1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Она чақирса, намозни бузиш мумкинми?

15:53 / 24.04.2016 5776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ҳадисда айтилишича, бир инсон намоз ўқиётганида онаси чақириб қолади ва у онасига жавоб бермайди. Шунда онаси уни “юзинг фоҳишани юзини кўрмасдан ўлмагин” деб қарғайди. Охирида у туҳматдан Аллоҳнинг мўъжизаси билан қутулади. Ҳадис охирида: агар ўша инсон фақиҳ бўлганида онасига жавоб бериши керак эди, дейилган. Намоз (хоҳ суннат, хоҳ фарз бўлсин) ўқиётганида онаси чақирса, намозни бузиб жавоб бериши керакми?

ЖАВОБ: Сиз тилга олган ҳадис аслида қуйидагича: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитганман. У зот: «Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайж соҳиби гапирганлар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Набийи! Журайж соҳиби ким?» дейилди. «Журайж ўз ибодатхонасидаги роҳиб одам эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир бузуқ аёлнинг чўпон билан ўзаро алоқаси ҳам бор эди. 

Бир куни онаси келиб: «Эй Журайж!» деб уни чақирди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқий туриб: «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» деб ўйлади. Кейин намозни устун кўрди-да, намозини давом эттирди. 

Онаси уни иккинчи марта баланд овоз билан чақирди. У яна: «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» деб ўйлади-да, яна намозини давом эттирди. 

Учинчи марта чақирди. У ўша фикр билан намозни ўқишда давом этди. Жавоб бермаганидан кейин онаси: «Эй Журайж, нопок аёлларнинг юзини кўрмагунингча Аллоҳ сени ўлдирмасин!» деди-да, қайтиб кетди. 

Бир куни бояги бузуқ аёлни боласи билан подшоҳнинг ҳузурига судраб келишди. «(Бола) кимдан?» деб сўради. «Журайждан», деди аёл. «Ибодатхона соҳибими?» деди. «Ҳа», деди аёл. «Ибодатхонасини бузиб ташлаб, ўзини менга келтиринглар!» деди. Ибодатхонасини чўқморлар билан уриб, ер билан яксон қилишди. Ўзини қўлини бўйнига арқон билан боғлаб, олиб кетишди. Уни нопок аёллар олдидан олиб ўтишди. Уларни кўриб, табассум қилди. Улар эса одамлар ичидан унга назар солиб туришар эди. Подшоҳ: «Манави аёл нимани даъво қиляпти?» деди. «Нимани даъво қиляпти?» деди у. «Боласи сендан эканини даъво қилмоқда», деди. «Сен даъво қиляпсанми?!» деди у. «Ҳа» деди аёл. «Қани ўша бола?» деди у. «Ана, онасининг қучоғида!» дейишди. Шунда Журайж унга қараб: «Сенинг отанг ким?» деди. «Молбоқар», деди бола. Шунда подшоҳ: «Ибодатхонангни тилладан қилиб берайликми?» деди. «Йўқ», деди. «Кумушдан қилиб берайликми?» деди подшоҳ. «Йўқ», деди. «Нимадан қилиб берайлик?» деди подшоҳ. «Ўзи қандай бўлган бўлса, шундай қилиб беринглар», деди. Шунда подшоҳ: «Боя нимага табассум қилдинг?» деди. «Ўзим билган ишга. Менга онамнинг дуоси тегди», деди ва бўлган воқеани айтиб берди». 

Шарҳ: Бу ерда она дуоси қанчалик ўткирлигининг исботи намоён бўлмоқда. Бўлмаса Журайж умрида гуноҳ қилмаган, бутун ҳаётини ибодатхонадан чиқмай, ибодат билан ўтказаётган одам эди. 

Бу ҳадисдан бошқа ривоятларда бояги бузуқ аёл Журайжнинг олдига келади, зинога чақиради, Журайж уни ҳайдаб чиқаради. Шунинг учун аёл чўпон билан зино қилиб, сўнг қасддан Журайжга туҳмат қилади. Шу қадар ўзини гуноҳдан сақлаган, доимо ибодатда бўлган одамгаям, намозда туриб, онасига жавоб бермагани учун онанинг мазкур дуосига қолди. Бу воқеа бизнинг умматда эмас, Бани Исроилда бўлиб ўтган. Уларнинг шариатида намоздаги кишига гапириш ва намоз ўқиётган одам ҳам гапириши мумкин бўлган. 

Бизда бу каби нарсалар намозда мумкин эмас. Бизда намоз ўқиётган шахсни ота-онаси чақириб қолса, фарз намозни бузиб бўлмайди. Нафл намозни ота-она чақириб қолганда бузиш ёки бузмаслик ҳақида ҳанафий уламолардан Айний: мумкин эмас, деса, Ибн Обидийн: мумкин, дейди (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен техника воситаларига қизиқаман. Шу жумладан телефон ва гаджетларга ҳам. Яқинда нархи бир миллион сўмдан ортиқроқ бўлган қулоқчин олмоқчи давоми...

1993 12:07 / 11.11.2018
САВОЛ Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Сизга саволим давоми...

6157 18:45 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Устозлар, биз айни дамда мусофир юртдамиз. Биз бу ерда аср намозини муслимпро деган программа орқали намоз вақтларини кўриб ўқирдик. Шунда давоми...

3313 05:00 / 29.06.2018
СаволАссалому алайкум Жума намозининг иккала 4 ракатлик суннатларига ният қилаётганда 4 ракатлик жума намозининг суннатини ўқишга дейдими ёки 4 ракатлик пeшин давоми...

3573 10:30 / 05.07.2018
Аудиолар

120333 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41971 14:35 / 11.08.2021