1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур

17:48 / 22.02.2018 3798 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир.

Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги илоҳий таълимотларини қамраб олган Китобини – Қуръони Каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун нозил этди.

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур».

Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Инсон ҳаётининг ҳамма соҳаларида уни энг тўғри йўлга йўллайди. Қуръони Карим ҳидояти ақийда, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони Карим инсоннинг ўзига, Роббига, бошқа инсонларга ва уни ўраб турган турли махлуқотларга нисбатан алоқаси қандай бўлишининг энг тўғри йўлини кўрсатади.

Қуръони Карим инсоннинг бу дунёдаги ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий ва сиёсий ҳаётини энг тўғри йўлга бошлайди.

Қуръони Карим ҳидояти ҳаммани охират саодатига бошловчи энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони Каримдан ўзга тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ҳеч бир китоб, мафкура, тузум ва дастур йўқдир. Фақат Қуръони Каримгина энг тўғри йўлга ҳидоят қила олади. Чунки борлиқни яратган Зот ҳам, борлиқда инсонни Ўзининг халифаси қилиб яратган Зот ҳам Аллоҳдир. Борлиқ Аллоҳнинг махлуқи, инсон Аллоҳнинг бандаси, Қуръон эса Аллоҳнинг дастури. Аллоҳ Ўзи яратган бандасини Ўзи яратган борлиқда Ўзи нозил этган Китобига амал қилиб яшасагина, икки дунё саодатига эриштиради. Аллоҳ яратган борлиқда Аллоҳ яратган инсон Аллоҳ нозил қилган Қуръондан ўзга энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи нарсани икки дунёда ҳам топа олмайди. Шу билан бирга, Қуръони Карим

«...ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир».

Демак, фақат мўмин бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди, яхши амаллар ҳам бўлиши керак. Шунингдек, яхши амалларнинг ўзи ҳам кифоя қилмайди, иймон бўлиши керак. Бу умумий қоида. Иймонсиз яхши амал ва яхши амалсиз иймон бўлмайди.

Бу умумий қоиданинг акс томони ҳам бор:

 Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга – ўшаларга аламли азобни тайёрлаб қўйдик.

Иймонсизлик тўғри йўлдан адашишдир. Тўғри йўлдан адашганлар ҳеч қачон мақсадларига ета билмайдилар. Аввало, бу дунёда мақсадга эриша олмайдилар. Чунки уларнинг иймони йўқ, энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи Қуръони йўқ. Шунингдек, охиратда ҳам мақсадларига эриша олмайдилар. Бу ҳам иймонлари йўқлиги, энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи Қуръонлари йўқлигидандир. Натижада улар ўзларини турли йўлларга урадилар. Ҳавойи нафслари айтган кўйларга тушадилар. Ўзларига нима фойда ва нима зарарлигини билмай, турли ҳолатларга гирифтор бўладилар.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
84. Ва Мадянга биродарлари Шуайбни юбордик. У .Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчовни ва тортишни камайтирманглар. Албатта, мен давоми...

3645 05:00 / 23.01.2017
Уламолар мусҳаф расмининг сақланишидаги бир қанча фойдаларни ҳам зикр қилганлар.1.Юқорида зикр қилинган хатар ва зарарлардан омонда бўлиш.2.Ислом умматининг давоми...

2357 13:00 / 20.11.2021
Имом Абдуллоҳ ибн Омир ибн Язид ибн Тамим ибн Рабиъа Яҳсубий. У киши ҳижрий 8 йилда таваллуд топиб, 118 санада вафот этган. Имом Ибн Омир раҳматуллоҳи алайҳининг давоми...

3256 13:00 / 22.12.2020
Қуръони Каримни энг тези уч кун, кўпи билан бир ойда бир хатм қилиш тавсия этилган. Айрим уламолар хатм муддати бир ойдан ошиб кетиши макруҳ дейишса, айримлари қирқ давоми...

14651 16:08 / 22.05.2018
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021