1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Керак бўлса завжангиздан ҳам илм олинг!

15:48 / 22.04.2017 2705 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади: 

Бир куни Абу Рофеънинг хотини Салмо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келди. Салмонинг эри Абу Рофеъ уни ургани учун, ундан кетишга Росулуллоҳдан изн сўраб келганди. 

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Рофеъдан: “Эй Абу Рофеъ ораларингда нима бўлдики, сен уни урибсан?”—деб сўрадилар.

Абу рофеъ: Эй Росулуллоҳ бу аёл менга озор беряпти—деди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Салмо нима сабаб унга озор беряпсан”, деб сўрадилар.

Салмо: “мен унга ҳеч озор бермадим. Аммо у намоз ўқиб турган ҳолида ел чиқарганди, шунда унга: “Эй абу Рофеъ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга ел чиқаргач қайта таҳорат олишни амр қилганлар”, дедим. У бўлса мени ура кетди”, деди. 

Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар ва “ҳой Абу Рофеъ аёлинг сени ёмонликка буюрмапти”, дедилар.

Қиссадан ҳисса шуки, эркак киши оилада бошлиқ бўлсада, ўзидан кўра илмли аёлининг сўзига билмаганларини ўргатганда, қулоқ солмоғи керак. Мусулмон эркакка “сени ақлинг етмайди, нимани ҳам билардинг, мен билан ишинг бўлмасин”, деб аёлларни камситиш ярамайди. Илмсиз эр лозим бўлса, ўз аёлидан ҳам илм олиши шарт. Халқ орасида “Эр хотинидан, ота фарзандидан илм олиши мумкинмас. Чунки улар устоз бўлиб қолади, устозга эса қаттиқ гапириб бўлмайди”, деган гаплар юради. Юқоридаги қиссага суянсак бу қоидани айланиб ўтиб, керак бўлса аёлимиздан ҳам илм олишимиз лозимлиги келиб чиқади.


Андижон шаҳар бош имом хатиби 

Валижон Сидиқбоев.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Морис Букай 1920 йил 19 июлда Франсиянинг Бун Лифийк шаҳрида туғилди. 1945 йилдан Париж дорулфунунида табиб, 1952 йилдан эса жарроҳлик бўлими мудири бўлиб ишлаб келмоқда. давоми...

29200 14:07 / 15.03.2017
Аллоҳ таоло инсонга сонсаноқсиз неъматлар берган. У неъматларнинг келтирадиган фойдалари турлича. Лекин ушбу неъматларнинг ичидаги энг буюги эшитиш, қулоқ давоми...

3077 10:19 / 27.03.2017
Мен бир солиҳ кишининг .Худони тан олмаган олим тафаккурининг энг юқори нуқтаси мўмин киши тафаккурининг бошланиш даражасига тенг,, деганини эшитган эдим. Бу гап давоми...

2548 10:28 / 27.03.2017
Саид ибн Мусайяб р.а. бир кишининг тонг отгандан сўнг икки ракатдан ортиқ намоз ўқигани ва унда узоқ рукуъ ва сажда қилганини кўриб, уни қайтарди. Чунки у киши тонг давоми...

2726 15:34 / 22.04.2017
Аудиолар

120299 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41939 14:35 / 11.08.2021