1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Насиҳат ким учун?

20:30 / 09.11.2017 4634 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин насиҳатдир», дедилар. 

Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу умумий гапни эшитиб, унинг тафсилотини билмоқчи бўлдилар ва у зотдан: 

«Ким учун?» деб сўрадилар. 

Яъни «Насиҳат қилсак, ким учун қиламиз?» дедилар. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам диннинг мадори бўлмиш насиҳат беш нарсада эканлигини баён қилиб бердилар:

 

Аллоҳ учун насиҳат


1. «Аллоҳ учун» насиҳат қилиш, яъни Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш, самимий, холис бўлишдир.

Уламоларимиз бу борада бир оз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. Уларнинг айтишларича, Аллоҳ таоло учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:

1. Аллоҳ таолога иймон келтириш.

2. Аллоҳ таолога шерикни манфий қилиш.

3. Аллоҳ таолонинг сифатларида хатони тарк қилиш.

4. Аллоҳ таолони барча камолот сифатлари билан сифатлаш.

5. Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаш.

6. Аллоҳ таолога тоатда бардавом бўлиш.

7. Аллоҳ таолога маъсиятни тарк қилиш.

8. Аллоҳ таоло учун муҳаббат қилиш.

9. Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш.

10. Аллоҳ таолонинг тоатидагилар билан дўст бўлиш.

11. Аллоҳ таолога осий бўлганларга адоватда бўлиш.

12. Аллоҳ таолонинг неъматларини эътироф қилиш.

13. Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр келтириш.

14. Аллоҳ таолога барча ишларда ихлос қилиш. 

 

Аллоҳнинг китоби учун насиҳат


2. «У Зотнинг Китоби учун» насиҳат қилиш, яъни Аллоҳнинг Китоби – Қуръони Каримни ўрганиш, унга амал қилиш ва одамларни ҳам шу ишга ундаб, холис бўлиш, насиҳат қилиш.

Уламоларимиз бу борада ҳам бир оз батафсилроқ гапларни айтганлар. Уларнинг айтишларича, Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Карим учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:

1. Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг нозил қилган каломи эканига иймон келтириш.

2. Қуръони Карим халойиқнинг каломига ўхшамаслигига иймон келтириш.

3. Қуръони Каримга ўхшаш каломни келтиришга халойиқдан ҳеч ким қодир эмаслигига иймон келтириш.

4. Қуръони Каримни улуғлаш.

5. Қуръони Каримнинг ҳаққини жойига қўйиб, уни гўзал равишда тиловат қилиш.

6. Қуръони Карим тиловатини хушуъ билан қилиш.

7. Қуръони Карим тловатида ҳарфларни ўз ўрнидан чиқариш.

8. Қуръони Каримни нотўғри таъвил қилувчилардан ҳимоя қилиш.

9. Қуръони Каримни таъначиларнинг таънасидан ҳимоя қилиш.

10. Қуръони Каримда бор нарсаларни тасдиқлаш.

11. Қуръони Каримнинг ҳукмларини бажариш.

12. Қуръони Каримнинг илмларини ва масалаларини фаҳмлаш.

13. Қуръони Каримнинг ваъзларини эътиборга олиш.

14. Қуръони Каримнинг ажойиботлари ҳақида тафаккур қилиш.

15. Қуръони Каримнинг муҳкам – маъноси бошқасига ўхшамаган очиқ-ойдин оятларига амал қилиш.

16. Қуръони Каримнинг муташобиҳ – маъноси бошқасига ўхшаш, тушуниш учун уриниш керак бўладиган оятларига таслим бўлиш.

17. Қуръони Карим оятларининг оми ва хосини билиш.

18. Қуръони Карим оятларининг носих ва мансухини билиш.

19. Қуръони Каримнинг илмларини тарқатиш.

20. Қуръони Каримга чақириш.

 

Аллоҳнинг расули учун насиҳат


3. «У Зотнинг Расули учун» насиҳат қилиш, яъни холис, самимий бўлиш.

Уламоларимиз бу борада ҳам бир оз батафсилроқ гапларни айтганлар. Уларнинг айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини тасдиқлаш.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган барча нарсаларга иймон келтириш.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига ва қайтариқларига итоат қилиш.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳаётларида ҳам, мамотларида ҳам ёрдам бериш.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни дўст тутганларни дўст тутиш. 

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини улуғлаш ва у зотни ҳурматлаш.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларига бўлган туҳматларни қайтариш. 

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларига оид илмларни ўрганиш.

9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларига оид маънолар фиқҳини ўрганиш.

10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларини ўрганишда ва ўргатишда лутфли бўлиш.

11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларини улуғлаш ва шарафлаш.

12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўқиганда одобли бўлиш.

13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳақида илмсиз равишда сўз юритишдан сақланиш.

14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига аҳл бўлганларни ҳурматлаш.

15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиш.

16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одоблари билан одобланиш.

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига муҳаббат қилиш.

18. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат қилиш.

19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига бидъат аралаштирганлардан четланиш ва бошқалар.

 

Мусулмонларнинг имомлари учун насиҳат


4. «Мусулмонларнинг имомлари учун». 

