1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари» китоби нашрдан чиқди

10:52 / 16.07.2018 12725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари»

(бошловчилар учун савол-жавоб услубида)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Қуръонни тартил билан тиловат қил», деб буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

«Яхшиларингиз – Қуръонни ўрганганларингиз ва уни ўргатганларингиздир», деган Набийимиз ва Расулимизга саловоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг фазли ва тавфиқи билан ушбу ҳажми кичик, аммо фойдаси улуғ тажвид китобини таржима қилишга киришдик. Китобнинг муаллифи шайх Яҳё Ғавсоний ҳафизаҳуллоҳ билан боғланиб, у кишидан таржимага рухсат сўрадик. Муаллифнинг розилиги ҳамда дуоларини олиб, иш бошладик. Китоб бошловчиларга мўлжаллангани учун, манфаати кўпроқ бўлсин деган ниятда эркин ва содда тилда таржима қилинди.

Роббим ушбу камтарона меҳнатни Қуръонга хизмат сифатида қабул қилиб, савобларини кўпайтириб беришидан умидворман. Китобни ўқиб, ўрганиб, ундан манфаатдор бўлган муҳтарам ­китобхонлардан биздан ўтган азизларимизни, хусусан, бобомиз шайх Исмоил Махдум ҳазратлари ҳамда устозимиз шайх ­Муҳаммад ­Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини дуоларда эслашларини илтимос қиламиз. 

Таржимон

Муаллиф: Шайх Яҳё Ғавсоний
Таржимон: Фозилжон Абдулқаюм
Номи: «Осонлаштирилган тажвид қоидалари»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 56 бет
ISBN: 978-9943-5111-1-8
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

Кириш
Муқаддима ва таърифлар
Сукунли «нун» ва танвин қоидалари
Изҳор
Идғом
Иқлоб
Ихфо
Сукунли «мим» қоидалари
Мад қоидалари
Аслий мадлар
Бадал мад
Эваз мад
Сила мад
Фаръий мад
Вожиб муттасил мад
Жоиз мунфасил мад
Лозим мад
Лин мад
Қалқала
«Ро» ҳарфининг қоидалари
Вақф ва ибтидо
Вақфнинг турлари
Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги махсуc жойлардаги сакталар
Хотима

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳадис ва Ҳаёт, 1 жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шоҳ асарларидан бири ndash .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг қайта нашри давоми...

3202 14:46 / 19.08.2017
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Мўминнинг қалқони муфассал рўза китоби, деб номланган китоблариМуаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

3277 14:00 / 02.07.2021
quotҲадис ва ҳаётquot туркумининг 1415жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Қасамлар давоми...

2696 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Фароиз ва васиятлар китоби, деб номланган 12жузи қайта нашр давоми...

1638 11:52 / 01.01.2021
Аудиолар

120151 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41814 14:35 / 11.08.2021