1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Мазҳабларни инкор қилишнинг ҳукми

09:33 / 29.03.2017 5145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Биров мазҳабларни инкор қилса, уларни ёмон деб ҳисобласа, ҳадис китобларига эргашишни даъво қилса, унинг ҳукми қандай бўлади? У бидаътчи бўладими ёки йўқми?


Жавоб: Мазҳаб эгалари – Абу Ҳанифа бўладими, Шофеъий бўладими, Молик ёки Аҳмадми, ёхуд улардан бошқалар бўладими, мазҳабларини тузишда ва масалаларни ишлаб чиқишда шариатга хилоф қилган эмаслар. Ҳар бирлари тўртта асосий манбага – Қуръон, Суннат, Ижмоъ ва Қиёсга суянганлар. Уларнинг ораларидаги ихтилофлар оят ва ҳадисларнинг маъноларини тушунишда юз берган, холос. Уларнинг бирортаси бу борада таассубга йўл қўймаган ёки қиёсни шариатга муқаддам ҳам қилмаган. Ҳидоят имомларининг барчаси қиёсни шариатдан устун қўйишдан покдирлар. Улардан бирортасига бу айбни нисбат бериш айни ёлғон ва бўҳтондир.

Айрим мутаассибларнинг ҳанафийларни «асҳоб ар-раъй» дейишлари эътибордан соқитдир. Бу ерда қизиқ гап хаёлга келади: «раъй» сўзига кирган «алиф-лом» артикли «аҳдий» бўлиб, дақиқ раъйни билдиради. Яъни ҳақиқатдан ҳам ҳанафийлар дақиқ, нозик раъй соҳибларидирлар!

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний Шофеъий ўзининг «Мажмаъул муассас фил мўъжамил муфаҳрас» асарида: «Ҳанафий мазҳабида бизнинг мазҳабимизда учрамайдиган мустаҳкам асосга эга қоидалар бор», деб иқрор бўлган. Аллоҳ таоло ўз мазҳабида мустаҳкам бир зотнинг тилидан ҳанафийликнинг гўзаллигини васф қилдириб қўйди. Лекин буни кўпчилик тушунмай келмоқда.

Хуллас, мазҳабларнинг бирортаси оят ва ҳадисларга, ижмоъ ва қиёсга мухолиф эмас. Ҳар бир масаланинг асли мана шу тўрт нарсадан биридадир. Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий «Инсоф фий баяни сабабил-ихтилоф» асарида ёзади:

«Ушбу қоидаларга кўра фиқҳнинг асосини қурдилар. Ўзларидан олдин сўз юритилмаган, лекин уларнинг замонларида вужудга келган бирорта масала бўлса, бу борада марфуъ-муттасил ёки мурсал, ёхуд мавқуф бўлган саҳиҳ ё ҳасан, ёки эътиборга лойиқ ҳадисларни топдилар. Икки шайхнинг (Абу Бакр Сиддиқ ва Умар Форуқ разияллоҳу анҳумо), бошқа халифаларнинг, шаҳарларнинг қозилари ва фақиҳларининг хабарларини изладилар. Ёки ўша ҳадис ва хабарларнинг умумийлигидан, ишорасидан ёхуд тақозосидан истинбот қилдилар. Шу суратда Аллоҳ уларга суннатга амал қилишни осон айлади». 

Демак, юқоридагилардан маълум бўлдики, тўрттала мазҳабни инкор қилувчи ёки уни ёмон деб билувчи одам агар тўрт мазҳабнинг шариатга мувофиқлигини билиб туриб ва шунинг учун уни инкор қилса ёки ёмон санаса, кофир бўлади. Чунки бу билан у динни хор қилган ва инкор этган бўлади.

Тўрт мазҳаб шариатга ва ояту ҳадисга хилофдир, де-ган эътиқод билан уларни инкор қилувчи киши эса хато-кордир. Биз бу эътиқоднинг хато эканини юқорида зикр қилдик.

Яхшилаб тушуниб олишимиз лозимки, агар мужтаҳид имомлар масалаларни таҳқиқ этиб, истинбот қилиб, тартибга солмаганларида, бутун олам зулматда ва гумроҳликда қолган бўларди, шариатнинг ҳукмларидан ҳеч ким тўла хабардор бўла олмасди. Чунки шариат ҳукмларининг кўпчилиги далилларнинг зоҳиридан ис-тинбот қилинмайди. Шундай экан, мазҳабларни ёмон деб билиш эҳсонга ношукрликнинг айнан ўзгинасидир.

