1472 21.02.2018

Савол:

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менинг саволим шуки, баъзибир намозхонлар ва масжид имомлари намоздан сўнг 2 маротаба дуо қилишади, шу иш жоизми? Жавоб учун раҳмат.

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Ва алайкум ассалом!

Намоз салом бергунчадир. Саломдан кейин ҳар ким суннат бўлган зикрларни қилиб, хоҳлаганича дуо қилиши мумкин. 1-2га чегаралашни ҳожати йўқ. Шу ишни қилмаса бўлмайди деган эътиқодга бормаслик керак, бундай қилмаганларни маломат қилмаслик лозим. Валлоҳу аълам!