1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нонни қарзга бериш

05:56 / 01.08.2018 3611 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Буханка нонни бир одам бошқа одамдан қарзга олиб туриб, кeйин қайтаришининг ҳукми қандай? (Буханка нон қолибларда пишади, буханка бошқа буханкадан вазн жиҳатдан озгина бир нeча граммга фарқланиши мумкин, қарзга буханкани бeрувчи ва буханкани қарзга олувчи бу фарққа рози бўлсалар).

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 Ва алайкум ассалом!

Фарқига рози бўлишларининг эътибори йўқ. чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламкилоли ва вазнли нарсаларини бир жинсдагини бир бирига сотилганида ортиқчаси рибо деганлар. Шу ҳадисга асосан бу борада икки томоннинг розилигининг эътибори йўқ. Кўрмайсизми зино қилганлар ҳам рози бўлиб, балки қайсидир маънода роҳатланиб рози бўлишади. Бу билан уларнинг иши ҳалол бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Харом луқма еб қилинган ибодат қабул бўлмайди. Уйда харомдан пул топилса, фарзанд ибодат қилса, бундай холатда овқат емасликнинг иложи бўлмаса, давоми...

3621 06:10 / 26.09.2018
Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчиликхатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз давоми...

2574 16:03 / 24.04.2016
СаволШерикчиликда ҳовлимизда танишим билан қўй боқиб сотмоқчи эдик. Бу ишни қиладиганлар билан маслаҳатлашганимизда Қўйларни тезроқ семиртириб сотиш учун, давоми...

5376 17:37 / 19.07.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, илмингиз бунданда зиёда бўлсин. Азизлар бир одам пиширилган қўйнинг калласи ичидаги миясини еб бўлмайди, ҳаром экан деб айтди. давоми...

2425 08:40 / 23.12.2018
Аудиолар

118776 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40727 14:35 / 11.08.2021