1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Нима учун мусулмонларни яхши кўришмайди?

14:06 / 09.01.2018 7002 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларга ола қарашини яширмайдиган инсонларни ҳеч учратганмисиз? Бу ёқтирмаслик мушрикларнинг Қуръони Каримда «Ва улар мўминлардан ўта иззатли, ўта мақталган Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар» (Буруж, 8) деган ёқтирмаслигидан фарқли экани ҳам бор гап.

Албатта, ҳатто бугунги кунда ҳам Ислом ҳақида ўрта асрларга хос фикрлар оғушида юрганлар оз эмас. Аммо кўпинча динимизга мусулмонларнинг ўзлари доғ туширадилар. Одамлар диний таълимотлар моҳиятига кўп ҳам тушунмайдилар. Фақат инсон Худони, излаш жазавасида бўлган ёки оғир вазиятга тушиб қолганида ҳаёт мазмунини излаб диннинг моҳиятига эътибор қаратиши мумкин. Лекин бу кўпинча истисно, қонуният эмас.

Аксар инсонлар ўзлари учратган араблар, турклар ёки татарларга қараб Ислом ҳақида хулосалар чиқарадилар. Айримлар тақводор мусулмонларга дуч келиб, камида Исломга ҳурмат билан қарай бошлайдилар. Бошқалар эса, аксинча, ундан юз ўгирадилар.

Шундай пайтларда биз Ислом ҳақида мусулмонларга қараб эмас, Аллоҳнинг Каломи асосида хулоса чиқаришимиз керак деймиз. Аслида ҳам шундай. Лекин бу гап қулоққа ишонарли эшитилмайди. Ислом бизни яхши инсонга айлантирмаган экан, одамлар нима учун динимизга киришлари керак? Айниқса, бу танловни таклиф қилаётган инсонимиз илмли, ўз ишини ҳалол бажараётган ва ўзини жамиятга фойдали ҳисоблаётган бўлса. Атрофидаги мусулмонлар жоҳил, ёлғончи, фирибгар бўлса, унга Исломнинг қадрини англаш осон эмас.

Ислом дунёсида жоҳиллик шу даражада авж олдики, кўплаб мусулмонлар қора иш билан машғул, аммо улар ҳам ўз ишига сидқидилдан ёндашмайди. Устига устак, доимий қашшоқлик уларни ўғрилик ва бошқа ёмон ишларга ундамоқдаки, бу ишлардан инсонни фақат Худодан қўрқиш ёки тўғри тарбиягина тўхтатиб қолиши мумкин эди.

Яхши таълим олганларимиз-чи? Бизнинг ўзимизга эътирозларимиз йўқми? Биз касбий маҳоратимизни ҳамиша такомиллаштириб бормаймиз. Биронтамиз жиддий муваффақият қозонгудек бўлса, ўз устида ишлашни тўхтатади, ўрнига вақтини дўстлар даврасида ўтказишни маъқул кўради. Исталган тадбиркордан сўранг, ўз мусулмон биродарлари уни қандай алдаб кетгани ҳақида ўнлаб ҳаётий воқеаларни сўзлаб бериши мумкин. Бундай мулоқотлардан олган аччиқ тажрибаси уни энди ишда «ўта диндорлар»дан узоқроқ юришга ундайди.

Албатта, юқорида айтилганларни ҳаммага ёппасига тааллуқли дейиш мумкин эмас, чунончи, бундай мисолларни исталган бошқа дин вакили ёки эътиқодсиз инсонлар иштирокида ҳам кўплаб келтириш мумкин. Аммо гап биз ҳақимизда ва бизнинг Аллоҳнинг динини қандай тасаввур қилишимиз борасида кетаётган экан, бошқалар билан нима ишимиз бор?

Биз инсонлар даъватларимизга эргашмаётгани ва бизга нохолис муносабатда бўлаётанидан нолиймиз. Лекин улар бизни Аллоҳга ва унинг Каломига эътиқод қилганимиз учунгина яхши кўришлари керакми? Ё масжидга бориб намоз ўқиганимиз учун биздан миннатдор бўлмоқликлари лозимми? Инсонлар билан мулоқотда бизнинг тақводорлигимиз эмас, уларга нисбатан ҳалол, мулойим, меҳрли, ҳаққоний ва тартибли муносабатимиз муҳим.

