1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Наҳл сураси, 61-оят

10:15 / 14.08.2017 4874 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур. Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар. («Наҳл»  сураси, 61-оят)

Аллоҳ таоло инсонни яратади. Унга жон ато қилади. Турли аъзолар, қобилиятлар ва хусусиятлар беради. Шунингдек, юқоридаги оятларда зикр қилинганидек, санаб саноғига етиб бўлмайдиган нозу неъматларни беради. Дунёдаги барча махлуқотларни унга беминнат хизматкор этиб қўяди. Табиийки, инсон шукр қилиши, Аллоҳга иймон келтириб, ибодат қилиши лозим эди. Аммо кўпчилик шукрни унутади. Аллоҳга иймон келтирмай, кофир ёки мушрик бўлади. Унга исён этади. Бу иш катта зулмдир. Аллоҳ таоло ширкни «улкан зулм» деган.

«Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди».

Уларни зулмларига яраша жазолаганида, ҳаммасини ҳалок қилиб юборар эди. Ер юзида тирик жон қолмасди.

«Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур».

Аллоҳ таолонинг Ўзи тақдири азалда ҳар бир банданинг ажалини белгилаб қўйган. Ўша ажал муддати келгунга қадар бандалар бу дунёда яшаб турадилар. Одамлар буни тушунмай, шунча гуноҳлар қилсак ҳам, ҳеч нарса бўлмаяпти-ку, деб ўзларидан кетадилар. Мутакаббирлик ила кўпроқ гуноҳга – зулмга қўл урадилар. Шундай қилиб, белгиланган ажалга етиб келганларини ўзлари ҳам сезмай қоладилар.

«Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар».

Ажал Аллоҳ белгилаган вақтда келиб, уларни олиб кетади. Лекин мушриклар буни англаб етмай, ҳис этмай, турли гуноҳларни қилаверадилар.


Шайх Муҳаммад Муҳаммад Юсуф

"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларquotАллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун ва давоми...

2987 09:52 / 23.08.2017
Қадимги даврларда инсонлар ерни ясси деб билганлар. Кўп асрлар узоқ жойларга сафар қилишга журъатлари етмаган, улар ер тугаб қолиб пастга қулашдан қўрқишган Сер давоми...

7768 11:56 / 29.07.2017
Динларини парчалаб гуруҳгуруҳ бўлиб олганлар

2332 10:43 / 17.07.2017
Сизлардан ким жумага келадиган бўлса, ғусл қилсин

2990 16:27 / 22.09.2017
Аудиолар

120328 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41969 14:35 / 11.08.2021