1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Оиша турмушга чиққан пайтда неча ёшда эди?

20:52 / 22.04.2017 7347 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

25-савол. Пайғамбарларинг тақводор ва Худонинг элчиси деб  қандай даъво қилишларинг мумкин, ваҳолонки вояга етмаган ёш гўдакларни бузган бўлса, шу жумладан унга бор йўғи 6 ёшлигида уйланган Оишани ҳам? 

25-жавоб.    Машҳур муҳаддисларнинг ҳадис тўпламларида, шу жумладан Бухорий, Муслим, ан-Насаий, Ибн Можа ва бошқалар  китобларда, Табарий каби баъзи тарихчиларнинг китобларида Оиша Муҳаммад савга никоҳланган пайтида 6 ёшда, у зотнинг уйларига кўчиб келганда 9 ёшда эканлиги тўғрисида ишончли ровийлар силсиласи ва бошқа кўрсаткичлари билан саҳиҳ ҳадислар келтирилган.

    Шундай бўлсада, бу маълумотларга боғлиқ саналар кетма-кетлигини тиклашлик пайтида ўша ҳадис тўпламларидан олинган бошқа ишончли ривоятлар хилоф келади. Бу маълумотларни ҳисобга  олинадиган бўлса, Оиша Муҳаммад сав билан никоҳланиш пайтида ҳақиқатда каттароқ бўлгани келиб чиқади. Унга 12-13, 17, ва ҳатто 27ёш бўлган.

    Ибн Ҳишом ва бошқа баъзи тарихчиларда Оиша ра исломни биринчи қабул қилганлардан эканлиги тўғрисида маълумот бор, демак никоҳланиш пайтига у кишига 15 ёш тўлган бўлади. Бундан ташқари баъзи тарихчи ва тадқиқотчилар унга Пайғамбар сав гача Жубайр ибн Мутъим совчи қўйган эди ва унга ўша пайтда 17 ёш бўлган эди.

    Имом Бухорий ва Муслимнинг ҳадислар тўпламида Оиша ра. дан шундай ҳадис келтирилади: "Мен Муҳаммад савга ал-Қамар сураси оятлари нозил қилинганда кўчада ўйнайдиган бола эдим". Бу оят Пайғамбар сав.нинг Маккадалик даврларининг тўртинчи йилида нозил бўлган эди. Яъни 5-6 ёшлик болагина кўчада ўйнаши мумкин. Бу эса 614йил (Муҳаммад сав.нинг пайғамбарлик даврларини тўртинчи йили)да унга тахминан 5-6 ёш бўлган экан. Пайғамбар сав.620 йили Оишага ра. уйландилар, ва икки йилдан кейин эрлариникига кўчдилар. Демак 622 йилда Муҳаммад сав.нинг уйларига кўчишда 13-14ёшда эканлар. Шундай қилиб мусулмон манбаларида Оиша онамизнинг ёшлари тўғрисидаги маълумотлар бир хил эмас. Ҳеч ким у кишининг ёшлари 9 ёшда бўлганлигини аниқ исботлаб бера олмайди, чунки бу маълумотлар ҳатто Бухорий ва Муслимдан олинган бўлса ҳам, ўша Бухорий ва Муслимдан олинган бошқа маълумотларга хилоф келмоқда.

    Бундан ташқари мусулмон донишмандлари бирон бир ҳадисни ёки ривоятни ташлаб юбормаганлар. Мусулмон одатида барчаси қабул қилинади. У ёки бу ривоят Бухорийнинг тўпламидан олинганми ёки Табароний, Табарий, Ибн Саъдни китоблариданми фарқи йўқ. Фақат кейин ҳадислар ўрганилади (текширилади), ровийлари силсиласи солиштирилади, бошқа ҳадислар ва Қуръон оятлари билан хилофи бор ёки йўқлиги аниқланади ва х.к. Агар ҳадис бенуқсон ва ихтилофларсиз бўлса, у Бухорийнинг тўпламида  зикр қилинадими ёки бошқа бирор жойдами қабул қилинади. Агар шубҳаланишга сабаб  топилса, ихтилоф топилса барибир ташлаб юборилмайди, маълумот учун қабул қилинади.

    Бу ерда худди ана шу ҳодиса содир бўлган. Оиша ра. Муҳаммад савга никоҳланиш пайтида 9 ёшда эканликлари ҳақидаги ҳадис ишончлиликнинг барча мезонларига жавоб беришига қарамасдан, улар Бухорий, Муслим, Насаи, Ибн Можа ва бошқаларнинг китобларида келтирилган бўлса ҳам вақтлар кетма-кетлигини синчиклаб тадқиқот қилинган пайтда маълум бўладики, уларнинг барчаси ўша Бухорий ривоят қилган бошқа ҳадисларга хилоф келади. Ихтилоф мисоллари бу ерда кўрсатилди. Шунинг учун Оиша ра.га ўша пайтда 9 ёш бўлган деб қатъий қарор чиқариб бўлмайди, агарчи буни инкор қилинмаса ҳам (чунки бу тўғрида саҳиҳ ҳадислар бор).

