1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан

05:00 / 11.03.2017 2810 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: “Менга улуғ обидлардан бирларини васф қилиб беришди. Дарҳол у зотнинг зиёратларига бордим. У зот мендан: “Эй Ибн Саммок, сени бу маконга қандай сабаб келтирди?” деб сўрадилар. Мен: “Сиз ҳақингизда эшитдим. Шунга сизни зиёрат қилгим келди” деб жавоб бердим. У зот: “Мен ҳақимда сенга хабар берган киши сени алдабди. Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, бахтли одам – ҳалокатга дучор бўлишдан олдин озодлик,, бўшлик, хотиржамлик пайтида ҳаракат қилган кишидир” дедилар. Мен бу гапларни эшитиб йиғладим. Энди қайтмоқчи бўлиб турганимда, у зотдан: “Менга бирор юмушингиз борми? Сизга хизмат қилиб, шарафга эришсам?” дедим. У зот: “Бу маконда ўтирган кишининг бирорта одамга ҳожати қолмайди” дедилар. Мен у зотга: “Сиздан, Аллоҳ ҳаққи сўрайманки, дунё ва охиратдаги нарсалардан нимани яхши кўрасиз?” дедим. Бу гапни эшитиб у зот йиғладилар. Кейин: “Ҳеч нарсани яхши кўрмайман. Лекин сен қасам ичиб сўрамаганингда, сенга айтмаган бўлардим. Мен дунё ишидан тоат ила амалга қаттиқ киришишни, ҳаводан узоқ бўлган нафсни ҳамда хавф ва қўрқувга тўлган қалбни яхши кўраман. Охират ишидан эса, Мавлойимдан: “Боравер, сени мағфират қилдим” деган гапни эшитишни яхши кўраман” деб жавоб бердилар”.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Арқонларнинг энг муҳими киндик ичакчаси бўлиб, эмбрион у туфайли тирик туради.Арқонларнинг энг қўрқинчлиси дорнинг арқони бўлиб, у нафас олишни давоми...

2442 23:40 / 03.04.2018
Қуръон ўқиганингда кўзларингга қараш савобини тортиқ қиласан, қулоғингга эшитиш савобини тортиқ қиласан, тилингга эса нутқ савобини тортиқ қиласан.Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг баҳори айла

2563 06:00 / 15.09.2018
Дарров тасдиқлаш ҳам, дарров инкор қилиш ҳам кишининг гўллигидан далолат беради.

2655 08:40 / 08.04.2018
Билганларингнинг ҳаммаси ҳам қалбингга ҳузур бахш этавермайди. Айрим нарсалар ноаниқ қолса гўзалроқ бўлади.

2494 08:20 / 02.11.2017
Аудиолар

120343 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41978 14:35 / 11.08.2021