1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Маккорлик ва масхара қилиш Аллоҳнинг сифатлариданми?

20:40 / 22.04.2017 4386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11- савол. Қуръонда Аллоҳни "маккорларнинг энг яхшиси" деб аталган. Бундан ташқари У одамларни "масхара қилади", устларидан "кулади" дейилади. Наҳотки масхара қилиш ва устидан кулишдек сифатлар Аллоҳга тўғри келса, мусулмонларда Худонинг ўта одамсифатлиги ва Антропоморф эканлиги шунда яширин эмасми, яна Унга инсоннинг унча яхши бўлмаган сифатлари берилади?

11- жавоб. Қуръонда Аллоҳнинг 99 исми, шунингдек Унинг кўплаб сифатлари айтилади, лекин Аллоҳнинг "маккор" "истеҳзо қилувчи" каби сифатлари Қуръонда йўқ. Муаммо шарҳлашда ва бошқа тилларга таржима қилишда пайдо бўлган. Ушбу икки оятни кўриб чиқамиз.

1)  "Улар имон келтирганларни учратсалар, имон келтирдик дерлар, шайтонлари  билан холи қолганда эса биз сизлар биланмиз, фақат истеҳзо қиляпмиз холос, дерлар. Аллоҳ уларни итеҳзо қиладир ва туғёнларида довдирашларига қўйиб берадир" (2:14-15).

Умумий маънога қараганда гап мунофиқлар тўғрисида кетяпти, улар ўзларини мусулмонлардек  кўрсатадилар-у, лекин аслида улар мушриклардир. Мусулмонлар юзига ёлғонни айтиб, ўзлари бир-бирлари билан ва бутлари орқали сиғинадиган жинлар билан қолишганларида, худолари олдида ўзларини оқламоқчи бўлиб биз мусулмонлар устидан истеҳзо қиляпмиз дейдилар. Истеҳзо сўзи рус тилига Крачковский томонидан муносиб таржима қилинмаган. Мазах қилиш масхара қилиш  кабидир,  унда  объект ўзида хорланиш, сезади ва кўнглида қайғу пайдо бўлади. Масхара қилишнинг асл маъноси ҳам шу хорлашни  ошкора кўрсатишдир, лекин Қуръондаги матн бўйича ҳаммаси аксинча - мунофиқлар ўзларини мусулмонлар кўз олдида тақводор мўмин кўрсатадилару, орқадан мусулмонлар устидан истеҳзо қилиб худди аҳмоқлар устидан кулгандек кулишади. Бу истеҳзо учун ўзини бошқача тутиш, бундай ҳолатга  русча насмехаться масхара қилиш тўғри келарди. Чунки кўринишга ўзида бўлмаган нарсани кўрсатиш мумкин лекин орқадан мусулмонларни такаббурлик билан қоралаб ва устларидан кулиб - гуёки мана биз уларни қандай алдадик, аслида биз шайтонлар билан, Аллоҳ билан эмас дейдилар.

Мана мунофиқларнинг амалларига жавоб: "Но обратит Аллах насмешки против них" (Аллоҳ  истеҳзоларини ўзларига қарши қайтарди) (В Порохова таржимаси бу оятга нисбатан энг тўғри таржима) Аллоҳ уларнинг истеҳзоларини ўзларига қарши қайтаради. Бу маънони қуйидаги машҳур мақолдан тўлароқ тушуниш мумкин: кулганда ичида охирида кулган яхшироқ, мунофиқларнинг кулиши яхши эмас.

2) Бошқа оят Исо ас тарихларини тасвирлайди;

"Албатта, Аллоҳ  менинг роббим ва сизнинг Раббингиздир. Бас Унга ибодат қилинг: Бу тўғри йўлдир дейди. Исо улардан кофирликни сезиб қолганда:"Кимлар Аллоҳ йўлида менга ёрдамчи бўлади?-деди. Ҳаворийлар:" Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз, Аллоҳга имон келтирдик ва бизнинг мусулмонлигимизга гувоҳ бўл"-дедилар. Эй, Раббимиз сен туширган нарсага имон келтирдик ва Пайғамбарга эргашдик. Бас бизни гувоҳлик берувчлвр қаторига ёзгин". Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам  макр қилди. Аллоҳ макр қилгувчиларнинг "зўри"дир" (3:51-54).

"Макр"сўзи ўз-ўзидан факат салбий маънони  билдирмайди. У маълум бир матн орасида салбий маъно касб этиши мумкин. Черков ишлатадиган қадимий славян тилида макр-хитрост сўзи Исога нисбатан сифат  маъносида ишлатилади. "В ирмосе 7 гласа воскресного канона" (православ қўшиғи)да шундай сўзлар бор: Нетления искушением рождавшая и Всехитрецу Слову плот взаимодавшая". Бу Исонинг онаси Марямга мурожаат қилинган дуода, уни ҳомилани барчани Макр Қилувчи Сўзга омонатга берган деб аталади. Бу сўзлар остида православ илоҳиётчилари, Масиҳ  дўзахга кириб шайтонни алдади деган маънони кўзда тутадилар.

