1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Мағфират ҳақида мухтасар рисола (танловга)

17:07 / 19.04.2017 2635 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”.

Ҳадисдан

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Улуғ марҳамат ва мағфират соҳиби бўлган, Ўзидан бошқа гуноҳларни мағфират қилувчи зот бўлмаган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду-санолар бўлсин!

Умматларига тавба ва истиғфор сабоғини таълим берган суюкли Пайғамбаримизга чексиз салом ва саловотлар бўлсин!

Барча нарсада бизларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилишни таълим берган саҳобаи киромларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин!

Салафи-солиҳийнларга шараф билан эргашиб, Қуръон ва Суннат таълимотларига амал қилишда барчага ўрнак бўлган уламо ва машойихларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!

Қуръон ва Суннат таълимотларини мусулмонларга етказишда шараф билан хизмат қилаётган уламоларимизни Аллоҳ таоло саломат қилсин! 

Азиз диндош биродарим! Сарлавҳадан билиниб турибдики, биз барчамиз учун зарур ва фойдали бир мавзуда сўз юритишни ният қилдик. Бу шундай мавзуки, барчамиз унга муҳтожмиз. Ҳамма ҳам хато ва гуноҳдан ҳоли эмас. Гуноҳлари кечирилиб, Аллоҳ таолонинг мағфиратига сазовор бўлишни истамайдиган мўмин бўлмаса керак.

Мўмин банда ҳаётлик чоғида билиб-билмай, яширин ва ошкора ёки мажбурликдан бирор хато ёҳуд гуноҳни қилиб қўяди. Сўнгра, хатосини тан олиб, Аллоҳдан кечирим сўрайди. Гуноҳлари номаи аъмолидан ўчирилишини, ўзи эса қилиб қўйган хатосининг дунё ва охиратдаги уқубатидан халос бўлишни истайди.

Муқаддас Ислом динида шундай ибодат турлари борки, уни сидқидилдан, ихлос билан адо қилган банданинг гуноҳлари кечирилиб, улкан ажр-савобларга мушарраф бўлади.

Уламоларимизнинг шундай таҳсинга сазовор хизматлари борки, динимиз таълимотларини тартибга солиб, китобларда тарқоқ ҳолда келган масалаларни жамлаб, алоҳида китобларга йиғишган. Муҳаддис, мужтаҳид ва машойихларимиз ана шундай шарафли хизматни аъло даражада уддалашган.

Биз ҳам ўтмиш уламоларга эргашиб, устозлардан таълим олган илм ва тажрибаларимизни сарф қилиб, динимиз тарғиб қилган, уларни ихлос билан бажарган мўминнинг гуноҳлари кечирилиб, Аллоҳ таолонинг мағфиратини жалб қиладиган ибодат ва амалларни бир мавзу остига жамлашни ният қилдик.

Қуръон оятлари, ҳадиси шариф ва уламоларимиздан ривоят қилинган асарларни келтириб ўтиб, ўқувчига осон ва тушунарли бўлиши учун ёзилажак сатрларни мухтасар қилдик. Яхши ният билан унга “Мағфират ҳақида мухтасар рисола” дея ном бердик.

Қуйида ёзилажак сатрларда ўзингиз ва динингиз учун фойдали илмни топсангиз, буни Аллоҳнинг тавфиқ ва марҳаматидан, деб билгайсиз. Хато ва камчиликларини эса биз ожиз бандадан, деб билиб, хато ва камчиликларимиз афвини сўраб, хайрли дуо қилгайсиз, деган умидимиз бор.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умр тақсим қилувчи Аллоҳ..Ўлим бизга ўздан яқинроқ.Минг кутганинг келмай қолар гоҳ,Ўлим бевақт келмайди бироқ.Насиб қилмас баъзан йиғганинг,Дунёни деб ҳеч урмагин давоми...

4174 17:14 / 19.04.2017
Аллоҳ борлигига келтиргансан иймон.Лек ўз ҳолингга асло назар солмассан.Билгинки, Аллоҳга қул эрур инсон.Нечун қулликни зиммангга олмассанБуюрилган бир кунда давоми...

4206 17:24 / 19.04.2017
1китобУшбу китобдаbull Ато ибн аби Рабоҳbull Омир ибн Абдуллоҳ атТамимийbull Урва ибн Зубайрbull Ар Робеъ ибн Хусаймbull Иёс ибн Муовия алМузанийbull Умар ибн давоми...

4206 16:30 / 19.04.2017
М.А. Аскаров, IV курс, Южно Российский Университет Экономики и СервисаИ.В. Борисенко ndash научный руководитель, к.ф.нВведениеСогласно ст. 1 Федерального закона 132ФЗ давоми...

4599 17:08 / 19.04.2017
Аудиолар

120089 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41759 14:35 / 11.08.2021