1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қироат қилишда зарур амаллар

15:00 / 21.04.2019 6489 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим ўқишлик инсонни ҳар тарафлама тарбиялаб, ундан бу дунёда нима талаб этилишини яққол кўрсатиб беради. Аллоҳ таолонинг сўнгги Каломини тиловат қилишлик намоз, закот, рўза ва ҳажни мукаммал адо этишга сабаб бўлади. Аллоҳ таолонинг Каломининг таъсири қорига тўла таъсир этиши учун қироат пайтида қуйидаги ботиний ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади:

1.Қуръони Карим оятларининг маъносини англашлик. Бу Калом илоҳий каломдир. Аллоҳ таоло яратган махлуқотларига Ўзининг каломини тушунарли тилда юбориб, ўз раҳмати ва марҳаматини ифода этган.

2.Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис қилиш. Тиловатдан олдин банда ўз Эгасининг нақадар буюк қудрат соҳиби эканини тушуниб олиши керак. У инсон сўзлари эмас, балки Улуғ Зот Каломини ўқияпти. Қуръони Карим оятларининг ҳар бирида улкан ҳикмат борлигини англаб олиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Аллоҳ таоло ўз Каломида марҳамат қилади: «Уни фақат покланганларгина ушлайдилар» (Воқиъа сураси, 79-оят). Фақат пок қалб эгаларигина Аллоҳ таоло ва Қуръони Каримнинг буюклигини ҳис қила олади.

Қуръони Карим қироатига бутун қалби билан киришиш ва бошқа фикрларга чалғимаслик. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй Яҳё, китобни қувват-ла ол!» (дедик). Ва унга гўдаклигидаёқ ҳикматни бердик» (Марям сураси, 12-оят). Яъни, қироатга жиддий кириш. У Китобни иштиёқ билан қўлга олди ва бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламади. Қиёмат ҳақидаги оятларни ўқишлик бандани ўша кундаги улкан ҳодисаларнинг бевосита иштирокчиси бўлишини эслатиб туради.

Мусулмон иймонли кишилар ҳақидаги оятларни ўқиётганда Аллоҳ таолога ўзини ҳам ушбу кишилар билан бир сафда қилишини сўраб дуо қилиши керак. Кофирлар ва гуноҳкорларга шиддатли азоблар борлиги ҳақидаги оятларни ўқиётганда эса, бу хабарлар мусулмонларга ҳам тегишли эканлигини унутмаслик керак, чунки фарзларга беэътиборлик ва лоқайдлик динсизликка олиб боради. Аллоҳ таоло бизни Ўзи бундай кулфатдан асрасин! Эътиборимизни бир жойга жамлашлик юқоридаги икки амални тўла бажаришлик оқибатида келиб чиқади: Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис қилиш ва Унинг Каломининг мазмунини тўла англаш.

3. Ўқилган оятлар ҳақида фикр юритиш. Эътиборни бир жойга жамлашдан сўнг, ўқилган оятлар ҳақида фикр юритиш керак. Қироатдан мақсад, фикр юритишдир. Шунинг учун Қуръони Каримни қисмларга бўлиб ўқиш тавсия этилади. Боиси ўқилган оятлар устида фикр юритиш имкони бўлади.

Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Тушунмасдан фарзни бажаришликда ва фикр юритмасдан Қуръон ўқишда яхшилик йўқдир”. Агар чуқур ўйлашлик учун оятни қайта ўқишлик керак бўлса, албатта шундай қилишлик керак. Ривоят қилишларича, Абу Сулаймон ад-Дороний: “Мен бир оятни тўрт ёки беш кеча қироат қиламан, ва, агар бу оят ҳикматини тушуна олмасам, кейинги оятни ўқишни бошламайман”, деб айтган.