Дъякон Андрей Краев "Таинство искупления" асарида бундай тафсир ҳақида ёзади: "Голгоф сирини бошқача тушунтириш ҳаракатлари бўлган эди. Улардан бири баъзи бир маънода чуқурроқ ва ўта қўполроғи алданган ёлгончи ҳақида. Масих овчига ўхшатиляпти..." Сўнгра Кураев яна бир Пятидесятница кечаси 3-дуоси черков хизмат матнини келтиради, унда ҳатто Исони ёлғончи деб келтиради:"Начало злобного глубинного змия богомудростным льщением уловивий.”

Шунга қарамасдон маккорлик фақат табиий нуқсонлари-ахборот ва куч етишмаслигини гуёки бошқа "айланма", ўзига хос, барча учун кутилмаган йўллар билан бартараф қилишни истайдиган яратилган махлукларнинг сифатидир. Яратганга, барча нарсани Билувчи, барча нарсага Қодир зот учун бу тушунча мақбул эмас.

Унда нега Қуръонда бир томондан Аллоҳга нисбат берилгану, лекин бошқа томондан Унинг сифатлари бўлмаган сўзлар ишлатилган? Бу саволга Ўзбекистонлик машҳур илоҳиётчи шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жуда чиройли жавоб беради. "Араб тили қоидаларида "мушокала" деган қоида бор. "Мушокала"нинг луғавий маъноси -шаклда ўхшаш бўлишдир. Балоғат қоидалари бўйича маънолари ҳар хил бўлган баъзи бир ишларга нисбатан бир хил сўзларни ишлатилиши  "мушокала" дейилади. Макр, айёрлик деб таржима қилинган  "макр" сўзи, тадбир деб ҳам таржима қилиниши мумкин. Исроил ўғиллари  "макр- хийла" тадбирларини фикр қилиб, Исога қарши  ўзларича режа қилдилар, лекин Аллоҳ уларнинг қаршисига Ўз режасини, Ўз ҳисоб китобини , Ўз тадбирини барпо  қилди. Аллоҳнинг режаси одам ўйлаганидек макр эмас, чунки Беҳожат зот Ўз ҳоҳишини амалга оширишда бирор бир қўшимчага муҳтож эмас, У улуғ ва покиза зотдир, унинг ҳоҳишлари албатта дақиқада қаршиликларсиз амалга ошади.

Аллоҳ Ўзига нисбатан "макр" сўзини мушокала қоидасига биноан ишлатди, яъни бу улуғ ҳақ зотнинг кичик ва хор нарсага солиштирилиши Исо ас душманларининг ҳар бир нарсани Билувчи ва ҳар бир нарсага Қодир зот иродасига қарши жоҳилларча макр қилиб, тузган режаларини бекор эканини билдириш учундир". 

Шундай килиб макр, истеҳзо, масхара қилиш Аллоҳга хос бўлмаган сифатлардир, бу ва бунга ўхшаш сифатлар фақат яратилган махлуқларга хос бўлиши мумкин. Мунофиқлар  мусулмонлар устидан кулиш учун ва уларни ўзларидан паст ҳисоблаб ишлатган макр ва истеҳзолари, ҳақиқатда ўз устиларидан кулиш бўлиб чиқди, чунки уларнинг Барчани Бошқариб Турувчи ва Барча Нарсага Қодир зотнинг ҳоҳишига қарши ҳисоб китоб ва режалари кулгилидир. Бу борадаги Аллоҳ сўзларининг маъноси: энг зўр инсоний макр ва ҳисоб китобдан Аллоҳ беҳад, беқиёс юқоридир ва Уни алдашга уринишни У шу ишни қилаётганларга қарши зарарга айлантириб қўяди.


Али Вячесла Полосин


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
8савол. Мусулмонлар Муҳаммадни бегуноҳ тасвирлашади, ва унга ҳар бир нарсада эргашишини талаб қилишади, шунингдек шафқатсизликда ҳам. Лекин Қуръонда Муҳаммад давоми...

3274 20:38 / 22.04.2017
11 савол. Қуръонда Аллоҳни quotмаккорларнинг энг яхшисиquot деб аталган. Бундан ташқари У одамларни quotмасхара қиладиquot, устларидан quotкуладиquot дейилади. Наҳотки давоми...

4386 20:40 / 22.04.2017
27савол. Сизлар қандай қилиб жиддий равишда Аҳмад Дидоднинг Инжилдаги Муҳаммад китобидан далил келтирасизлар. Инжилни тафсир қилиш бўйича бутун бир фан бор ва давоми...

5339 20:54 / 22.04.2017
3савол. Биз ҳақиқатда 7 та хил қуръон бўлган, фақат Пайғамбар вафотидан кейин одамлар ўзларича улардан битта умумий қуръон қилишди, деб ўқидик. Пайғамбар замонида давоми...

3723 20:35 / 22.04.2017
Аудиолар

118804 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40754 14:35 / 11.08.2021