1445 йил 8 шаввол | 2024 йил 17 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Кексаларни эъзозлаш» китоби қайта нашр этилди

10:20 / 10.09.2018 3723 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Кексаларни эъзозлаш» деб номланган китоб.

 

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
СЎЗБОШИ


   Ўзининг абадий дастури бўлмиш Қуръони Каримда бандаларини кексаларни қадрлашга амр қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога жалоли ва жамолига мос ҳамду санолар бўлсин!
Кексаларни эъзозлашни суннатларида жорий қилган ва бу ишда барчага ўрнак бўлган охирзамон Пайғамбари Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавот ва саломлар бўлсин!
Кексаларни ва ўзидан катталарни эҳтиром қилиш ўз қадр-қийматини билган ҳар бир жамиятнинг энг аҳамиятли қадриятларидан бири ҳисобланади. Бу қадриятлар уларга амал қилган жамиятларда ўзига муносиб олиймақом жой олади. Мазкур жамиятларда ҳар бир инсон кексаларни эъзозлаш бўйича ўзининг масъулиятини яхши билади ва бажаради. Ана шунда ҳар бир иш ва шахс ўз ўрнини топади.
   Қадимда бобо ва момоларимиз динимиз таълимотларига амал қилиш жараёнида бу борадаги кўрсатмаларни ҳам гўзал тарзда амалга оширганлар ва барчага ўрнак бўлганлар.
Мусулмонлар орасида кексалар доимо қадрланиб келган, чунки Ислом шариатида бу ишга алоҳида аҳамият берилади. Зотан, қарилик инсон ҳаётининг ожизлик ва заифлик босқичи ҳисобланади. Шунинг учун ёш, бақувват чоғида жамиятга хизмат қилган кишиларга қариган чоғларида яхшилик қилиш уларнинг яхшилигини яхшилик билан қайтариш сирасидаги ишлар қаторига киради. Ислом шариатида ҳар бир қарияга ўзига яраша имтиёз бе-рилган. Уларнинг ҳар бири жамиятда эъзозланиш ва эҳтиром қилиниш ҳаққига эгадир. Мазкур ҳолатларнинг барчаси мусулмон-лар яшайдиган жамиятда яққол кўзга ташланиб туради.
   Биз, бугунги кун мусулмонлари ҳам мазкур бобо ва момоларимизга муносиб бўлишимиз, барча гўзал одобларимизга амал қилиб, кексаларни эъзозлаш, уларга иззат-икром кўрсатиш ишларини қойилмақом тарзда йўлга қўйиб боришимиз лозимдир.
Катталарни улуғлаш, эъзозлаш, авайлаш барча пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннати ва мусулмон жамиятларининг асо-сий белгиларидан биридир. Ҳозирги кунда инсонпарварлик борасидаги динимиз таълимотларини ўрганиб, уларга амал қилишни йўлга қўйиб бориш жараёнида кексаларни эъзозлашдек буюк инсоний фазилатни яхшилаб йўлга қўйиб бориш ҳаммамиз учун ниҳоятда фойдали бўлади.
   Кексаларга кўрсатиладиган ҳурмат ва эъзоз мусулмонлар жа-миятида шариат таълимоти асосида амалга оширилади. Яъни бу борада Қуръони Карим оятларидан, Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларидан, уламоларнинг ижмоъларидан ва улуғларнинг амал-ларидан далиллар, ҳужжатлар бордир.
   Қуйидаги сатрларда кексаларни эъзозлаш борасида келган оят, ҳадис ва шаръий таълимотларни қўлдан келганича ўрганиб чиқишга ожизона ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу иши-мизнинг осон ва манфаатли бўлишини насиб этсин!


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Кексаларни эъзозлаш»
Нашриёт: «HILOL» нашриёти-матбааси
Сана: 2018
Ҳажми: 96 бет
ISBN: 978-9943-4448-7-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 923-сонли хулосаси ила чоп этилган

Мундарижа

Инсон зотининг азизлиги
Инсон барча ҳолатларда улуғланади
Кекса инсонга ожизлик етиши ҳақида
Эзгулик йўлида кексайиш саодатдир
Кексаларнинг бу дунёда эъзозланиши
Кексалик эътиборидан ибодатлар енгиллатилган
Ота ва онани эъзозлаш кексаларни
эъзозлашнинг бошидир
Отадан кейин унинг ака-укаларини эъзозлаш
Амаки ота ўрнидадир
Отадан кейин унинг дўстини эъзозлаш
Отанинг дўстидан алоқани узмаслик
Хола она ўрнидадир
Ака ота ўрнидадир
Эмизган онани эъзозлаш
Ислом ёшларни кексаларни эъзозлашга
тарғиб қилади
Исломда ғайримусулмон кексалар
ҳам эъзозланади
Кичиклар катталарни эъзозлаши
умумий қоидадир
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00) 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ислом тарихи, 1ndash2китобларШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ислом тарихи, деб номланган икки жилдли китоблари.Тарих барча ўтган авлодларнинг давоми...

2357 16:05 / 15.07.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Соғлом бола, деб номланган китоблари.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИстаган кимсага ўғилларни давоми...

1185 16:12 / 30.09.2020
Саййид Мубашшир Тарозийнинг .Соф табиат дини, номли китоблари нашрдан чиқди.Бундан юз йилча муқаддам ёзилган ушбу ихчам рисола Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан, давоми...

1872 15:58 / 12.10.2019
.Тафсири Ҳилол,Тўплам бир манзилга бир донадан сотилади. Биттадан кўп қабул қилинган буюртмалар бекор қилинади Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг давоми...

2892 09:21 / 03.08.2021
Аудиолар

119978 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41661 14:35 / 11.08.2021