1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намоз қачон қазо бўлади?

10:10 / 27.12.2017 4403 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ҳазрат жаноблари, мен мусофир юртга шартнома асосида хизмат билан келганман. Жуда кўп ҳолларда иш юзасидан яъни иш вақти ёки ухлаб қолиш натижасида (албатта бомдод намозидан ташқари) намозни кейинги намозга яқин вақтда ўқийман. Менга “бу мумкин эмас, намознинг вақти узоғи билан бир соат” дейишди. Менинг саволим: Намоз қачон қазо бўлади?

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Бомдоднинг вақти уфқда кўндаланг бўлган фажрдан бошлаб то қуёш чиққунчадир.
Пешиннинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча. Завол пайтидаги соядан бошқа. Бир ривоятда бир баробар дейилган.
Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча.
Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Хуфтон ва ундан кейин Витр мазкур вақтдан то фажргачадир. Иккисига бир хил.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволНашида тинглаш мумкинми Шу саволимга ҳеч тўлиқ жавоб топа олмадим. Сиз жавоб берасиз, деган умиддаман.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин.

10637 10:35 / 28.12.2017
САВОЛ Маргарин, шоколад ва бошқа баъзи бир озиқовқат маҳсулотларининг ёрлиқ қогозида унинг таркибида Е322 моддаси борлиги ёзилади. Баъзиларнинг айтишига давоми...

20724 20:47 / 28.04.2016
СаволХурматли хазрат саволим офтобди исиган сувдан фойдаланиш хақида, бизнинг масжидда бочка ва обдасталарга сувни қуйиб, кун тегадиган жойда қўйиб иситишади ва давоми...

5497 08:10 / 14.01.2018
СаволАссалому алайкум Ман қишлоқ жойда истиқомат қиламан, аввалари худудимизда жаноза ёки бирон масжид ва қабристонларда бўладиган хашар ҳақидаги хабарлар давоми...

3701 09:50 / 10.04.2018