Мусулмонларнинг имомлари учун насиҳат қилиш уларга итоат қилиш ва одамларни ҳам шунга чақириш билан бўлади.

Уламоларимиз бу борада ҳам бир оз батафсилроқ гапларни айтганлар. Уларнинг айтишларича, Мусулмонларнинг имомлари учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:

1. Мусулмонларнинг имомларига ҳақ ишларда ёрдам бериш.

2. Мусулмонларнинг имомларига ҳақ ишларда итоат қилиш.

3. Мусулмонларнинг имомларини ҳақ ишга чақириш.

4. Мусулмонларнинг имомларини юмшоқлик ва лутф билан огоҳлантириш ва эслатиш.

5. Мусулмонларнинг имомларига улар билмай қолган ва уларга етмаган нарсаларни билдириб қўйиш.

6. Мусулмонларнинг имомларига қарши чиқишни тарк қилиш.

7. Мусулмонларнинг имомларига тоат қилишга одамларни ўргатиш.

8. Мусулмонларнинг имомлари ортидан намоз ўқиш.

9. Мусулмонларнинг имомлари ҳақларига дуода бўлиш.

10. Мусулмонларнинг имомларини беҳуда мадҳ қилмаслик ва ҳоказо.

 

Мусулмонлар оммаси учун насиҳат


5. «Мусулмонлар оммаси учун». 

Бу барча мусулмонларга икки дунё саодати, яъни Ислом йўлини кўрсатиб, холис насиҳат қилиш билан бўлади.

Уламоларимиз бу борада бир оз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. Уларнинг айтишларича, мусулмонлар оммаси учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:

1. Ўзига раво кўрган нарсани мусулмонлар оммасига ҳам раво кўриш.

2. Ўзига раво кўрмаган нарсани мусулмонлар оммасига ҳам раво кўрмаслик 

3. Мусулмонлар оммаси учун шафқатли бўлиш.

4. Мусулмонлар оммасининг кичиклари учун раҳмли бўлиш.

5. Мусулмонлар оммасининг катталари учун ҳурматли бўлиш.

6. Мусулмонлар оммасининг маҳзунлиги учун маҳзун бўлиш.

7. Мусулмонлар оммасининг хурсандлиги учун хурсанд бўлиш.

8. Мусулмонлар оммаси учун салоҳият ва офият бўлишини исташ.

9. Мусулмонлар оммаси учун неъматлар бардавом бўлишини орзу қилиш.

10. Мусулмонлар оммаси учун доимо яхшиликда ёрдамчи бўлиш.

11. Мусулмонлар оммасидан барча озорлар ва кўнгилсизликларни даф қилиш.

Ушбу вазифаларни бажарган одам диннинг энг муҳим ишини амалга оширган бўлади. Аммо бу осон иш эмас. Шунинг учун ҳам у диннинг мадори ҳисобланади. Чунки одамлар насиҳатни ёқтирмайдилар. Айниқса ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган нарсалар учун қилинган насиҳат кўпчиликка хуш келмайди.

Бу ҳадиси шариф комил иймон сифатлари бобида келтирилган. Бу бежиз эмас, албатта. Кишида комил иймон бўлгандагина, у шундай насиҳатлар бериш қобилиятига эга бўлади. Комил иймон соҳиби томонидан берилган насиҳатлар эса самара бериши шубҳасиздир. Аллоҳ учун, Аллоҳнинг Китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг имомлари, оммаси учун насиҳат қилишни дин деб тушунган жамиятгина олдинга кетади, кўзлаган мақсадига эришади.

Агар биз ушбу ҳадиси шарифдан фойда олмоқчи бўлсак, ана ўша тушунчани қайта тирилтиришимиз, Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун, мусулмонларнинг имомлари учун, оммаси учун насиҳат қилишга ўтишимиз лозим бўлади.

Бутун дунё ушбу ҳадиснинг ҳикматига ниҳоятда муҳтождир. Энг аввало, мусулмон олами муҳтож. «Мусулмон олами» деб ном олган олам Исломдан узоқлашгани учун, динни насиҳат деб билмагани учун турли муаммо ва кулфатларга кўмилиб ётибди.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Дин насиҳатдир китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй гўзалим, вужудимда сендан бошқа бир борлиқ қолмади. Шунинг учун ҳам сирка асал денгизида йўқ бўлгани каби, мен ҳам сенинг борлиғингда шу тарзда йўқ бўламан..., давоми...

2653 12:42 / 15.02.2022
Саҳобалардан бирор киши у аъробийни танимас эди. Саҳродан келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат ва жиҳод учун байъат қилди. Сўнгра бир ғазот давоми...

2383 14:29 / 12 январь
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Бандаларига неъмат ва яхшиликлар берган фазлу карамли Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Тўхтовсиз кечаю кундузни айлантириб турган Роббимизга давоми...

6069 18:39 / 10.06.2017
Инсон бутун танага қон етказиб берадиган қалбдан ташқари руҳий қалбга ҳам эгадир. Бу руҳий қалб моддий қалбга олий даражада боғлиқ. Бу руҳий қалб воқеликда нафс давоми...

2898 16:42 / 04 март
Аудиолар

120103 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41771 14:35 / 11.08.2021