1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Онамни дуо қилинг, Аллоҳ шифо берсин!

18:14 / 21.05.2018 6009 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигитнинг ҳасратли ҳикояси. Шу йилгача онам соғлом эди. Тўғрироғи мен шундай деб ўйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо қиладиган, рамазон рўзаларини, ҳатто нафл рўзаларни ҳам қийналмасдан тутадиган, нафл ибодатларни асло канда қилмайдиган мухлиса аёл эди. Мен ҳам намоз ўқийман, рўзаларни тутаман. Мен рамазон ойида ота-онам билан бирга саҳарлик қилишни, улар билан бирга ўтириб ифторлик қилишни ўзим учун унчалик муҳим санамас эдим. Тўғрисини айтсам, уларнинг хизматини қилишга бироз бепарво эдим. Шунинг учун бўлса керак, саҳарлик ва ифторликда улар нима еб-ичаётганига ҳам эътибор қилмаганман. Ўзим эса саҳарлик вақти тугашига ўн дақиқа қолганда уйғониб, дастурхонда нима бор бўлса, шуни еб-ичиб оғиз ёпардим ва бомдодни ўқиб яна уйқуни давом эттираверар эдим.

Ота-онам билан бирга саҳарлик қилишимиз учун хотинимга “таом тайёрлаб бер” деб айтмаганман. Хотинимни аяйманми ёки ундан қўрқаманми билмадим?! Балки хотиним рўза тутмагани учун уни тонг саҳарлаб уйғотгим келмагандир. Эҳтимол ...

Фарзандларим ёки хотиним бетоб бўлиб қолса, дарҳол дўхтирга чопаман. Лекин онамни бирор марта дўхтирга олиб борганимни, унинг соғлиги учун тунлари бедор бўлиб қайғурганимни эслолмайман. Онам эса дўхтирга ўзи бориб кўринар эди. Индамагани учун бўлса керак, яхши экан деб хотиржам юраверибман. Аслида, уч-тўрт йил олдиноқ дўхтир онамга рўза тутишни тақиқлаган экан. Мусулмон бўла туриб рўза тутмасликни тасаввур қила олмаган онам қийналиб бўлса ҳам рўза тутаверибди. Дўхтир онамга пархезни буюрганини билар эдим. Лекин онамга нима мумкин, нима эса мумкин эмаслигини мен нотовон сўраб ҳам кўрмабман. Уйга бозорлик қилсам, ўзимга ёқадиган нарсаларни харид қилиб келаверар эдим. Хотиним нимани ёқтиришини биламану, лекин онам нималарни ёқтиришини билмайман.

Энди эса онамнинг бетоблиги ғолиб келиб, бу йилдан (2018) бошлаб рўзани тутолмаяпти. Намозларни ҳам деярли ўтириб ўқиётган экан.

Онам ҳажга олиб боришимни роса хоҳлар эди. Имконим бўла туриб, буни ҳам шу кунгача ортга суриб келдим. Ҳозирги кунга келиб узоқ сафар қилишга тоқат қилолмайдиган бўлиб қолди.

Бу йил ҳам рўза тутяпман. ...

Энди онамга саҳарлик ёки ифторлик қилиб беришимнинг фойдаси йўқ. Энди онам билан бирга саҳарлик қиладиган бўлсам, тонг саҳар онамни безовта қилган бўламан. Чунки онам рўза тутолмайди.

Афсусдаман, дуо қилинглар, Аллоҳ таоло онамга шифо берсин, онам билан бирга саҳарлик ва ифторлик қилай, онамга саҳарлик ва ифторлик таомларини ўз қўлларим билан едириб қўяй, илтимос дуо қилинглар!

Ҳа, азизлар, эҳтимол биз ҳам мазкур йигит каби бепарволикка йўқ қўяётган бўлишмиз мумкин. Ота-онамизни ғанимат билайлик. Умр ўтиб боряпти, ота-онамиз бизни кутиб туришмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салим ибн Жобир Ҳужаймий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди Эй Аллоҳнинг Расули Менга васият қилингРасулуллоҳ давоми...

2013 09:00 / 04.06.2022
Муборак Рамазон ойи кирди...Мўминмусулмонлар Аллоҳ таолонинг раҳмати ила, бу улуғ ойда улкан ғайрат, жасорат кўрсатиб, ҳам ибодат қилишди, ҳам рўза тутишди. давоми...

3848 16:10 / 27.07.2017
Азизлар Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, сиз билан бизни .Ибратли дунё, туркумидаги суҳбатларимизни давом эттиришга муяссар қилмоқда.Бугунги суҳбатимизда сиз давоми...

7544 13:30 / 01.06.2021
Луис ўн биринчи мунажжимларга ихлос қўйган эди. Ҳатто баъзида сиёсий ҳолатларни ҳам мунажжимлар башоратига қараб ўзгартириб юборар эди.Шундай буюк қиролнинг давоми...

3125 12:30 / 03.02.2022
Аудиолар

118768 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40725 14:35 / 11.08.2021