Ислом номидан гапираётган жоҳилларчалик ҳеч нима инсонларни диннимиздан узоқлаштирмайди. Шу сабабли Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга дейди: «Мен (Аллоҳга) таслим бўлувчиларнинг биринчиси бўлмоққа амр қилиндим», – деб айт ва ҳаргиз мушриклардан бўлма» (Анъом, 14).

Шуайб алайҳиссалом эса ўз қавмига шундай деганлар: «Сизларни қайтараётган нарсамда сизларга хилоф қилмоқчи эмасман. Имконим борича фақат ислоҳ қилишни истайман» (Ҳуд, 88).

Исломга ишонмасликларининг сабаби ўзимиз эканимизни қабул қилиш қийин. Биз тўғримиз, покмиз, бошқалар гуноҳга ботиб ётибди деб ўйлаш ёқимлироқ. Шу сабабли Қуръон ва Суннатга амал қилишга жон-жаҳдимиз билан даъват этамиз ва адашишлардан огоҳлантирамиз, гўёки тўғри иш қиламиз, бироқ ўзимизга буни тадбиқ этишни унутиб қўямиз. Бордию орамизда биров камчиликлар ҳақида оғиз очгудек бўлса, дарҳол унинг оғзига урамиз: Аллоҳ асрасин, ҳақлигимиз ва шаънимизга шубҳа қилиб қолмасинлар деймиз-да.

Айрим биродарларимизга қулоқ тутсангиз, биз гўёки гард қўнмагандекмиз, фақат атрофдагилар буни сезмаяпти. Лекин уларнинг ўзларига яхшилаб боқсангиз, айримларининг саводи ҳаминқадар, бошқалари ваъз ўқишни билади-ю, лекин жамиятга бундан фойда йўқ, шунга қарамай кибрга берилганлар. Яна бировлар меҳнат қилишни хоҳламайдилар ҳамда бадавлат қурайшийларнинг нафратига сазовор бўлган Билол, Ҳаббоб ва бошқа камбағал саҳобаларнинг тарихлари билан ўзларини овутиб, оқлаб юрадилар.

Албатта, камбағаллик айб эмас, саводсизлик ҳам инсондан юз ўгиришга сабаб бўлолмайди. Лек наҳот бу ўқимаслигимиз ва янада кучлироқ бўлмаслигимиз учун сабаб бўла олса? Камбағаллик ва саводсизлик бизни гўзалроқ ва ҳурматлироқ қиладими? Ёки кераксизлиги туфайли одамлар ўз қаторига қўшмаган тубан инсонларни Жаннат ваъда қилинган «зоҳидлар» деб ўйлаймизми?

Зоҳид бўлатуриб ҳам бу дунёда муваффақиятга эриши мумкин-ку. Касалхона ёки мактаб қуриш, етимларнинг бошини силаш ва қарияларга ёрдам бериш мумкин-ку! Жамиятга исён қилмай, балки беминнат хизмат орқали ибрат кўрсатиб савоб олиш имконияти шунчалар кўпки…

Тер тўкиб меҳнат қилиб, топганингизни муҳтожларга улашиб кўринг, шунда сиз шафқатсиз бу дунёда зоҳидга айланасиз. Шунда фақат энг адолатсизларгина сиз ҳақингизда ёмон гапиришлари мумкин, аммо ҳатто улар ҳам на динингизга, на диёнатингизга соя сола оладилар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу дунёда бахтга қандай эришиш мумкин Унда омад доимий эмас, роҳат ҳам ўткинчи ва нохуш кечинмалар қолдиради. Асосийси, уларга интилганинг сари ва ниҳоят давоми...

8421 07:10 / 10.10.2019
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Мен уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилмаганман ва адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман1rdquo давоми...

3908 05:00 / 09.03.2017
Алҳамду лиллаҳи, вассолаату вассалааму алаа саййидинаа Росувлиллааҳ. Аммо баъд Васатия ва унга даъват қилгувчилар ҳамда унинг ҳимоячилари ҳақида шубҳали гаплар давоми...

3078 05:00 / 09.03.2017
.Исм осмондан нозил бўлади,, деган нақл бор. Қуръони Каримда .У Аллоҳ Одамга барча исмларни ўргатди,, дейилади. Ушбу маънолардан келиб чиқиб айтганда, шахслар, давоми...

4065 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

120322 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41964 14:35 / 11.08.2021