1440 йил 16 жумадул аввал | 2019 йил 22 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Янгиликлар

Муборак юртдан келган муборак янгиликлар

16:23 / 06.03.2018 9377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!

Ҳидоятга бошловчи, омонатдор саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи киромларига ҳамда уларга яхшилик ила эргашганларга Қиёматга қадар дуруд ва саломларнинг афзали ва мукаммали бўлсин!

Аммо баъд:

Бу – муборак юртлардан келган муборак янгиликлардир.

Дунёга келиб, кўзларимиз кўриб, қулоқларимиз эшита бошлагандан буён саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганар эканмиз, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари билан биргаликда ҳадис илмида мўминларнинг амири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий розияллоҳу таоло анҳунинг ҳам исмларини эшитар эдик. Бироз улғайгач эса, «Бухорий деб қай юртга нисбатан айтилади?» деб сўрайдиган бўлдик. Шунда бизга «У Мовароуннаҳрда жойлашган Бухоро деган шаҳарга нисбат берилади», дейишарди. Бу муборак диёрлардан умматнинг етук алломалари, имомлари етишиб чиққан. Маълумки, толиби илм фиқҳ ўқиса, албатта имом Марғинонийнинг исмига, тафсир ўқиса, имом Насафийнинг исмига, ҳисоб ўқиса, имом Хоразмийнинг исмига, ақоид ўқиса, имом Абу Мансур Мотурийдийнинг исмига кўзи тушади. Шунда у «Бу алломалар қайси юртдан?» деб сўрайди. Унга яна ўша жавоб – бу зотларнинг довруғи нафақат Ислом оламини, балки бутун дунёни тутган, қатор етук олимларни етиштирган ўша муборак диёрларда туғилиб-ўсганлар. Уларнинг илми нафақат мусулмонларга, балки инсониятга манфаатли бўлган ва иншааллоҳ, шундай бўлиб қолади ҳам. Салкам бир аср давом этган совет иттифоқи парчаланиб, узоқ танаффусдан сўнг бу диёрларда Исломнинг, исломий илмларнинг қайта уйғониши нур устига нур бўлиб, хурсандчилигимизга хурсандчилик қўшмоқда. Исломий илмларнинг қайта жонланишига оид бу гўзал ва муборак хушхабарларни қалбимиз тўла сурур ва мамнуният ила қаршиламоқдамиз. Бу хайрли ишларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари баракаси бўлиб, уларнинг хазинабони, яъни имом Бухорий ўша муборак диёрлардандир.

Бу ўлка аҳлининг фахри бўлмиш улуғ аждодларнинг илмий меросини қайта тирилтиришга ёрдам бераётганларнинг барчаларини Аллоҳ таоло гўзал мукофотлар ила мукофотласин. Бухоро аҳли, Самарқанд, Насаф ва Тошкент аҳлига саломларимиз бўлсин!


Муҳаммад Мужир Хатиб

Ҳадис фанлари доктори (Сурия)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳодиса шу йилнинг 11 ноябрь куни рўй берган. Британия Ислом ва тадқиқотлар академияси IERA ходимлари ушбу воқеанинг гувоҳи бўлишди.IERA жамоаси .Dawah Out reach work, давоми...

859 09:33 / 15.11.2018
Ҳилолrdquo нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Ҳилолrdquo нашриётматбааси директори Абдулвоҳид Саттиевга падари бузрукворларининг вафот этгани давоми...

5213 09:44 / 12.01.2018
БАА Рас алХаймаrdquo мукофоти Қуръони карим фанлари институти томонидан ўтказиладиган Қуръони карим мусобақасининг 19даврида иштирок этувчилар сони 1420 нафарга давоми...

111 11:00 / 28.12.2018
Аввал хабар берганимиздек, Малайзиялик диний уламолардан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Мохд Асри Бин давоми...

677 06:08 / 24.09.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat