1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?

20:05 / 26.04.2016 4033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз» дейишмоқда.
Айтингчи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу савол ҳам кўп сўраладиган саволлардан. Кўпчилик бу масалада эҳтиёт бўлиш лозимлигини яхши билади. Шунинг учун қайта-қайта сўралади.
Фиқҳий мазҳабларимизда, аҳли сунна вал жамоанинг тўрт мазхабидан учтаси, яъни Ҳанбалий, Моликий, Шофеъий маз-ҳабларида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийсининг рози бўлиши шарт. Буларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди.
Лекин бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вояга етган йигит-қизларни турмуш ўрто-ғини танлашда ўз эрклари бор. Масалан қизлар ўзи рози бўлиб, чунки балоғатга етган, эс-ҳуши жойида бўлган шахс турмуш ўртоғини танлаб никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ бўлаверади.
Лекин урф-одатда ота-онага ишонилади. Ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-онасининг маслаҳати билан ва розилиги билан турмуш қуришга чорланади.
Бу насиҳат маъносидаги кўрсатма ҳисобланади. Мана шу ҳолатни яхши ўрганиш керак, агар икки тараф ҳам розилиги жамланса яхши бўлади.
Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она ажраб кетган, ота бошқа ердаю, фарзандлар она билан туради.
Ана энди вақт қизнинг турмуш қуришига етиб келди, розилик топилди, куёв ҳам тайёр, лекин ота норози бўлиб турибди. Бу ерда ҳам ўша гап.
Агар қиз ҳоҳласа «отам норози бўлса ҳам тегаман» деса, шариат бўйича ҳаққи бор, тегиб кетаверади. Лекин маслаҳат қилиб икки тараф ҳам рози бўлса яхши бўлади.
Оталар ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасдан ҳаракат қилишса ундан ҳам яхши. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Хурматли устозлар рўзадор инсон хушбуйланса бўладими ва парфюмерия воситаларидан фойдаланса бўладими.ЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассаломБўлади. Валлоҳу аълам

4369 15:53 / 09.04.2018
Ассалому алайкум Ёшим 33 да 2 нафар фарзандим бор. Аёлим билан турмуш қурганимга 9 йил бўлди. Уйлангунимга қадар аёлимни танимаганман. Аёлим 1 чи унаштирилиб тўйи давоми...

2687 12:02 / 08.11.2018
Савол Ассалому алайкум, биз учун ҳурматли ва қадирли бўлган Устоз Сизни quotМаскан одоблариquot мақолангизни ўқиб чиқдик ва бу мавзуга тааллуқли бўлган давоми...

2892 21:13 / 22.04.2016
СаволБаъзи хонадонларда тиловати Қуръон бўлганда ва баъзи беморларга чилёсин ўқилганда ҳамма баробар ўқийверади. Бу, гуноҳ эмасми Яъни, бир домла ўқиганда, давоми...

8379 11:08 / 10 январь
Аудиолар

120128 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41793 14:35 / 11.08.2021