1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

мерос ўғил ва қизларга тенг бўлинадими?

15:11 / 26.04.2016 3781 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота ва онанинг ўлимидан сўнг, агар улар тақсимламаган бўлсалар, мерос ўғил ва қизларга тенг бўлинадими?

Ота ва она тирик вақтида тақсимланган нарса мерос бўлмайди. Балки ҳадия ҳисобида, хида ҳисобида бўлади. Мерос бир киши ўлганидан кейин ортидан қолган мулк ва шу мерос бўлади. Меросни тақсимлашда ўғил қизларни ҳаққи орасида фарқ бор, бир ўғилга икки қизни ҳаққи берилади, Қуръони каримда буни "ҳар бир эркакка икки аёлнинг хиссасича мерос берилади". Бу ерда шариат Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло буюк бир адолатни ўрнатган. Исломгача бўлган даврда ва ҳозир ҳам кўпчилик юртларда қизларга мерос бериш мутлақо йўқ бўлган. Исломда аёл шахсини улуғлаш борасида уларга мерос беришда ҳам жорий қилинган. Лекин, мерос беришда адолат бўлишини юзасидан гапирилган. Ота-онани тириклик вақтида боқиш, уларга қараш, уларнинг хизматининг қилиш, ўлганларида кўмиш, бошқа сарф-ҳаражатларини қилиш ҳамма-ҳаммаси ўғилга юкланади. Шу билан бирга ўғил уй тутиш маъносида, уйланганда маҳр бериш, тўй қилиш, уни нафақасини бериш маъносидаги масъулиятларга ҳам жавобгар шахс ҳисобланади. Шу жумладан, опаси,синглисини ҳожат тушганда боқиш, кийинтириш, нафақа билан таъминлаш ҳам ўша ўғилнинг вазифаси ҳисобланади. Энди аёл киши, опа-сингил ўтган одамни, ота-онанингни қизичи, у қизлик пайтида отасининг қарамоғида бўлади. Турмушга чиққандан кейин барча сарф-харажати эрининг зиммасида бўлади. Ва турмушга чиқаётган пайтидан маҳр олади, тўй, ҳадялар, совғалар олади. Ундан кейин ҳам ҳеч қандай сарф-ҳаражат қилиш масъулияти уларда йўқ. Ана шу маъноларни эътиборга олиб бизни шариатимизда ота-онадан кейин қолган ўғил қизларга мерос тақсимлашда бир ўғилга икки қизнинг хиссаси бериш жорий қилинган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи мукаррамада, Робитанинг биносида, 1412 ҳижрий сана 5Шаъбон давоми...

3327 16:14 / 27.04.2016
САВОЛ Шомда мизғиб олиш мумкин эмаслиги ҳақийқатми ёки ириммиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Баъзи китобларда айтилишича, айнан шомга яқин пайтлар жин ва давоми...

2788 21:47 / 25.04.2016
САВОЛ Агар Аллоҳга ишонувчи отаонанинг қиз фарзанди Аллоҳ буюргандек сатрланишни истаса, яъни фақат юзи ва икки қўлининг билагидан очиқ бўлишини ҳоҳлаб Шундай давоми...

2853 16:00 / 26.04.2016
Турмуш ўртоғим доим ўзим ҳақимда қайғуриб, доим покиза юришимни ёқтирардилар. Саволим тирноқ ҳақида эди, мен тирноқларимни парваришлаб юраман, яъни тозалаб, давоми...

4661 14:23 / 24.04.2016