1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Муҳаббатда иффатли бўлинг!

05:00 / 15.02.2017 3501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон одам ҳар доим иффатли, ҳаёли бўлмоғи лозим. Айниқса, муҳаббат масаласида. Масалан, бир йигит бир бегона қизни яхши кўрса-ю, турли сабабларга кўра (айтайлик, йигит ёки қизнинг ота-онаси кўнмагани ёки ўртадаги масофа узоқ бўлгани учун) унга уйланишга имкони бўлмаса, бу муҳаббатини яшириши ва иффатли бўлиши лозим. Баъзан аёл киши ўта таъсирчан бўлгани ва ҳис-туйғуларини яширолмагани учун бундай қилишга кучи етмайди. Мана шундай пайтларда ҳам эркак киши ўзини қўлга олиб, ҳаё иймоннинг бир бўлаги эканини ёдда тутиши лозим бўлади. Шу ўринда мавзуга доир қуйидаги ривоятни келтирсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.


“Саллома исмли аёл буюк тобеин, имом, зоҳид Ато ибн Абу Рабоҳ раҳматуллоҳи алайҳни яхши кўрар эди. У зотнинг ҳам ўша аёлда кўнгиллари бор эди. Бир куни аёл у кишининг олдиларига келиб: “Сизни кўргим келиб, олдингизга келдим. Мен сизни яхши кўраман” деди. У зот: “Якка-ю ягона Аллоҳга қасамки, мен ҳам сени яхши кўраман” дедилар. Ҳалиги аёл: “Мен сизни қучоқлаб, ўпишни истайман” деди. У зот: “Аллоҳга қасамки, мен ҳам” дедилар. Шунда аёл: “У ҳолда бу ишни қилишдан сизни нима тўсяпти? Ахир ҳеч ким йўқ-ку!” деди. Шунда Ато ҳазратлари: “Мени Аллоҳ азза ва жалланинг “У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар” деган ояти тўсиб турибди. Сенга бўлган муҳаббатим қиёмат куни душманликка айланишини ёқтирмайман!” деб жавоб бердилар”

Бу ривоятда тақво асосига қурилмай, нафс сўзига кириб бир-бирини яхши кўрганлар қиёмат куни бир-бирларига душман бўлиб қолишларига ишора бор. 

Муҳаббатнинг нафсга катта таъсири борлиги учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмон кишини иффатли бўлишга, ҳиссиётларини жиловлашга, нафсини изга солишга буюриб, бунинг эвазига улкан ажру мукофотларни ваъда қилган. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деб марҳамат қилганлар: “Ким бировни севса, севгисида иффатли бўлиб (яъни, севган инсони билан хилватда ёлғиз қолмай, у билан зинога олиб борадиган ишларни қилмай, бу борада шариат одобларига амал қилиб, бошқа шунга ўхшаш гуноҳларни содир этмай) вафот этса, у шаҳид мақомида кетади”. Ҳоким ривояти. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса, Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳ Ўзининг аршининг соясидан бошқа ҳеч қандай соя йўқ кунда етти тоифа инсонларни ўша аршининг соясида соялантиради” дедилар-да, шулар орсида “Чиройли, насабли аёл ўзига чақирганда, “Мен оламлар Робби Аллоҳдан қўрқаман” деган одам”ни ҳам санадилар. Муттафақун алайҳ. 

Агар сиз бир аёлни яхши кўриб қолсангиз, тезроқ унга уйланишга ҳаракат қилинг. Мабодо, бирор сабаб туфайли уйланиш имкони бўлмаса, у ҳолда унга бўлган севгингизни яширинг, сир тутинг ва бора-бора бу севгидан қутулишга интилинг. Чунки, сиз уйланишга имкон топмаган аёл энди бошқа бир инсонга турмушга чиқади. Динимизда эса бировнинг жуфти ҳалолини севиш, гарчи бу севгини севувчининг ўзигина билса ҳам, мумкин эмас. 

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳаёли ва иффатли бандаларидан қилсин. Омин!    


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Наслнасаб масаласи нозик масала. Фақат пок никоҳ алоқаси орқалигина инсон насли соғсаломат ушлаб турилади. Насабларнинг, наслларнинг аралашиб, бетайин бўлиб давоми...

3849 05:00 / 14.02.2017
Ҳар бир жамиятда раҳбар бўлиши керак бўлганидек, оила деб номланган кичик жамиятда ҳам раҳбар бўлиши лозим. Бу масалани бошқалар қандай ечганига назар соладиган давоми...

6356 09:04 / 24.09.2021
ТАЛОҚ ИХТИЁРИНИ ТОПШИРИШДА ҚЎЛДАН БОШҚА АЪЗОНИ ИШЛАТИШТафвизут талоқ учун фақат quotишинг қўлингдаquot ибораси ишлатилмайди. Балки, ундан бошқа уни ўрнини боса давоми...

5355 05:00 / 15.02.2017
Уйланишга танланадиган аёлнинг сифатлариСавол Эр уйланиш учун танлаётган аёлнинг қайси сифатларига эътибор бериши керакЖавоб Қуйидаги сифатлар1. Диндор давоми...

3026 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

120101 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41769 14:35 / 11.08.2021