Ҳадис китобларига эргашиш даъвосига келадиган бўлсак, агар даъвогар саҳиҳни ҳасандан, ҳасанни заифдан, носихни мансухдан ажрата оладиган бўлса, оят ҳамда ҳадис ва осорларнинг (саҳобалардан ривоят қилинган хабарларнинг) маънолари шарҳидан ўтган муҳаддисларнинг даражасида хабардор бўлса, ундан ташқари, ҳадис ва бошқа китобларга тааллуқли бўлган барча зарурий фанлар бўйича билими етарли бўлса, ундай киши мақтовга сазовордир. Лекин аниқки, бизнинг замонамизда бундай кимсанинг топилиши анқонинг уруғини топиш билан баробардир. Ҳижрий саккизинчи юз йилликкача бу сифатлар билан тавсифланадиган зотлар кўпчиликни ташкил этарди. Шундан сўнг, тўққизинчи юз йилликда Аллома Жалолиддин Суютий ҳофиз – ҳадисшуносларнинг охиргиси бўлдилар. Ўнинчи юз йилликда ҳам айрим олимлар – Али Қори, шайх Абдулҳақ Деҳлавий кабилар изма-из муҳаддис бўла олдилар, лекин улар ҳам ўзларидан олдингиларнинг мартабасига ета олмадилар. Шундан буён, то ҳозиргача ҳадиснинг саҳиҳини ҳасанидан, ҳасанини заифидан, носихини мансухидан ажрата оладиган ҳақиқий, том маънода моҳир олим у ёқда турсин, умуман, ҳадис илмини чуқурроқ тушунадиган бирорта кимса учрамади. Аллоҳ хоҳласагина бизнинг замонамизда учраши мумкин.

Муҳаддис деб «Сиҳоҳи ситта»ни дарс қила оладиган, умумий маънодаги ҳадиснинг мақсадларини тушунтира оладиган кимсага айтилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! 

«Кашфуз-зунун» соҳиби Ҳожи Халифа аллома То-жиддин Субкийдан бундай нақл қилган:

«Билгинки, замонамиздаги ҳадис илмида назари қосирлар «Машориқул анвор»ни бирров қараб чиқиб ёки Бағавийнинг «Масобеҳ»ини кўриб, муҳаддислар даражасига етиб қолдим, деб ўйлайдилар. Буни улар ҳадисга жоҳилликлари сабабли қиладилар. Агар биров бу икки китобни тўла ёд олса, бу икковига бир қанча ҳадис матнларини қўшган бўлса ҳам, игнанинг тешигидан туя ўтмагунча ҳадисшунос бўла олмайди.

Замона аҳли «Ниҳоя»гача ўқиганни ўзларича муҳаддислар муҳаддиси, Ибн Асийрнинг «Жомеъул усул»и билан шуғулланган кимсани эса аср Бухорийси, дейдилар. Агар бунга қўшимча равишда у Ибн Салоҳнинг «Улумул ҳадис» асарини, Нававийнинг «Тақриб»ини ёд олган бўлса ҳам, у муҳаддислар марта-басига етиб борган бўлмайди. Муҳаддис дегани муснад-ларни, «Илал» китобларини, асмоур рижол фанини, олий ва нозил ҳадисларни таниган, шу билан бирга, жуда кўп ҳадис матни тўпламларини ёд олган, олтита саҳиҳ ҳадислар тўпламини ўқиб, эшитган, «Муснади Аҳмад», «Сунани Байҳақий», «Мўъжами Табароний»ларни тўла ўқиб чиққан, бунга қўшимча равишда, ҳадис жузларидан мингта миқдордаги жузларни қўшган кимса бўлади. Бу ҳам муҳаддисликнинг энг паст даражасидир».

Ҳижрий ўнинчи юз йилликдан олдин яшаб ўтган Ал-лома Тожиддин Субкий раҳматуллоҳи алайҳининг дав-ридаги ҳолат шундай бўлса, бизнинг замонамизнинг ҳолига нима дейиш мумкин?!

Бизнинг давримиздаги ўзларини мазҳабларни янги-ловчи деб билиб, ҳақ мазҳабларни бекорга чиқарадиган «муҳаддис»лар барчани гумроҳ қилувчилардир. Маса-лан, улар ҳанафий мазҳабидаги ёки шофеъий мазҳабидаги қайсидир масалани «Сиҳоҳи ситта»дан топмаса, «Имом Абу Ҳанифа ёки имом Шофеъий бу масалани ҳадисга хилоф равишда айтган», дейдилар. Ҳадис фани «Сиҳоҳи ситта» билан чегараланиб қолмаганини тушунишни ҳам истамайдилар. Ҳолбуки, ҳадис китоблари беҳисоб ва беададдир. «Сиҳоҳи ситта»га суянилмаган бўлса, унинг асли бошқа ҳеч бир китобда йўқлигини билдирмайди.

Валлоҳу аълам биссавоб ва индаҳу илмул Китоб!


Абдулҳай Лакнавий. «Мажмуатул фатово». 1-жилд. – Лакнав: Юсуфий, 1907. – Б. 20-22.

Таржимон: Ҳамидуллоҳ Беруний.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда Ислом дини дунё бўйлаб кенг тарқалди. Турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, давоми...

5122 20:45 / 24.04.2018
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни улуғ имом, катта имом деб номлайди. Ҳақиқатда ҳам у киши бунга сазовор давоми...

5180 16:15 / 28.03.2017
Ҳанафийлик мазҳаби уламолари мазкур мазҳаб фиқҳидаги китобларнинг даражаларини ривоят қуввати, келтирилган масалалар кучи ҳамда муаллифнинг илмий салоҳиятига давоми...

3726 16:11 / 28.03.2017
Тахриж ва таржиҳ иккита фикҳий атама сифатида суннийлик мазҳабларида эркин ижтиҳод даври мужтаҳидлар давридан кейин, айниқса, охирги давр фақиҳлари томонидан давоми...

2876 16:09 / 28.03.2017
Аудиолар

118743 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40704 14:35 / 11.08.2021