1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга cодиқ Муҳаммад Содиқ» китоби нашрдан чиқди

06:36 / 11.07.2018 3717 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу ёднома китоб пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бир умр содиқлик билан ҳаёт кечирган улуғ олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ (1952–2015) ҳақларида замондошларининг хотираларидан иборат. Булар давримизнинг беназир олими, миллат ва умматнинг фахри, улуғ мужаддид, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, мутафаккир, муршид, зоҳид, баркамол шахсият, гўзал инсоний фазилатлар соҳиби бўлмиш олимнинг сийрат ва сувратларига у зотни таниган-билган кишилар томонидан қаламга олинган ишонарли ва гўзал чизгилардир. Бутун умрини Аллоҳ таолонинг ҳақ динига, Унинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган рисолатни тарғиб қилишга бахшида қилиб ўтган саодатманд инсоннинг ички ва ташқи дунёларини муҳтарам ўқувчиларимизга тўлароқ таништиришда ушбу китобнинг манфаатли бўлишидан умидворлик билан уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Тузувчи: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга  cодиқ Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-5110-2-6
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

 

Мундарижа

Сўзбоши
Аср алломаси
Ҳазрат билан ҳамнафаслик  
Дин қайғусида ўтган умр  
Устозлар устози  
Менинг хотираларим  
Муфтийлар мураббийи  
Аллоҳ берган бахт  
Ниятлари пок эди
Қатрада қуёш
«Барчамизнинг отамиз эдилар...»
Хотирдан ўчмас лаҳзалар
Унутилмас насиҳатлар
Фидойилик тимсоли
Иймоннинг вазни  
Устоз билан ёнма-ён  
«Олтин силсила»нинг ибтидоси
Ирфон мадрасаси мударриси  
Сўнгги учрашув
Дуонинг ижобати
Замондошлик саодати
Ихлосу илму амал  
Одамийлик сабоғи  
Яхшиларнинг яхшиси  
Гўзал ўрнак  
Қалбдаги ўчмас из  
Чорак асрлик қадрдонлик  
Онажоним, волидаи меҳрибоним...  
Эътироф  
Мухлислар наздида  
Марсия  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Ният, ихлос ва илм, деб номланган 3жузи.Маълумингизким, .Ҳадис ва давоми...

2534 10:57 / 06.10.2018
quotИжтимоий одобларquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг .Ижтимоий одоблар, деб номланган китоблари қайта давоми...

2956 05:00 / 02.02.2015
.HilolNashr, нашриёти томонидан чоп қилинадиган Қуръони Карим барча расмий дўконларимиз ҳамда онлайн саҳифамизда сотувга чиқарилди. Ушбу турдаги Мусҳафи шариф давоми...

1313 10:00 / 26.01.2022
Тарих барча ўтган авлодларнинг ҳаёт мадрасасидир. Тарих орқали тириклар ўзлари учун манфаатли нарсани ўрганиб, унга амал қиладилар ҳамда ўзларига зарар етадиган давоми...

3919 12:11 / 02.08.2021
Аудиолар

120307 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41946 14:35 / 11.08.2021