1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (13-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

13-дарс

18‑Матн:

Аввал икки тиззаларини кейин икки қўлларини сўнгра пешоналарини ерга икки кафтлари орасига қўярдилар.

18‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْهِ وَإِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ

1. Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон сажда қилсалар икки тиззларини қўлларидан олдин (ерга) қўяётганларини ва қачон турсалар қўлларини тиззаларидан олдин кўтарганларини кўрдим”. Термизий ривояти. 1/36.

Бу ҳадис саждага боришда икки тиззани қўллардан олдин қўйишга ва саждадан туришда эса икки қўлни тиззаларидан олдин кўтаришга далолат қилади. Шавконий “Найлул автор”да айтади: “Жумҳурнинг мазҳаби ҳам шудир”.

Бу ҳадисдан қуйидаги фойдаларни олиш мумкин:

Намозхон саждага боришда аввал ерга яқин аъзоларини қўяди. Туришда эса аввал ердан узоқ аъзоларини кўтаради. Демак саждага боришда дастлаб икки тизза, кейин икки қўл, кейин бурун сўнгра пешона ерга қўйилса, туришда эса дастлаб пешона, кейин бурун, кейин қўллар сўнгра тиззалар кўтарилади.

۲-عَنْ عَاصِمٍ الأَحْوَلِ عَنْ أَنَسٍ قَالَ : رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- كَبَّرَ فَحَاذَى بِإِبْهَامَيْهِ أُذُنَيْهِ ، ثُمَّ رَكَعَ حَتَّى اسْتَقَرَّ كُلُّ مَفْصَلٍ مِنْهُ فِى مَوْضِعِهِ، وانْحَطَّ بِالتَّكْبِيرِ حَتَّى سَبَقَتْ رُكْبَتَاهُ يَدَيْهِ.

2. Осим Аҳвал Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг такбир айтиб икки бошбармоқларини қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим. Кейин рукуъ қилдилар ҳатто ҳар бир бўғинлари ўз жойига келди. Такбир билан (саждага) эгилдилар ҳатто икки тиззалари (ерга қўйишда) қўлларидан олдин бўлди”. Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган ва: “Бу ҳадиснинг санади икки шайхнинг шартига кўра саҳиҳдир. Бунинг бирор иллати борлигини ва икки шайх бу ҳадисни келтиришмаганининг сабабини билмайман”, деган. Заҳабий ҳам шунга иқрор бўлган.

۳-عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ ، قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا سَجَدَ تقعُ رُكْبَتَاْهِ قَبْلَ يَدَيْهِ ، وَإِذَا رَفَعَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ

3. Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилинади:  “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар икки тиззалари икки қўлларидан олдин тушарди. Қачон (бошларини) кўтарсалар икки қўлларини тиззаларидан олдин кўтарардилар”. Бу ҳадисни ҳам Ҳоким “Мустарак”да ривоят қилган ва: “Муслим Шарик ва Осим ибн Кулайбни ҳужжат қилган”, деган. Заҳабий: “Муслим шартига кўра”, деган.

4. Бу мавзуда яна саҳобаи киромлардан ҳам ривоят қилинган асарлар мавжуд. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу икки тиззаларини қўллардан олдин ерга қўярди. Ибн Қаййим айтади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг икки тиззаларини қўллардан олдин ерга қўйиши маҳфуздир. Буни ундан Абдурраззоқ, Ибн Мунзир ва бошқалар зикр қилган. Бу Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан  ҳам ривоят қилинган. Таҳовий буни Фаҳддан ривоят қилади. Фаҳд Умар ибн Ҳафсдан, у отасидан, у Аъмашдан, у Иброҳимдан, у Абдуллоҳнинг асҳоблари Алқама ва Асваддан ривоят қилади. Бу иккиси шундай деди: “Умардан унинг намозини ёд олганимиз, у рукуъсидан кейин худди туя чўккани каби тиззаларига чўкарди ва тиззаларини қўлларидан олдин қўярди”. “Зодул Маод” 1/88. 

19‑Матн:

Билаклари кўриниб турар,

19‑Матннинг далиллари:

۱-وَعَن بن بُحَينة : " أَن رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذا صَلَّى فَرَّجَ  بَين يَدَيْهِ حَتَّى يَبْدُو بَيَاض إبطَيْهِ

1. Ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар ва сажда қилсалар икки қўллари орасини очардилар ҳатто қўлтиқлари оқи кўринарди”. Муттафақун алайҳ. (Булуғул Маром 1/50).

۲-عن ميمونة أن النبي كان إذا سجد جافى يديه فلو أن بهمة أرادت أن تمر لمرت

2. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саждада) икки қўллари орасини очардилар. Агар бирор ҳайвон ўтмоқчи бўлса, албатта ўтарди”. Муслим ривояти.

20‑Матн:

Қоринлари сонларидан узоқлашган бўларди.

20‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ أَبِى حُمَيْدٍ  قَالَ : وَإِذَا سَجَدَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَّجَ بَيْنَ فَخِذَيْهِ غَيْرَ حَامِلٍ بَطْنَهُ عَلَى شَىْءٍ مِنْ فَخِذَيْهِ

1. Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳу айтади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар сонларидан ҳеч ерини қоринларига тегизмаган ҳолда  сонлари орасини очардилар”. Абу Довуд ривояти. (Эълоус Сунан 3/31).

21‑Матн:

Саждалари камида уч марта: “Субҳана Роббиял Аълаа”, дер эдилар. Сўнгра бошларини биринчи саждадан кўтарар эдилар. Ростланиб ўтирардилар ва: “Роббиғфирлий, варҳамний, важбурний, варфаъний, варзуқний, ваҳдиний”, дердилар.

21‑Матннинг далиллари:

۱-عن ابن عباس في حديث مبيته عند خالته ميمونة رضي اللّه عنها، وصلاة النبيّ صلى اللّه عليه وسلم في الليل فذكره قال : وكان إذا رفع رأسه من السجدة قال : " رَبّ اغْفِرْ لي وارْحَمْنِي واجْبُرْنِي وَارْفَعْنِي وَارْزُقْنِي وَاهْدِني " وفي رواية أبي داود " وَعَافِني " وإسناد حسن

1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо холаси Маймуна розияллоҳу анҳонинг олдиларида ётиб қолиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозларини зикр қилади: “У зот қачон бошларини саждадан кўтарсалар: “Роббиғфирлий, варҳамний, важбурний, варфаъний, варзуқний, ваҳдиний”, дердилар”. Абу Довуднинг ривоятида: “Ва аафиний”, деганларини айтилган. Ҳадиснинг санади ҳасандир.

Икки сажда орасида айтиладиган бу зикр таъкидланган суннат эмас, балки мустаҳаб амалдир.

وعن حذيفة: أن النبي صلى الله عليه وسلم كان يقول بين السجدتين : رب اغفرلي

2. Бизга Алий ибн Муҳаммад айтиб берди, бизга Ҳафс ибн Ғиёс айтиб берди. У Аъмашдан, у Саъд ибн Убайдадан, у Муставрид ибн Аҳнафдан, у Сила ибн Зуфардан, у Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида: “РоббиғфирлийРоббиғфирлий”, дер эдилар”. Ҳадиснинг барча рижоллари сиқалардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБДИР...банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин давоми...

11327 05:00 / 04.01.2017
.Истинжо, луғатда ахлат кетказишдир.Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга истинжо давоми...

19128 05:00 / 04.01.2017
Уйда бўлмаганингизда фарзандларингизни намозини қандай қилиб текширасизОталардан бири айтади .Ишим туфайли ҳафтада беш кун уйда бўлмайман. Афсуски, давоми...

3536 09:00 / 24.02.2023
Оналардан бири айтади .Қизим билан қисман ростгўйлик усулини қўллар эдим. Агар мен намоз ўқишдан олдин фарзандимдан .Таҳоратинг борми, деб сўрасам, у ёлғон гапириб давоми...

2085 11:00 / 11.01.2023
Аудиолар

120127 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41792 14:35 / 11.08.2021