4. Қироат қилаётган оятда нима ҳақида гапирилаётганини тушуниб олиш. Қуръони Каримда Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатлари, набийлар ва пайғамбарлар, кофирларга жазолар, жаннат ва дўзах ҳақида сўз боради. Сўнгги Китобда кўплаб мурожаатларни учратиш мумкин. Улар ўзида буйруқлар, тақиқлар, жазолар ва ваъдаларни жамлайди. Бундан ташқари, Қуръони Карим суралари ва оятлари ўртасида ўзаро узвий боғлиқлик бор. Бир сурага тегишли оят бошқа бир суранинг оятини изоҳлаб келади. Ўз ўрнида келтирилган ҳикматларни тўғри тушуна олиш керак. Бунинг учун Қуръони Карим тафсирларидан фойдаланишни, уламолардан маслаҳат олишни ва Қуръон илмлари билимдонларидан илм олишни тавсия қиламиз.

5. Қуръони Каримни тўғри тушунишликка халақит берадиган барча тўсиқларни бартараф этиш. Қуръони Карим илмини олишдаги энг катта тўсиқлардан бири бу − гуноҳларда бардавом бўлиш. Дунёга ҳаддан ортиқ муҳаббат қўйишлик Аллоҳ таоло Каломини англашдан чалғитувчи омиллардандир. Бу гуноҳлар қалбнинг қорайишига сабаб бўлади. Аксарият инсонлар ушбу қалб касаллигига чалинган. Инсоннинг нафси ҳакалак отгани сари, у Қуръони Карим каломларидан узоқлашиб бораверади. Дунё ҳавасидан четланган сари эса, банда Илоҳий Каломни яхшироқ англайверади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган, сўнгра ҳидоятда юрганларни кўплаб мағфират қилувчиман. Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган, сўнгра ҳидоятда юрганларни кўплаб мағфират қилувчиман» (Тоҳа сураси, 82-оят). Албатта, мағфиратга эришиш учун тавба қилиш, тўғри юриш ва солиҳ амалларда бардавом бўлиш керак. Аллоҳ таоло огоҳ этади:  «Аср» «Аср билан қасам. «Аср» Албатта, инсон зиёндадир. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно» (Аср сураси, 13-оятлар). Бу сурани ўқигач, мусулмон ўз вақтини тўғри тақсимлаши, солиҳ амалларни қилишга кўпроқ эътибор бериши, сабр қилиши, ўзига ва яқинларига ёрдам бериши керак. Акс ҳолда, у бу фоний дунёда ҳам, боқий дунёда ҳам, манфаатли умр кўрмайди.

Мусулмонлар Қуръони Каримни тиловат қилиб, оят маъноларини тўғри тушуниб, ўз ҳаётларига тадбиқ қилганларида Ислом цивилизацияси ривожланишининг ўз чўққисига эришганига тарих яққол гувоҳдир. Шундай экан, биз ҳам аждодларимизга  муносиб ўлароқ Илоҳий Калом оятларини ўз ҳаётимизга тадбиқ қилишда жидду жаҳд  қилайлик.

Абдулатиф Иргашев 

таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Абу Касирдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг ўлим соати келгач, у йиғлади. .Нимага йиғлаяпсиз, эй мўминларнинг амири Сиз туфайли Аллоҳ кўп давоми...

1431 08:02 / 15.04.2020
Динимизга, азалий урфодатларимизга, маънавият ва анъаналаримизга зид бўлган майхўрликнинг Мовароуннаҳр заминига кириб, авж олишидан ҳукмдорлару миллатнинг кўзи давоми...

2082 14:39 / 14.02.2020
Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур АлҲикам улАтоийяrdquo китобида шундай ёзади Эзгу ишларни амалга оширишни бўш вақтнинг йўқлигини давоми...

4746 19:00 / 17.07.2022
.Салом Менинг исмим Кооп. Беэч кўчасидаги дўконда менежерман. Дўконимиз мактабингиздан икки дақиқалик масофада жойлашган. Мактабингиз ўқувчи қизлари ҳақида давоми...

3455 19:05 / 28.09.2019