1445 йил 7 шаввол | 2024 йил 16 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Муаллимларга насиҳат

18:31 / 15.02.2018 4253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Муаллим Аллоҳ уни таълим олиш ва таълим беришдек шарафга муяссар қилганини, умматнинг оёққа туриши учун таянч қилганини унутмаслиги керак. У талабаларга таълими ва кўрсатмалари орқали катта таъсир ўтказади. Бугунги талабалар – бизнинг келажагимиздир, чунки уларнинг ичидан жамият ва уммат ривожига каттаҳисса қўшадиган зотлар – имом-хатиблар, вазирлар, депутатлар, қозилар, маслаҳатчилар, ҳарбийлар, миршаблар, ҳокимлар, табиблар, муҳандислар, иқтисодчилар, тадбиркорлар, муаллим-устозлар, ихтирочилар ва ҳоказолар етишиб чиқади

2. Ихлос билан таълим бераверинг, Аллоҳ даражангизни юксалтиради. Вазифангизга лойиқ маош берилмаса ҳам, ихлосингиз, фидокорлигингиз туфайли Аллоҳ сизга ризқ эшикларини очади, сиз маҳрум бўлган нарсаларнинг ўрнини тўлдириб беради. Айрим юртларда муаллимнинг ҳақини еб, ҳазм қилиб юборишади. Бу эса тараққиётнинг устуни бўлган муаллимларга нисбатан катта жиноятдир. Сизга ўрнак сифатида анбиё алайҳимуссаломларнинг текинга, Аллоҳдан ўзгадан бирор ҳақ талаб қилмай таълим берганларини келтириш мумкин.

3. Мактаб-мадраса дастурларини талабаларга етказишга ижтиҳод қилинг. Шундай қилингки, улар сиз дарс берадиган фанни севиб қолишсин. Уларга бу борадаги қийинчиликларни енгиш йўлларини ўргатинг, иштиёқ билан таълим олишга қизиқтиринг. Уларга умматни жаҳолат уйқусидан уйғотишда тутган ўринларини, ҳимматлари фақат шаҳодатнома олиб, шунинг орқасидан тирикчилик қилиш бўлиб қолмаслиги кераклигини тушунтириб беринг.

4. Нозик сиёсат билан синфни тартибга солишга ҳаракат қилинг. Шахсиятингиздаги заиф нуқталарни уларга кўрсатманг. Тағин баъзи қитмир талабалар буни ўзингизга қарши ишлатиб, таъбингизни хира қилиб, дарс беришдан, ўзгаларга фойда улашишдан тўсиб қўймасин. 

5. Сиз талабаларингизга ўрнаксиз. Айниқса улар сизга меҳр қўйиб қолишса, ҳар бир хатти-ҳаракатингиз улар учун намуна бўлиб қолади. Шунинг учун тўғри бўлинг, шунда улар ҳам тўғри бўлишади. Эгри бўлманг, улар ҳам эгри бўлиб қолишмасин. Уларга ҳурмат билан муомала қилинг, асло масхара қилманг. Уларнинг ютуқ ва муваффақиятларга эришганини кўришдан қанчалик севинишингизни айтинг. Уларнинг олдида зинҳор ҳақоратли сўзлар ишлатманг, ножўя ҳаракатлар қилманг.

6. Талабаларингиз олдида ўзингизни мақтаманг, қаҳрамонликларингизни сўзлаб берманг. Сиздаги илм-маърифат, хулқу саховатни ўзлари кашф қилсин. Тўғри, баъзан уларга муваффақиятли тажрибангиз ҳақида сўзлаб бериш керак бўлиб қолади. Шунда ҳам буни камтарлик билан айтиб беринг, бундан мақсад фахрланиш, иззатталаблик бўлиб қолмасин.

 

Аллоҳим, барчамизни Ўзинг ёқтирган ва яхши кўрган амалларга муваффақ айлагин!

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муаллимларнинг шарафли вазифаларини адо этиш жараёнида амал қилишлари лозим бўлган одоблари ҳам мавжуд. Уламолар қадимдан бу мавзуга алоҳида эътибор билан давоми...

4002 20:14 / 10.02.2018
Абдуллоҳ ибн Умар р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар .Ҳаммангиз чўпонсиз ва ҳар бирингиз ўз сурувподасига масъулсиз. Бошлиқ бир чўпон ва қўл давоми...

2964 05:00 / 15.02.2017
Жалол бир камбағал дурадгорнинг ўғли эди. Бир куни у ўзининг севимли сиёҳ қаламини йўқотиб қўйди ва кўчада бир бурчакда ўтириб олиб йиғлай бошлади.Бир пайт давоми...

2657 05:00 / 16.02.2017
ЎН ИККИНЧИ САБОҚИЛМ ЎРГАНИШ mdash ФАРЗАссалому алайкум, менинг суюкли дўмбоқчаларимБугундан бошлаб машғулотларимизда сизларга мусулмон болаларнинг бурчлари, давоми...

2573 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

119949 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41643 14:35 / 11.08.2021