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам Оиша ра. Пайгамбар сав.га оталари Абу Бакрнинг Муҳаммад сав.га дўстликлари ҳурмати учун оталари ўзлари шахсан қизларини у зотга берганлар. Ҳеч қандай мажбурлаш бўлган эмас. Ота ўз қизига ёмонликни хоҳламайди.

     Яна ушбу ҳолат ҳам аҳамиятсиз эмаски, аввалги вақтларда Ислом танқидчилари (шунингдек аввалги насроний ва яҳудий танқидчилар ҳам) Пайғамбар сав.ни тўққиз яшар қизга никоҳланганликда айбламаганлар. Бунда келиб чиқиб, маълум бўладики, ё ўша вақтларда бундай эрта никоҳлар уларнинг жамиятларида оддий ҳодиса бўлган ёки уларга Оиша ра. бир оз каттароқ ёшда эканликлари маълум бўлган. Аксинча улар бу ҳолатни пайғамбар сав.га янада каттароқ ҳужум қилиш учун қурол қилиб олар эдилар. Лекин Ислом 12 асрлик бўлгунча шундай далил уларнинг оғзидан чиқмаган, у пайтда бошқа кичикроқ даъволар янграган ва янграмоқда. Фақат анча кейинроқ Европада замонавий, жисмоний вояга етишнинг бироз кечкироқ ўлчовлари қарор топгандан кейин баъзи бир муаллифлар бу даъвони исломга ҳужумда ишлата бошладилар.

Китобхонларга эслатиб ўтамизки, Православ черковининг бир қатор ривоятларида Исо ас.нинг онаси тақводор Марям унинг туғилиши пайтида 12 ёшда бўлганлиги айтилади. Эҳтимол шунинг учун бўлса керак, Византиядан олинган Православ черкови қонунларига, унча жанубий ҳам бўлмаган мамлакат -  Россияда ҳозир ҳам амалда бўлган қонунларга кўра қизлар учун никоҳдан ўтиш 12 ёш ўғил болалар учун 14 ёш белгиланган, кайсики унга ҳар доим ҳам амал қилинмас эди. XIX асрнинг биринчи ярмида А.С.Пушкин "Евгений Онегин" романида Татьянанинг энагаси билан суҳбатини шундай тасвирлайди.

"Етар, бас Таня! бу ёшларда

Биз севгини эшитмагандик

Йўқса  дунёдан қуварди мени 

марҳум қайнонам гар эшитса"-

Сен қандай никоҳландинг энага

билмам Худо  хоҳлади, менинг Ваням

мендан ҳам ёшроқ эди, қизгинам

менга эса атиги ўн уч ёш эди. 

 Мусулмон илоҳиётчилари шундай ҳисоблайдиларки ўша пайтларда, агарчи Оиша ра.га 9 ёш бўлганда ҳам, Арабистон мансуб бўлган жанубий кенгликларда жинсий балоғатга етиш бугун ҳам эрта содир бўлади, 8 ёшдан ой кўриш бошланади, 9- 10 ёшда қизлар ҳақиқий келинчак бўладилар. Умуман қадимги жамиятларда эрта никоҳлар одатий иш бўлган, айб саналмаган, шунингдек ота оналар қизларини туғилиши билан эрга беришлари ва ўғилларини уйлаб қўйишлари ҳам одатий иш саналган. Ўрта аср Европасида кўп киборлар никоҳлари шундай бўлган эди. Лекин ҳақиқий никоҳ албатта эълон килинган эр хотинлар учун жинсий балоғатга етганларидан кейин бошланган.

    Энг асосийси: Оиша ра. ўз никоҳларида бахтли эдилар, никоҳ тузилаётган пайтда ҳам ундан кейин ҳам қаршилик кўрсатмаганлар, бутун умрлари давомида Муҳаммад сав. тўғриларида ўзлари учун энг ҳурматли ва севикли инсон сифатида гапириб келганлар.


Ойдин Али-зода

Али Вячеслав Полосин



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
28савол. Нима учун Жаброил фаришта Муҳаммад савни Ваҳийни қабул қилишга мажбурлаб бўғиб, ўқишни талаб қила бошлади Биз бу фаришта эмас шайтон деб ҳисоблаймиз давоми...

5885 20:55 / 22.04.2017
17савол. Ислом тинчлик дини деб гапиришади, Қуръонга қаранг, унинг ҳар бир вароғида динсизларни ўлдиришга хукм борку дегинг келади. Бунинг устига Пайғамбар шахсан давоми...

2833 20:43 / 22.04.2017
Ҳозирги пайтда дунёда кечаётган воқеаларни холис кузатиб турган ҳар қандай мусулмон ўзига шундай саволларни бериши табиий .Мусулмонлар намунча бунчалик кўп давоми...

3225 16:00 / 30.11.2022
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз ҳажга ёки умрага чиқдик. Биз билан Ибн Соид ҳам бор эди. Бир манзилга тушдик. Одамлар тарқалиб кетдилар. Мен у давоми...

2188 20:07 / 02.08.2020
Аудиолар

118720 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40689 14:35 / 11.08.2021