1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Махсус дуолар ҳақида - ҳар бир манзилга тушиш дуоси

19:19 / 21.03.2018 10146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4656. Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу бикалиматиллаҳит-тааммаати мин шарри маа холақа» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳар бир жойнинг Аллоҳ таолонинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган аҳолиси бўлади. Шунинг учун сафарда бирор жойга тушган одам «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳини сўрайман» деган маънодаги дуони ихлос билан бир неча марта ўқиб қўйиши лозим.

4657. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар қилганларида кеч кириб қолса, «Эй ер! Менинг Роббим ҳам, сенинг Роббинг ҳам Аллоҳдир. Аллоҳдан сенинг шаррингдан, сендаги нарсаларнинг шарридан, сенинг ичингда халқ қилинган нарсаларнинг шарридан ва сенинг устингда юрадиган нарсаларнинг шарридан паноҳ сўрайман.

Аллоҳдан шердан, катта илондан, (кичик) илондан, чаёндан, диёрни маскан тутганлардан ва ҳар бир волид (иблис) ва валаддан (унинг болаларидан) паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу дуони ҳам ўрганиб олиб, вақти келганда ўқиб юрмоқ керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Балони даф қилади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф давоми...

1176 10:38 / 25 март
Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.Маъноси .Эй Раббимиз Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин,.Имом Бухорий ривоят қилган давоми...

2311 09:00 / 17.01.2023
Эй дўстим, қаранг, ўлим келмасдан олдин ишларингизни ислоҳ қилиб олинг. Чунки сиз қачон ўлим келиб қолишини билмайсиз. Билингки, умр оз, ҳасрат эса узоқдир. Эй давоми...

3564 16:00 / 19 февраль
Ёрқинжон қори Фозилов раҳимаҳуллоҳ суҳбатларидан Мавлоно Румий .Маснавийи маънавий, асарларида Ҳиндистонни фатҳ қилган Ғазнавийлар салтанати ҳукмдори Маҳмуд давоми...

2596 10:00 / 08.06.2023