1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим.

20:16 / 27.04.2016 2786 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало мен муҳтарам савол эгасини 30 кун рўзани тўлиқ тутганлари билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло бошқа рўзадорлар қаторида бу кишининг ҳам рўзасини қабул қилган бўлсин. Бандаларнинг қилган амалларини баҳолаб, «ўқимаганингиз учун рўзангиз қабул бўлмайди» деган кишилар қайси ҳужжат, далилга суянганлари биз учун номаълум. Лекин шуни яхши билиш керакки, барча ибодатлар, барча амалларнинг қабул бўлиши учун асосий шарт иймон–эътиқоддир.
Шу билан бирга мукаллаф бўлишлик, яъни балоғат ёшига етганлик ва ақли-ҳуши жойида бўлишлик шартлари бордир. Бундан кейин ҳар бир ибодатга алоҳида яна қўйиладиган шартлар бўлади. Ана шу шарт-ларга қарайдиган бўлсак, рўза ибодатини қабул қилишга намоз ўқиш шарт этилмаган. Албатта бу дегани, «рўза тутиб, намоз ўқимай юраверса бўлади» деган гап эмас. Лекин билишимиз лозимки, рўза ўзи ало-ҳида фарз бўлган ибодат. У Исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади ва намоз ҳам ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У ҳам Исломнинг беш рукнидан бири, балки диннинг устуни ҳисобланадиган ибодатдир.
Шунинг учун намоз ўқимаслик албатта яхши эмас. Рўзани ўттиз кун ният билан тутган одам учун намозни ҳам ўқимоқлик ниҳо-ятда осон бир иш ҳисобланади. Шунинг учун барча мўмин-мусулмон биродарларга ўзимиз учун фарз бўлган намозни вақтида чиройли қилиб ўқиб юришимиз лозим эканлигини таъкидламоқчимиз. Лекин фиқҳий маънодан гапирадиган бўлсак, Рамазон рўзасининг қабул бўлишига, иншааллоҳ, биз ишонамиз. Парвардигори олам қабул қилган бўлсин. Иншааллоҳ, бундан кейин намозларни ҳам вақтида ўқиб, рўзани ҳам ўрнида тутишни насиб қилган бўлсин. Валлоҳу аълам. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар аёл жарроҳлик йўли билан фарзанд кўрган ва бунинг натижасида хайз кўриш муддати 1 кун бўлиб қолган бўлса китобларда камида 3 кун бўлиши айтилган, қолган икки давоми...

3094 14:51 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Сизга бермоқчи бўлган саволим шундан иборатки, айрим инсонлар бошларига бирор кулфат тушганида дарҳол давоми...

3021 20:48 / 24.04.2016
Ассалому алайкум 1. Ҳозир Москвадаман. Бу ердаги гўшт ва гўшт маҳсулотларга кўнглим тўлмаяпти. Бошқа Дин вакилидан қўй, мол гўштларини олсак шариатга тўғри давоми...

2222 08:14 / 04.06.2020
СаволАссалому алайкум Маълумки алмисоқда барча рухлар Аллоҳга сен бизнинг Роббимизсан деб ваъда берган, лекин дунё оламида ушбу ваъда эсдан чиқади ва давоми...

4770 09:00 / 24.03.2018