик ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд беморлиги зиёдалашиши хавфи бўлса. Юқоридагилар давоми...

3071 09:00 / 15 март
Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда уларда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ давоми...

976 03:30 / 11.04.2023
Яратганда Еру Осмонни Раҳмон. Ой ила Қуёшга манзил бичган он. Ойларни ўн икки айлаган замон. Сени улар ичра айламиш султон. Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон. давоми...

2856 05:00 / 14.01.2017